2-Мавзу. Иқтисодий-математик моделлаштиришнинг аҳамияти ва
афзаллиги
Ушбу мавзу материалларини муваффақиятли ўзлаштиргандан сўнг талабалар
қуйидаги билим, кўникма ва маҳоратга эга бўладилар:
-бозор иқтисодиёти шароитида моделлаштиришнинг моҳияти ва аҳамиятини
тушуниш;
-иқтисодий-математик
моделлар
турлари,
таснифи,
моделлаштиришнинг
босқичларини англаш ва амалиётда моделларни қарорлар қабул қилишда қўллаш
тажрибасига эга бўлиш.
Бозор иқтисодиёти шароитида моделлаштиришнинг аҳамияти
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ўзига хос
хусусиятларга эга. Чунки, биринчидан, бозор таваккалчилик ва ноаниқлик элементларига
эга; иккинчидан, ресурсларнинг чегараланганлиги; учинчидан, ишлаб чиқарувчилар ва
истеъмолчилар
ўртасида
рақобатнинг
мавжудлиги;
тўртинчидан,
иқтисодий
кўрсаткичларни истиқболдаги ҳолатини олдиндан кўра билиш ва бошқалар. Иқтисодий
жараёнлар турли хил ва бир-биридан аниқ бир белгилари билан фарқланади.
Кузатилаётган объектларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида табиатда
ва жамиятда рўй берадиган жараёнларнинг моделлари яратилади. Бунинг учун объектлар
ҳамда уларни хоссалари кузатилади ва улар тўғрисида дастлабки тушунчалар ҳосил
бўлади. Бу тушунчалар оддий сўзлашув тилида, турли расмлар, схемалар, белгилар,
графиклар орқали ифодаланиши мумкин. Ушбу тушунчалар
модел
деб айтилади.
Модел
сўзи лотинча
modulus
сўзидан олинган бўлиб, ўлчов, меъёр деган маънони
англатади.
Кенг маънода модел бирор объектни ёки объектлар тизимини намунасидир. Модел
тушунчаси биология медициа, физика ва бошқа фанларда ҳам қўлланилади.
Жамиятдаги ва иқтисодиётдаги объектларни математик моделлар ёрдамида
кузатиш мумкин. Бу тушунча
моделлаштириш
дейилади.
Иқтисодий модел - иқтисодий объектларнинг соддалаштирилган нусхасидир. Бунда
моделнинг ҳаётийлиги, унинг моделлаштириладиган объектга айнан мос келиши муҳим
аҳамиятга эгадир. Лекин ягона моделда ўрганилаётган объектнинг ҳамма томонини акс
эттириш мумкин эмас. Шунда жараённинг энг характерли ва энг муҳим белгилари акс
эттирилади.
Демак, моделнинг ҳақиқийлиги тўрежаган маълумотлар ҳажмига, аниқлик
даражасига, тадқиқотчининг малакасига ва моделлаштириш жараёнига, аниқланадиган
масаланинг характерига боғлиқ экан. Шуни ҳам унутмаслик керакки, жуда
соддалаштирилган модел қўйилган талабларга тўла жавоб бермайди ва аксинча, мураккаб
модел эса уни ечиш жараёнига қийинчиликлар туғдиради.
Моделнинг ҳаётийлиги унинг моделлаштириладиган объектга қанчалик мос
келишига боғлиқ. Битта моделда объектни ҳамма томонини акс эттириш қийин
бўлганлигидан унда объектнинг энг характерли ва муҳим белгиларигина акс эттирилади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ортиқча соддалаштирилган модел қўйилган
талабларга яхши жавоб бера олмайди. Ўта мураккаб модел эса масалани ечиш жараёнида
қийинчиликлар туғдиради.
Ифодаланган модел ёрдамида кузатилаётган объектни билиш
Do'stlaringiz bilan baham: |