Шарқона услубда миноралар қурилган бўлиб, нилий гумбазли обидаларни
янада улуғвор, ҳашаматли кўрсатадиган меъморий ёдгорликлардан
ҳисобланган.
Минора қуришда аввало мўлжалланган жой ўрни бир неча метр чуқурликда ва
кенгликда қазилар, таг заминдан токи ернинг устки қатламигача катта тоғ
тошлари териб чиқилар ва булар “тирноқ” деб аталиб, ҳар томондан камида
20-30 метрлар масофадан ўраб келиниб, ер устига етганда бирлаштирилганча,
яхлит ҳолга келтирилган.
Шундан
кейингина
бир
текис
ғиштлардан
минора
қурила
бошлаган.Миноранинг ҳар 30-40 сантиметрида қаттиқ ўзакли ёғоч ( кўпинча
қайрағоч дарахти) дан зинапоялар қўйиларди.Бу зинапоялар минора деворини
мутаҳкамлашга ҳам хизмат қилган.
Миноранинг баландлиги ошган сари баланд ёғочлардан ҳавозалар қўйилиб,
тевараги одамлар кўзи тушмаслиги учун қамиш
чипталар билан
ўралган.Ғиштни фақат бир кишигина ўлчовларга асосланиб терган.Анъанага
кўра устанинг номи албатта миноранинг бунёдкори сифатида пештоққа ёзиб
қолдирилган.
Тарихий манбаларда қайд этилишича, 20-аср бошларида Хивадаги ҳар бир
масжид ва мадраса ёнида минора бўлиб,
улар сони саксонтани ташкил
қилган.Афсуски, уларнинг аксарияти вақт ўтиши билан емирилган бўлса, яна
бирлари собиқ шўро мафкурасининг динга қарши кураши оқибатида йўқ
қилиб юборилган.
Ҳозирда Хивада атиги 12 та минора сақланиб қолган.Миноралар турли
даврларда турлича услуб ва кўринишда бунёд қилинган бўлиб, баландликлари
ҳам ҳар хил.Уларнинг
ким томонидан, қачон қурилгани ҳақида тарихий
қўлёзмаларда аниқ сана ва маълумотлар бўлса-да, халқ оғзаки
ижоди
намуналарида миноралар қурилиши билан боғлиқ кўплаб ривоятлар мавжуд.
Эътиборлиси шундаки, миноралар ноёб меъморий ёдгорлик сифатида
ҳанузгача кўрку латофатини кўз-кўз қилиб, қуёшнинг
заррин нурларида
жилоланиб турсада, кимёгар, муҳандис ва олимлар минораларга зийнатланган
ғишту тош, турли ранглар таркибини тўла аниқлай олмаяптилар.Хусусан,
1908-1910 йилларда қурилган узунлиги 57 метр бўлган Исломхўжа
минорасига феруза, ложувард, оқ, сариқ ва кумуш ранг сопол ғиштлар
ишлатилган.Айрим олимлар, минораларга ишлатилган қоришма тупроқ
хорижий давлатлардан келтирилган десалар, баъзилари ўша тупроқ бия сутига
қорилган, қир ва адирларда ўсадиган дороивор ўсимликлар қайнатилиб,
уларнинг сувига лой қорилган ва махсус хумбозларда уч ой пишитилган, дея
тахмин қиладилар.
Қисқаси, миноралар қурилган даврдан ҳозирги
кунгача тарихнинг тилсиз
гувоҳлари бўлиб, пардоздан чиққан санъат асаридай ўтмиш аждодларимиз
маҳоратини оламга намойиш этаётган ноёб меъморий оибидалар шаҳарнинг
кўрку тароватидир, десак хато қилмаган бўламиз
Do'stlaringiz bilan baham: