4)ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳаракатини тўғри ҳужжатли
расмийлаштириш ва улар ҳисобини ўз вақтида белгиланган тартибда юритиш.
Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳаракати қуйидаги ҳужжатлар билан
расмийлаштирилади.
1.
Туғилган ҳайвон наслини кирим қилиш далолатномаси (95- шакл)
. Бу
ҳужжат бузоқ, чўчқа, қўй ва ишчи ҳайвонларнинг болаларини кирим қилишда
ферма мудири ёки зоотехник томонидан икки нусхада тузилади. Ҳужжатда
насл берган ҳайвон кимга биркитилганлиги, унинг лақаби, номери, туғилган
насл сони, жинси, берилган тартиб рақами,
ажралиб турадиган белгилари
кўрсатилади.
2.Ҳайвонларни гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш далолатномаси (97-шакл).
Бу
ҳужжат корхона раҳбари томонидан тузилган комиссия томонидан тузилади.
Унда бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўтказилган ҳайвон тури, вазни, қайси
гуруҳдан қайси гуруҳга ўтказилганлиги, кимга биркитилганлиги кўрсатилади.
3.Моллар вазнини тортиш қайдномаси (98-шакл).
Ушбу ҳужжат ҳар ой
охирида тузилади ва унда ҳар бир ҳайвоннинг ой боши ва ой охиридаги вазни
асосида ўсган вазн аниқланади.
4.Моллар ва паррандаларни жўнатиш-қабул қилиш товар-транспорт
накладнойи (1-к/х(чор)).
Бу хужжатга асосан харидор ва буюртмачиларга
сотилган ҳайвонлар ҳисобга олиниб, жўнатилган моллар бош сони, тирик вазни
ва бошқа маълумотлар акс эттирилади.
5 Моллар ва паррандаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси (100-шакл).
Ушбу ҳужжат моллар сўйилганда, касаллиги туфайли нобуд бўлганда тузилади,
унда молларнинг ҳисобдан чиқиш сабаблари кўрсатилади.
6. Счет-фактура.
Бу ҳужжат ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг
четдан сотиб олиниши ва четга сотилишида тузилади. Наслдор бўлган ёш
моллар бўйича счёт фактураларга уларнинг «наслдорлик гувоҳномаси”
илова
қилинади.
7.Суткалик ёш паррандаларнинг чиқиши ва саралаш далолатномаси (106-
шакл).
Ихтисослашган хўжаликларда инкубациядан чиққан жўжа ва бошқа
паррандаларни ҳисобга олишда тузилади.
Чорвалик фермаларида ўстиришдаги ва боқувдаги молларни хисобга олиш
дафтари (34-шакл) юритилади. Ушбу дафтарда юқорида номлари келтирилган
ҳужжатлар асосида ҳайвон ва паррандалар таркибидаги ўзгаришлар ҳисоби
юритилади. Ҳар ойнинг охирида дафтардаги маълумотлар жамланади улар
асосда “Моллар ва паррандалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот” (102-шакл)
тузилади. Ушбу ҳисобот икки нусхада тузилиб, бир нусхаси фермада, иккинчи
нусхаси бошланғич ҳужжатлар илова қилинган ҳолда бухгалтерияга
топширилади.
Ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг, чунончи қорамол, чўчқа, ишчи
ҳайвонлар, қўй ва эчкиларнинг болалари, боқувга қўйилган ҳайвонлар, асосий
подадан брак қилиниб бурдоқига қўйилган ҳайвонлар,
паррандалар, ёввойи
ҳайвонлар, қуёнлар, асалари оилалари ва бошқа ҳайвонларнинг ҳисоби 1110
«Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар» счётида олиб борилади. Ушбу
ҳайвонларнинг сақлаш харажатлари 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счётлар
тизимининг “Чорвачилик” счётида ҳисобга олиб борилади.
1110 “Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонлар” счётида уларнинг ҳаракати
қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади.
*
маҳсулдор ҳайвонлардан олинган насл ёкиуларнинг ўсган вазни суммасига
Do'stlaringiz bilan baham: