Ўрта махсус, касб-хунар



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

 
 
 
P
ш
, Р
о
ва k - лардан ташқари емирилишнинг солиштирма ҳажмий иши 
ҳисобланади
V
A
A
ум
v
/

(2.6) 
Бу ерда, V-жинсда хосил бўлган емирилиш зонасининг ҳажми, см
3



15 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
 
2-расм. Жинсга штампни бостириш схемаси. 
1-штамп; 2-жинс намунаси; 3-ускуна столчаси. 
3-расм. Деформацияланиш диаграммаси (графиги). 
Деформацион тавсифи бўйича барча тоғ жинслари уч синфга 
ажратилган:
I- мўрт, II-пластик-мўрт ва III-емиришга берилмайдиган. 
Қаттиқлиги бўйича тоғ жинслари беш гурухга тавсифланган: I-юмшок,
II-ўрта, III- қаттиқ, IV-мустаҳкам ва V-жуда мустаҳкам. Жинсларнинг ҳар 
бир гурухи тоифаларга бўлинади. 
3-жадвалда келтирилган таснифдан чўкинди тоғ жинслари барча
қаттиқлик гурух ва тоифалари билан намоён этилган. Чўкинди жинсларга 
қараганда гилли ётқизиқлар нисбатан кенг тарқалган ҳисобланади. Уларга 
кварцит, дала шпатлари, слюдалар ва бошқалар аралашган, ўлчамлари 0,01 


16 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
мм гача бўлган гил заррачаларидан ташкил топган жинслар киради. Гиллар 
юқори ҳарорат ва босим шароитларида аргеллитлар, гилли сланецлар, 
мергелларга айланади. Ётиш чуқурлиги ортиши билан гилли жинсларнинг 
қаттиқлиги ошади. 
Бўлакли жинсларнинг (қумтошлар ва алевролитлар) қаттиқлигига 
бўлакларни бирлаштирадиган цементловчи модданинг тури ва табиати катта
таъсир кўрсатади (3 жадвал). 
Цементларнинг гилли, карбонатли, сульфатли, кремнийли ва бошқа 
турлари мавжуд. Цементловчи материал бўлаклар орасидаги ғовакни 
тўлдирганда ғовак цементи деб юритилади. Цементловчи материал бўлаклар 
орасидаги бўшлиқни улар бир-бирига тегмаган ҳолда тўлдирилса – базальт, 
бўлаклар цементловчи материал билан фақатгина заррачаларни бир-бирига
тегиш зонасида бирикканда –контакт (чегара) цементи дейилади. Қатлам 
сувларидан ажралиб ғоваклараро каналлар ва дарзликлар бўйлаб 
ҳаракатланадиган цемент –регенерацион цемент деб юритилади. 
Карбонат жинслардан охактошлар ва доломитлар кенг тарқалган бўлиб, 
улар таркибидаги кальцит ва доломитнинг миқдорига қараб бу 
ётқизиқларнинг катта миқдордаги ҳар хил турларини ҳосил қилади. Карбонат 
жинсларнинг қаттиқлиги таркибида гипс, ангидрит ва гилли заррачалар 
мавжуд бўлганда ҳамда ғоваклиги ортиши билан пасаяди. 
Коллоид ва сульфат жинслар кимёвий йўл билан ҳосил бўлади. Бу 
турнинг тош тузи, гипс ва ангидрит каби жинслари кенг тарқалган. 
Кремнийли жинслар (силицитлар) асосан кремнекислоталардан (аморф 
опал, халцедон ва бошқалар) ташкил топган. Чўкинди жинслар ичида тоза 
кремний нисбатан катта мустаҳкамликка эга, уларни штамп бўйича 
қаттиқлиги 70 кН/мм
2
га етади. 
Чўкинди тоғ жинслари қаттиқлиги бўйича тавсифланишидан ташқари 
пластиклигига кўра ҳам таснифланади (4-жадвал). Бу таснифдан кўриниб 
турибдики, чўкинди жинслар у ёки бу даражада пластик, яъни емирилишда 
қолдиқ деформация беради. Мурт жинсларга хос қаторга соф кремний ва 
кварц цементли бўлакли жинслар киради. 
Пластиклик хоссаларидан бири тоғ жинсларининг силжувчанлиги 
ҳисобланади. Бу ўзгармас кучланишда сланецлар, баъзи бир охактошлар ва 
тоштуз каби пластик жинслар ахамиятли силжувчанлик қобилиятига эга. 
Жинсларнинг силжувчанлиги натижасида қудуқнинг диаметри кичраяди, 
баъзи ҳолатларда қудуқ стволи бу жинслар билан тўлиқ ёпилиб қолиши 
мумкин. 
Қайишқоқлик чегараси катталигида бўлган кучларнинг жинсга ўзок 
вақт узлуксиз таъсир қилишидан уларнинг кичрайиши кўзатилади. Бу 
қайишқоқ деформациянинг пластикликка ўтиши натижасида юзага келади. 
Жинснинг кучланиш холатини бундай ўзгариши кучланиш релаксацияси 
дейилади. Кучланиш е
1*
марта камаядиган вақт оралиғи релексация даври 
дейилади. Кўпчилик тоғ жинслари учун бу давр етарли даражада катта (бир 
неча ой ва кўпроқ). Агар жинсга оқувчанлик чегарасидан ошмайдиган 
кучланишни ҳосил қиладиган оғирлик берилса, аввало жинсда қайишқоқ 


17 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
деформация юзага келади. Оғирлик узоқ вақт таъсир этганда жинс 
пластиклик хоссаларини намоён қилади. Шу сабабли қудуқни бурғилаш 
муддатини қисқартиришга ҳаракат қилинади. 
Чўкинди тоғ жинсларининг қаттиқлиги бўйича 
гурух ва тоифалари 
3 жадвал 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish