Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

38-
модда.
 
Жиноятлар мажмуи
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта моддасининг турли 
қисмларида назарда тутилган, жавобгарликка тортиладиган икки ёки бир неча жиноий 
қилмишни содир этиш, агарда улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, жиноятлар 
мажмуи деб топилади.
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг икки ёки ундан ортиқ моддаларида назарда тутилган бир 
неча жиноят таркибини келтириб чиқарадиган битта қилмишни содир этиш, агар ушбу 
нормаларнинг бири билан тўлиқ қамраб олинмаган бўлса, жиноятлар мажмуи деб топилади.
Агар шахснинг содир этган битта қилмишида ушбу Кодекс Махсус қисми айни бир 
моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд бўлса, у 
модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича квалификация қилинади ва бу ҳолат 
жиноятлар мажмуи деб топилмайди.
39-
модда.
 
Рецидив жиноят
Шахснинг илгари қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати 
тугалланмасдан ёки олиб ташланмасдан қасддан янги жиноят содир этиши рецидив жиноят деб 
топилади.


Шахснинг:
1) 
илгари қасддан содир этган унча оғир бўлмаган, оғир ёки ўта оғир жинояти учун 
судланганидан кейин оғир жиноят содир қилиши;
2) 
илгари қасддан содир этган унча оғир бўлмаган ёки оғир жинояти учун судланганидан 
кейин ўта оғир жиноят содир қилиши хавфли рецидив жиноят деб топилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар вояга етмаганларга 
нисбатан, улар жазони ўташ даврида жиноят содир қилган ҳоллардагина татбиқ қилинади.
Беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши 
мумкин бўлган қасддан янги жиноят содир этиш, яъни:
1) 
илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир жинояти учун ҳукм қилиниб, 
уларнинг ҳар бири учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
тайинланган шахс томонидан ўта оғир жиноят содир этилиши;
2) 
илгари оғир жинояти учун икки марта ҳукм қилинган ёки олдин
-
кейинлигидан қатъи 
назар, оғир ва ўта оғир жиноятлар учун уларнинг ҳар бирига беш йилдан кам бўлмаган муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахснинг оғир жиноят содир этиши ўта хавфли 
рецидив жиноят деб топилади.
Шахс фақат суд ҳукми билан ўта хавфли рецидивист деб топилади.
Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда 
унинг бошқа давлатлар судларининг ҳукмлари бўйича судланганлиги ҳам ҳисобга олиниши 
мумкин.
Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда 
унинг ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун судланганлиги инобатга 
олинмайди.
Жиноятни рецидив, хавфли рецидив ёки ўта хавфли рецидив деб топиш масаласини ҳал 
қилишда қонунда белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган судланганлик 
инобатга олинмайди.
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган 
жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи моддалари шахс ушбу жиноятни содир этгунга 
қадар қонунда белгиланган тартибда ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлсагина 
қўлланилади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish