Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

200-
модда.
 
Терроризмни оқлаш ёки террористик ҳаракатлар содир этишга даъват 
қилиш
Террорчилик фаолиятини амалга оширишга ошкора даъват этиш, икки ёки ундан ортиқ 
шахсларни ушбу Кодекснинг
195, 200, 201, 204, 205, 207, 312, 319, 331, 333 ва (ёки) 347
-
моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этишга ундаш мақсадида 
террорчилик фаолиятини ошкора оқлаш ёки террорчилик фаолиятини маъқуллаш, –
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан икки юз бараваригача жарима ёки уч 
йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) оммавий ахборот воситалари ёки ахборот
-
телекоммуникация тармоқларидан, шу 
жумладан Интернетдан фойдаланган ҳолда;
б) вояга етмаганларга нисбатан ёки таълим муассасалари ҳудудида содир этилган бўлса, 

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки 
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада террорчилик фаолиятини ошкора оқлаш деганда, террорчилик 
фаолиятини рухсат этилган, тўғри, қўллаб
-
қувватлашга ва тақлидга лойиқ ҳаракат сифатида 
қабул қилиш тўғрисида икки ёки ундан ортиқ шахсларга йўналтирилган мурожаат қилиш 
тушунилади.
201-
модда.
 
Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, 
чиқиш ёки ҳаракатланиш
Шахснинг террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 195, 204, 205, 
207, 319, 331, 333 ва (ёки) 347
-
моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир 
этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиши, шу жумладан мазкур 
жиноятларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув 
чоғида қурол
-
яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф 
туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши, 
шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиши ёхуд 
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача жарима ёки 
уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш 
билан жазоланади.
Террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун ўқувдан ўтиш ёки террорчилик 
фаолиятида иштирок этиш учун
хорижга чиқиб кетиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди 
орқали ҳаракатланиш мақсадида шахсларни ёллаш —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у террорчилик 
фаолиятини
амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 195, 204, 205, 207, 319, 331, 333 ва (ёки) 347
-
моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида 
ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтганлиги, чиқиб кетишга ёки ҳаракатланишга 
уринганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган 
жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, чиқиб кетишни, ҳаракатланишни ёки ўқувни 
амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув 
ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг 
бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish