Ўрта махсус, касб-хунар


Бурғилаш ишларини бажаришда саноат хавфсизлиги



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

 Бурғилаш ишларини бажаришда саноат хавфсизлиги. 
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг фаолияти соғлом ва хавфсиз меҳнат 
шароитини ташкил қилиш, профессионал касалликларни олдини олиш ва 
уларни соғломлаштиришга қаратилган. Ҳамма корхоналарда, ташкилотларда 
муассасаларда соғлом ва хавфсиз ишлаш шароитларини яратиш 
корхонанинг, идоранинг, ташкилотнинг маъсуллларига юклатилади. 
Маъмурият ишлаб чиқариш жароҳатларини олдини олиш ва такомиллашган 
хавфсиз техник воситаларни жорий қилишга, санитар – гигиеник 
шароитларни 
таьминлашга, 
ишчи 
хизматчиларга 
профессионал 
касалликларни пайдо бўлишини олдини олувчи воситаларни қўллашга 
мажбурдирлар.
Бурғилаш ишлари ўзининг хусусиятига мувофиқ кўпгина ўзига мос 
бўлган томонларга эга. Улардан қўйидагиларни ажратиш муҳимдир:
- бурғилаш ишлари тўхтовсиз кечаю – кундуз ҳар хил иқлимий 
шароитларда олиб борилади; 
- бурғилаш майдонида бўлган бурғилаш ходимлари қисман иқлимий 
омиллардан ва ташқи муҳитнинг таъсиридан ҳимояланган; 
- қудуқ қурилишида баъзи бир жараёнлар ва операциянинг цикллари 
ўзининг юқори жадаллиги билан ажралиб туради ва бурғилаш бригадасининг 
аъзоларида кучли таъсирланишни ҳосил қилади; 

мураккаб шароитларда қудуқларни бурғилашда бурғилаш 
жиҳозларида чегаравий катталикгача юкламаларни пайдо бўлиши, 
тебранишлар, шовқинлар аниқ асаб – психологик кучланишларни келтириб 
чиқаради; 
- кам ўрганилган туманларда айниқса юқори қатлам босимли 
оралиқларни бурғилаб очишда кутилмаган хавфли ҳолатларни пайдо бўлиш 
эхтимолининг мавжудлиги. 
Бурғилаш ходимларининг яшаш жойларини узоқлиги, уларни иш 
жойига етиб келгунига қадар узоқ вақт сарфланиши ва чарчаш холатларини 
келтириб чиқаради. Бундай шароитда бурғилаш корхонаси ишчи ходимлари 
учун нормал шароитни яратиш ва қудуқ қурилишида хавфсизликни 
таъминлаши зарур ҳисобланади.


203 
“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси томонидан нефт ва газ 
регламентда келтирилган бир қатор асосли ҳужжатларда саноатда 
хавфсизлик қоидаларини бажарилиши бўйича бурғилаш корхоналарининг 
мажбурияти келтирилган.
Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тўғридан тўғри бош 
муҳандисга бўйсунади ва унинг ўринбосари бошқаради. БИБ даги меҳнатни 
муҳофаза қилиш бўлими ҳам бош муҳандисга бўйсунади. Бўлимнинг асосий 
вазифаси – ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича 
ишларни ташкиллаштириш, жароҳатланишни олдини олувчи ташкилий 
техник ишланмаларни ва санитар – гигиеник тадбирларни ишлаб чиқиш, 
илмий техник ютуқларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқариш маданиятини 
ошириш ишлари киради. Меҳнатни муҳофаза қилиш БИБ ҳамма 
бўлимлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатига, ҳамма маъсулликни олиб 
боради ва ходимларнинг маъсуллиги ҳам муҳандисга юкланади.
Бош муҳандис ва БИБ касаба уюшмаси маҳаллий назорат 
ташкилотлари билан келишилган ҳолда касблар ва ишларнинг тури бўйича 
ҳаракатдаги хавфсизлик қоидалари асосида ишланган намунавий 
кўрсатмаларнинг меъёрларини тасдиқлайдилар. Ҳар уч йил давомида ишлаб 
чиқариш кўрсатмалари қайта кўриб чиқилади ва қайта тасдиқланади.
БИБ номеклатурасидаги тадбирларнинг режасини чиқаради. Унда 
бахтсиз ҳодисаларни, ишлаб чиқаришдаги касалликларни ва умумий иш 
шароитини яхшилаш бўйича олдини олувчи тадбирлар куриб чиқилади. 
Бундан ташқари ташкилий – техник тадбирларнинг режасида жамоа 
шартномасида келтирилган ишлаб чиқариш шароитларини яхшилашни 
амалга ошириш тадбирлари ҳам куриб чиқилади.
Бурғилаш ишларида хавфсизликни кучайтиришга йўналтирилган энг 
катта аҳамиятга эга бўлган тадбирлар қуйидагилар: 
- бурғилаш ходимларини малакасини ошириш, ишлаб чиқаришда 
ишчиларнинг амалий тажрибаларини тўплаш; 
- бурғилаш ишларини олиб боришдаги хавфсизлик қоидалари бўйича 
тизимли кўрсатмалар бериш ва уларни билимини текшириш; 
- меҳнатнинг таркибини мустаҳкамлаш; 
- жиҳозларни ва қўлланиладиган асбобларнинг техник ҳолатини 
тизимли назорат қилиш, бузилиб қолишларни олдини олиш; 
- умуман янги мукаммал техникаларни ҳамда бурғилаш бригадасининг 
ишларини енгиллаштирувчи қўл 
меҳнатини механизациялаштириш 
воситаларини ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш жараёнларини 
ўзлаштириш; 
- ишлаб чиқаришни янги турдаги назорат – ўлчов аппаратуралари, 
бекитиш воситалари ва аварияга қарши ҳимояловчи ҳамда хавфли ҳолатлар 
содир бўлганда автоматик сигнал берувчи тизимлар билан жиҳозлаш. 
Бурғилаш бригадаси аъзоларининг ишлаб чиқаришда жароҳатланиши, 
касбий тайёргарлигини етишмаслиги, ишларни бажариш қоидаларини ва 
операцияни бажариш тартибини билмаслиги, меҳнат тартибларини қўпол 
бузишлари, техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликлари ҳамда 


204 
конструктив камчиликлар ва қўлланиладиган механизмлар ва асбобларни 
сифатсиз тайёрланганлиги сабабли келиб чиқади. Нефт ва газ саноати 
хавфсизлик қоидаларига ва қўйилган талабларга оғишмасдан қаттиқ риоя 
қилиш, бурғилаш ишларининг хавфсизлигини таъминлашнинг асосидир.
Ҳамма қоидалар талаб қилиш тавсифи бўйича кўрсатувчи, тақиқловчи 
ва рухсат этувчи турларга ажратилади.
Корхонанинг керакли номенклатураси бўйича кўрсатувчи (бўюрувчи) 
қоидалар аниқланган бўлиб, навбатдаги ҳаракатларни хавфсизлигини 
таъминлайди.
Тақиқловчи қоидалар кўрсатилган ҳолатларда ҳаракатни ман қилишни 
юклайди. Рухсат берувчи қоидаларда аниқ оралиқларда ёки чегараларда 
ҳаракатланишни ҳавфсиз эканлиги кўриб чиқилган.
Юқоридаги харакатдаги қоидаларга мувофиқ ҳамма ишларни монтаж 
қилиш тугаллангандан сўнг, бўш ҳаракатда юргизиб синалади ва бурғилаш
қурилмасини махсус комиссия қабул қилади ва бунда давлат техник 
назоратидан вакил қатнашади. Комиссияга қудуқни ётқизиш бўйича акт, 
бурғилаш жиҳозларига техник ҳужжатлар, қудуқни қуришга геологик-техник 
наряд, бурғилаш насослари, босим чизиғини ва тал блокини кўтаришни 
чегараланиш тўғрисидаги акт, электр жиҳозларини ишга қўшиш, 
қурилмаларнинг ерга уланиш қаршилигини меъёрига мос келиши 
тўғрисидаги ва ҳолатини текширишнинг акти тақдим қилинади. Комиссия 
бурғилаш қурилмасини фойдаланишга топшириш ҳақидаги актни ёзади. 
Унда бурғилаш жиҳозларини тайёргарлигини текшириш натижалари, 
бурғилаш қурилмаси жамланмасининг тўлиқлиги, жиҳозларнинг техник 
ҳолати, назорат – ўлчов аппаратлари жамланмасининг тўлиқлиги, кичик 
механизация воситаларининг мавжудлиги, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича 
автоматизацияни ва мосламаларни мавжудлиги ҳамда бошқалар тўғрисидаги 
маълумотлар ўз ифодасини топади. Бурғилаш ишларини олиб бориш бўйича 
устада ва бурғиловчиларда қудуқни борлиги бўйича билимга эга эканликлари 
текширилади.
Давлат техник назорати вакили бурғилаш қурилмасини ишга 
туширишга тайёр эканлиги тўғрисида актни ёзади. Бурғилаш ишларига ва 
унинг ишлаб чиқаришига раҳбарлик қилишда махсус билимга ёки бурғилаш 
ишларини олиб боришни масъуллик ҳуқуқи бўлмаган шахсларга рухсат 
берилмайди. 
Ишга тайёрланган бурғилаш қурилмаси норматив бўйича куриб 
чиқилган мосламалар, қурилмалар ва асбоблар билан жиҳозланган бўлиши 
керак. Бурғилашда ёнғин учирувчи воситаларнинг рўйхати бўйича 
мавжудлиги ва уни ёнғин назорати ташкилотлари билан келишилган бўлиши 
керак. Бурғилаш бригадаси телефон ёки доимий радио алоқаси билан 
таъминланган бўлади. 
Ишларни бажариш даврида жиҳозларни ва бурғилаш минорасини 
техник ҳолати текширилади. Механик ва бурғилаш устаси биргаликда 
бурғилаш минораси икки ойда бир марта назоратдан ўтказади ҳамда 


205 
журналда бурғилаш жиҳозининг техник холати тўғрисидаги ёзув руйхатдан 
ўтказилади. Носоз бўлган бурғилаш жиҳозларидан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳар бир ходим ишга киришишдан олдин шу жойнинг ҳолатини, 
жиҳозларини асбобларини ва мосламаларини ишга созлигини ва тайёрлигини 
ҳамда техника хавфсизлик қоидаларига жавоб беришини текширади. 
Бурғиловчи сменани топширишда журналга жиҳозларни техник ҳолати 
тўғрисида вахтани журналида ҳамма мавжуд бўлган жиҳозларни, назорат 
ўлчов аппаратураларни, асбоблар ва уларнинг ишга яроқсиз эканлиги 
тўғрисида ёзади ва улар ҳақидаги маълумотлар билан навбатдаги сменани 
огоҳлантиради.
Вахтанинг таркиби тўлиқ бўлмаганда тушириш - кўтариш 
операцияларига киришиш ва ўтказишни олиб бориш тақиқланади.
Бурғилаш 
ишларига 
махсус 
комиссиянинг 
текширувидан, 
кўрсатмасидан, ишлаб чиқариш ўқишидан, синовдан ўтмаган ва билими 
текширилмаган ишчиларга рухсат берилмайди. Кўрсатма вақтида бурғилаш 
корхонасининг ва алоҳида турдаги ишларни бажаришга боғлиқ бўлган 
техника хавфсизлиги бўйича махсус саволлар тўғрисидаги умумий масалалар 
тушунтирилади. Корхонада махсус йўруқнома журнали юритилади, бу 
журналда ходимларнинг билимлари ҳақидаги маълумотларни ёзиб боради. 
Ишчиларни ишларини қабул қилишдаги хавфсизликлар бўйича ҳар йили 
билимларни текшириш ишлари олиб борилади.
Раҳбар ходимларни ва муҳандис техник ходимларни техника 
хавфсизлиги бўйича қоидаларни ва йўриқномаларни билиши ва намунавий 
кўрсатмаларга эга бўлиши махсус комиссия орқали текширилади. Махсус 
комиссия БИБ бошлиғи ёки бош муҳандис иштирокида рухсат бериш учун 
имтиҳондан ўтказилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги ҳолатини назорат 
қилишга катта этибор берилади. Бурғилашда техника хавфсизлиги ҳолатини 
текшириш бўйича “Журнал” юритилади, унда техника хавфсизлиги бўйича 
топилган нуқсонлар ёзилади ва уларни бартараф қилишдаги кўрсатмалар 
тўлдирилади. Техника хавфсизлиги ҳолатини назорат қилишни БИБнинг ўзи 
ташкиллаштиради ҳамда даврий ҳолатда юқори ташкилотлар ҳам амалга 
ошириб туради. Назорат қилиш вазифаси обьектга келган ҳар бир БИБнинг 
муҳандис техник ходимлари учун мажбуриятлар алмаштирилиб турилади. У 
техника хавфсизлиги ҳолатини текширишга ва техника хавфсизлиги 
йўриқномаси бўйича топилган камчиликларга чора кўриб бартараф қилишга 
мажбурдир.
Меҳнат қонунчилигини ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини 
бажарилишига риоя қилиш ваколати берилган махсус давлат техник назорат 
ташкилоти ва касаба уюшмасининг техник инспекцияси амалга оширади. 
Касаба уюшмасининг техник инспекциясида техник инспектор штати 
мавжуддир. Техник инспектор лавозимига олий ёки ўрта техник маълумотга 
эга бўлган, шу тармоқдаги ишлаб чиқаришда уч йилдан кам бўлмаган иш 
стажига бор мутахассислар тайинланади.


206 
Техник инспектор доимий хизмат кўрсатадиган ташкилотга бориб, 
техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш талабларини бажарилишини назорат 
қилади, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги таъминланишида йўл 
қўйилган камчиликларни тузатишга, меҳнат шароитини яхшилаш бўйича 
тадбирларни амалга оширишга, бахтсиз ҳодисаларни ва профессионал 
касалликларни олдини олишга эришади, бўйруқномаларнинг корхонада 
ташкиллаштиришни текширади ва ишни хавфсиз олиб борилиши бўйича 
ишчиларни ўргатади, муҳандис – техник ходимларнинг малакасини ошириш 
бўйича олиб борилган ишларни, ходимларни меҳнатни мухофаза қилиш 
қоида ва нормаларни билишини, меҳнат қонунчилигининг ҳолатини ва 
ҳакозоларни назорат қилиб боради.

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish