Тупроқ физикаси


-расм. Ярим ўтказгичли триодлар



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
63-расм. Ярим ўтказгичли триодлар 
асосидаги 
омметрнинг 
схематик 
кўриниши. 
Дала шароитидаги тупроқнинг электр ўтказувчанлигини ўлчашларда 
талаб қилинган вазиятларда, айниқса ташқи ток манбаи мавжуд бўлмаган 
вазиятларда портатив, кичик ўлчамли ярим ўтказгичлар асосида йиғилган 
омметрлар берилган талабларни қониқтириши билан етарли даражада самарали 
ҳисобланади. Бу кўринишдаги схемаларга мисол 42-расмда кўрсатилган. Ўлчаш 
олдидан ўзгарувчан қаршилик ѐрдамида микроамперметр ўрнатилади. 
Кучланиш манбаи вазифасини ярим ўтказгич триод асосидаги генератор 
бажаради. 20 
кГц 
частотадаги кучланиш қўш ҳолатдаги кучланиш схемаси 


235 
бўйича германийли тўғрилагич ѐрдамида тўғриланади. Бунда ток манбаи 
сифатида чўнтак фонари батареясидан фойдаланилади.
Ўзгармас ток тамойили асосида ишловчи юқорида келтирилган схема 
ўлчаш натижаларига қутбланиш эффекти таъсир кўрсатиши каби камчиликка 
эга ҳисобланади. Нам тупроқ қатлами орқали ўзгармас ток кучи ўтиши 
давомида юзага келувчи электр юритувчи куч (
ЭЮК
) ўтказувчанлик ва ток 
қиймати пасайишига олиб келади. Ион ва электролитлар эритмаларида, 
диэлектрикларда, ўз хусусиятларига кўра тупроққа яқин бўлган кўп сонли 
дисперс материаллар устида амалга оширилган тажрибаларда ток 
ўтказучанликни назарий жиҳатдан таҳлил қилиш кўрсатишича, синалувчи 
намуна орқали ўтувчи ток оқими вақт давомида кучли даражада пасайиши қайд 
қилинади (босқичли қонуният асосида).
Электродларга берилувчи кучланиш қиймати ортиши билан қутбланиш 
эффекти ҳам ортиб боради, бунда ток зичлигининг ортиши билан боғлиқ ҳолда 
тахминан чизиқли ҳолатда тупроқнинг ўтказувчанлик қиймати ортиб боради. 
Бу жойда қайд қилинган ҳолат (айниқса материалнинг юқори даражадаги 
намлиги ҳолатида ва электролитик аралашмаларнинг етарлича даражадаги 
концентрациясида) вақт давомида ўзгарувчанлик қайд қилинувчи номаълум 
қаршилик қийматини ҳисоблашда сезиларли даражадаги қиймат оғишлари 
кузатилиши мумкин. 
Бу кўринишдаги ѐқимсиз эффектнинг олдини олишда турли хил 
усуллардан фойдаланилади. Ушбу кўринишда, айланувчи электродлардан 
фойдаланилганда токнинг электрод ҳолати ўзгаришларида кам қийматдаги 
давомийликка эга бўлиши кузатилади. Бошқа бир умумий қабул қилинган усул 
бўйича эса, кучланишни пасайтиришда электрод орқали ўтувчи ток зичлиги 
электродга берилувчи токнинг майдонини ошириш ва ток кучи ва кучланиш 
қийматини камайтириш билан амалга оширилади, шунингдек ушбу 
мақсадларда ярим ўтказгичли диодлар ва электрон лампаларга эга бўлган 
кучайтиргичли схемали омметрлардан фойдаланилади.
Ниҳоят, қутбланиш ҳодисасига қарши курашда нисбатан яхши самара 
берувчи усуллардан бири сифатида доимий ўзгарувчан ток ўрнида ишлаб 
чиқариш ѐки товуш частоталаридан фойдаланиш ҳисобланади. Бунда кўпроқ 
гап 50 
Гц
частота ҳақида боради. Бу йўналишда кўп сонли ишланмалар маълум. 
Масалан, шундай схемалардан бирида ўзгарувчан ток тармоғидан ташкил 
топган ўлчаш занжирида ток манбаи берилишида форрорезонанс кучланиш 
стабилизаторидан фойдаланиш тавсия қилинади, бунда ток индикатори 
сифатида эса ўлчанаѐтган қаршилик билан кетма – кетликда уланган 
ферродинамик амперметр олинади. 
Бошқа бир схема эса ферродинамик ваттметрдан фойдаланишга 
асосланилган бўлиб, бунда кетма – кетликдаги қўшимча қаршиликка эга бўлган 
ҳаракатчан рамка стабиллаштирилган кучланиш манбаига уланади. Шунингдек, 
ўзгарувчан ток бўйича бир қатор бошқа омметрлар ва мегаомметрлар маълум 
бўлиб, жумладан электрон типда ишлаб чиқилган. Ушбу ўринда фақат қайд 
қилиб ўтиш талаб қилинадики, қутбланиш эффектини тўлиқ ҳолатда йўқотиш 


236 
учун 50 
Гц
кўринишидаги паст частоталардан фойдаланишнинг ўзи етарли 
эмас. Бу жойда 1-10 
кГц 
тартибидаги товуш частоталаридан фойдаланишнинг 
максимал имкониятларига эришиш йўлини тутиш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади, бундай ҳолатда албатта намлик режими ва тупроқ намунасининг 
шўрланиш типлари, шунингдек қурилманинг кичик ўлчамдалиги ва 
электродларнинг шакли ҳам ҳисобга олиниши керак. 
Афсуски, бир хил типдаги тупроқ намуналарининг электр қаршилигини 
ўлчашда доимий (ρ=) ва ўзгарувчан (ρ~) ток шароитларида ўзаро ўхшаш 
қийматларни тўлиқ ҳолатда олишга эришиш қийин масала ҳисобланади. 
Уларнинг намлик ва зичлик бўйича ўзгариш тавсифлари бир хилдалигига 
қарамасдан, амалга оширилган тажриба натижаларининг кўрсатишича, ρ=/ ρ~ 
нисбати қиймати намлик ва ҳарорат ортишига боғлиқ равишда ортиб бориши 
кузатилади, бу ҳолатда 
W
= 70% ва 
t
= 50
о
С шароитда бу нисбат қиймати 2 га 
интилади. Қачонки гап тупроқнинг диэлектрик ўтказувчанлигини ўлчаш ѐки 
диэлектрик ўтказувчанлик ва электр ўтказувчанлик қийматларининг умумий 
ҳолатда ўлчаш талаб қилиниши ҳақида кетганда, тупроқнинг электрофизик 
хусусиятларини ўлчашда ўзгарувчан токдан фойдаланиш кенг тарқалганлигини 
кузатиш мумкин. Бу барча масалалар навбатдаги бобда батафсил ҳолатда 
ѐритилади. Бу ерда фақат ўзгарувчан ток шароитида биттагина қийматни – яъни 
тупроқнинг электр ўтказувчанлигини ўлчашга мўлжалланган схемаларнинг 
қисқача тавсифланишига тўхталиб ўтамиз. Бу йўналишда кенг тарқалган 
резонанс усулидан кўп фойдаланилади.
Юқорида тавсифланган усуллардан фарқ қилиб, резонанс усули 
ўзгарувчан токдан фойдаланишга асосланилади. Ушбу усулнинг принципиал 
тузилиш схемаси кетма – кетликда уланган индуктивлик (
L
0
), калибрланган 
қаршилик (
R
0
) ва калибрланган сиғимдан (
С
0
) иборат тебранма контурдан 
ташкил топган (64-расм).

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish