Вазирлиги тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/88
Sana03.03.2022
Hajmi1 Mb.
#480596
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88
Bog'liq
teatr tarixi

Миракл 
 
Миракл
лотинча сўз бўлиб, “мўжиза” деган маънони англатади. Барча тўқнашувлар, 
гоҳо ўша кескин тусда содир бўлувчи ҳаётий қарама-қаршиликлар мўжиза драмасида 
илоҳий кучлар-авлиё Николай, биби Марям кабиларнинг аралашуви билан ечилади. 
Миракл драмалари диний руҳда бўлса-да, бора-бора феодаллар зулми ва бошқа 
бедодликларни акс эттириш даражасига кўтарилади. 
“Авлиё Николай ҳақида ўйин” бу жанрнинг илк намуналаридан (1200) бўлиб унда 
насронийларнинг мажусийлик асоратидан халос бўлиши ва салб юришлари ҳақида сўз 
боради. Бир қадар дунёвийлик руҳида бўлган “Иблис Роберт ҳақида миракл”да қонли юз 
йиллик уруш (1337-1453) даврнинг умумий манзараси ва мустабид феодалнинг аянчли 
қиёфаси ўз ифодасини топган. 
Мираклдек зиддиятли жанрнинг ривожланиши урушлар, хадсиз зулм-жазо, халқ 
ғалаёнларига тўла XIV аср вазияти билан изоҳланарди. Деҳқонлар оммаси, бир томондан, 
қўлларига болта олиб исён кўтарса, иккинчи томондан, тақводан юз ўгира олмас эди. 
Мираклларда танқидий руҳ билан диний туйғу қоришиқлиги шу вазиятдан туғилади. 
Мираклни ичидан бузувчи бошқа зиддиятли ҳол, унда реалистик оҳангларнинг бўлиши 
эди (миасалан, “Авлиё Николай ҳақида ўйин”да маиший комик лавҳалар матннниг 
ярмидан кўпини ташкил этади ).
Мираклнинг зиддиятлиги ўша давр шаҳарликлар табақасининг мафкуравий 
жиҳатдан тараққий этмаганлиги натижаси эди. Ўрта аср театрининг кейинги тараққиёти 
янада оммабопроқ мистерия жанрини келтириб чиқарди. 
Мистеря 
 
Мистериянинг тараққиёт даври XV-XVI асрларда шаҳарнинг гуркираб ўсиши ва 
ижтимоий зиддиятларнинг кескинлашуви билан боғлиқ эди. Бу даврда шаҳарлар феодал 
махдудликдан анча қутулган, лекин ҳали мутлоқ монарх ҳукумронлигига ўтканича йўқ 
эди. Мистерия ўрта асрлар шаҳри ва унинг маданиятида юз берган силжишнинг ифодаси 
сифатида туғилди. У диний байрамлар ва қиролларнинг тантанали юришига бағишланган 
“мимик мистериялар” деб аталувчи шаҳар маросимлардан ўсиб чиқди. Мистерия 
дараматургияси уч туркумга бўлинади. Булар: Библия ривоятларига асосланган “Қадимги 
Аҳд”; Исо пағамбарнинг туғилиши ва кўкка кўтарилиши ҳақида “Янги Аҳд”; 
“Ҳаворийларнинг фаолияти” ва қисман пайғамбарлар ҳақидаги афсоналардан олинган 
Ҳавориюн туркумлари эди. 
Миситериянинг моҳиятини англашда 38 та мустақил воқеадан (50 000 шъер, 242 
иштирокчига эга) иборат “Қадимги Аҳд” мистерияиси яққол мисол бўлиши мумкин. Унда 
Оллоҳ, фаришталар, Одам Ато, Момо Ҳаво, иблис асосий қаҳрамонлар тарзида 
кўринадилар. Унда оламнинг пайдо бўлиши. Иблиснинг Оллоҳга қарши бош кўтариб 
чиқиши (бундан бебош феодалларга ишора сезилиб туради) ва Библияга оид мўжизалар 
ҳақида ҳикоя қилинган. Кун ва тунинг, ер ва осмонинг, жонивор ва ўсимликларнинг ва 
ниҳоят, одамнинг яралиши, сўнг гуноҳ иш қилиб қўйган Одам Атонинг жаннатдан 
қувилиши - буларнинг ҳаммаси турлм машмашаларга тўла, таъсирли манзарлар тарзида 
намойиш этилар эди.
Тўрт кун сурункасига намойиш этилувчи тўрт қисимдан иборат “Уқубутлар 
мистерияси” Исо пайғамбарга аталмиш мистериялар орасида жуда кенг тарқалгандир. 


17 
Унда Исо Масиҳ кўтаринки ва черковона дабдабали образ тарзида берилган. Лекин шу 
қатори, Масиҳга аза тутувчи Биби Марям ва гуноҳкор Иуда образлари ҳам мавжуд.
Библия ривоятлари омма таъсирига учраши билан мистерияда соҳта табиб, унинг 
ваъзчи жарчисию шаддот хотини каби бозор лўтибозлари пайдо бўлади. Динга нисбатан 
хурматсизлик оҳанглари кучая боради. Бу библия ҳикояларни маиший руҳда талқин 
этишда яққол кўринади; Нуҳ пайғамбар омилкор денгизчи, унинг рафиқаси вайсақи аёл 
бўлиб кўринади. Танқидий оҳанг кучая боради: хусусан, XV асрда яратилган бир 
мистерияда Юсуф пайғамбар ва Марям камхарж-қашшоқ сифатида ифодаланадилар. 
Лекин театр шаҳар аҳолисининг имтиёзли табақасига бўйсунганлигидан ижтимоий 
норозилик оҳанглари мистерига жуда қийинчилик билан кириб келан.
Бунга қарамай, ҳаётни хаққоний акс эттиришга бўлган интилиш, ҳарқалай, ўзиги 
йўл топа олади: масалан 1429 йилда Орлеан қамал қилингач, бир оз вақт ўтар-ўтмас 
“Орлеан қамали ҳақида мистерия” пайдо бўлди. Бу ерда тарихияй шахлар иштирок этади. 
Конфлик худо ва шайтонла орасида эмас,балки инглиз босқинчилари ва француз 
ватанпарварлари орасида рўй беради.
Мистерия театр техникасини жонлантиради театрга нисбатан муайян дидни 
шакллантиради. Уйғониш даври драмасининг баъзи хусусиятларини белгилаб беради. 
Лекин Оврўпада, айниқса, Францияда 1548 йилдан эътиборан мистериялар кўрсатиш ман 
қилинади. Сабаби, мистерия томошаларида танқидий йўналишнинг кучайиб кетганлиги 
диндорларни жазавага солиб қўяди. Мистерия яна шунинг учун ҳам йўқолиб кетадики, 
уни жамиятнинг янги, тараққийпарвар кучлари ўз ҳимоясига олмайди. Унинг диний 
мазмуни гуманистик руҳдаги кишиларни ўзидан совитса, оммабоп шакли ва танқидий 
жиҳати черков тазйиқига учрайди. Мистериянинг тарихан маҳв бўлиши унинг ички 
зидиятлилиги билан белгиланган. Бунинг устига, мистерия ўзинниг ташкилий заминидан 
ҳам маҳрум бўлади: қироллик ҳокимяти шаҳардаги жамийки эркин чиқишларни ман этади 
ва цех уюшмаларини ёпиб қўяди. Мистерия католик черковнинг ҳам, реформация 
ҳаракатининг ҳам қаршиликларига учрайди. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish