Вазирлиги тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий


Театр томошаларини ташкил этилиши



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/88
Sana03.03.2022
Hajmi1 Mb.
#480596
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   88
Bog'liq
teatr tarixi

Театр томошаларини ташкил этилиши. 
Рим театри меъморчилиги. Актёрлар. 
 
Римда томошалар турли давлат байрамларида намойиш қилинган. Пьесалар 
сентябрда: Юпитер, Юнона ва Минерва шарафига аталган патрицийлар байрами – Рим 
сайлларида; ноябрда: плейбелар байрами – Плебейлар сайлларида; июлда Апаллон 
сайлларида ўйналар эди. Тантанали ва дафн маросимларида, юқори мансабдор шахсларни 
сайлаш даврида ҳам спектакллар кўрсатилган. Рим байрамларида саҳна томошалари кўп 
ҳолларда цирк ўйинлари ва гладиаторларни олишувлари билан қўшиб кўрсатилган. 


11 
Шуниси ҳам боки, томошабинлар цирк ўйинлари ва глатиаторлар олишувларини кўпроқ 
хуш кўрганлар. 
Э.ав. I асрнинг ўртасигача Римда доимий театр биноси бўлмаган; консерватив 
сенат театр биноси қурилишига қаршилик кўрсатиб келган. Майдонларда театр кўрсатиш 
учун баландлиги одам бўйича тахтасупа орқали кўтарилганлар. Трагедияда воқеа одатга 
кўра, сарой қаршисида ўтар эди. Комедияда деярли ҳамиша декорация икки-уч уй 
пештоқига туташ шаҳар пештоқини ифода этган. Томошабинлар саҳна қаршисида 
ўриндиқларда ўтирганлар. Лекин сенат аъзолари томошани ўтириб кўриш эркак белгиси 
деб ҳисоблаб, гоҳида бундай омонат театрларда ўриндиқлар ҳозирлашни ман этар эди. 
Театр томошалари учун ҳозирланувчи барча қурилмалар спектакль тугаши билан бузиб 
ташланарди.
Трагедия ва комедияларда ҳаваскорлар эмас (ателланада ҳаваскорлар чиқишган), 
балки профессионал артистлар ўйнардилар. Улар 
актёрлар
ёки 
гистрионлар
деб аталган. 
Рим актёрлар қулликдан қутилган ёки қулдан чиққан бўлиб, юнон актёридан паст 
ижтимоий мавқе тутиб келаган. Бунинг сабаби шунда эдики, Рим театри Диоис маросими 
билан боғлиқ юнон театридан фарқли ўлароқ, маросимлардан ҳоли, буткул дунёвий 
муассаса сифатида майдонга чиққан. Бундан ташқари, Рим ҳоким табақалари театрга узоқ 
вақтлар мобайнида эрмак тарзидагина қараб, унга нисбатан нобиллар гоҳтда ҳатто 
жирканиш ҳисси билан муносабатда бўлиб келган. Актёрлик касбига таҳқирли касб 
сиқатила қаралиб, ёмон ўйнагани учун актёрни дўппослаш мумкин бўлган. Актёрлар 
Римда илк бор хўжайин – антрепренёр бошчилигида труппага уюшганлар. Театр 
томошаларини маъмурлар билан келишган ҳолда антрепренёр ташкил этар, ўзи эса 
одатда, бош ролларни ижро этарди. Труппада хотин-қизлар бўлмаган, аёллар ролларини 
эркаклар ўйнаганлар. 
Лекин шуларга қарамай, Римда халқнинг ҳурмат эътиборига сазовор бўлган 
актёрлар ҳам етишиб чиққан. Фожеий актёр Эзоп ва комик актёр Росций (э.ав. I аср) 
шуларнинг энг пешқадамлари эдилар. Эрамиздан аввалги I асрларда таргедия ва 
комедиядан чиққан профессионал актёрлар ролларни ниқобсиз ўйнаганлар. Бу жанрда 
ниқоб анчагина кейин, э. ав. 130-йилдагина (бошқа маълумотларга кўра э.ав I аср 
бошидагина, э.ав.90-йиллар атрофида ) пайдо бўлади. Шу сабабли томошабинлар юнон 
театридан фарқли равишда, Рим театрида актёрларнинг мимикасини ҳам назорат қила 
олганлар. (Лекин комелияларда қиёфадошлар билан боғлив лавҳалар ўйналганда мустасно 
тариқасида ниқоблардан фойдаланиб келинган). Фожеий актёрлар қўллаган либослар 
умуман олганда юнонлардан қабул қилинган либослардан фарқ қилмас эди. Лекин Рим 
актёрлар фожеий персонажлар улуғворлигини ташқи қиёфа орқали ифода этишга 
урунганлар. Шу муносабат билан улар баландроқ котурнлардан (таг чарми баланд абзал), 
ясама чўққи бош, унга ямаштирилган парик воситаларидан фойдаланиб, персонажларни 
иложи борича салобатли қилиб кўрсатишга ҳаракат қилганлар. Юнон котурнларидаги 
юмшоқ қалин таг чарм театрдаги баландлиги 20 сантиметргача етадиган ҳайбатли ёғоч 
тагликка айланарди. Рим фожеий ниқобларида оғиз ва кўз учун кенгроқ очиқ ўринлар 
қолдирилган. Уларда пешона ва елкага тушиб турувчи чиройли жингалак сочлар, 
эркакларга мўлжалланганларида жингалак соқол бўлар эди.
Палиий, яъни кенгбурма, этаккача тушувчи юнон плаши комик актёрлар учун 
либос сифатида хизмат қилган. Қуллар кўпроқ энг кенг шарфни эслатувчи плаш кийиб 
чиқар, юрган ёки чопган вақтда уни бураб елкасига ташлаб оларди. Ёш йигитлар, 
сарбозлар, йўловчилар хламида, яъни калта плаш кийиб чиққанлар. Бу елкаларни 
қоплаган, ўнг қўли эркин ҳаракат қилиши учун ўнг томонига тўғноғич қадаб қўйилган. 
Юнон хитона ўрнида шуга ўхшаш хотинларнинг товонига тушувчи Рим туникаси 
қўлланилган. Комик актёрлар оёқларига турмушда хотин-қизлар киядиган паст, енгил 
башмоқ – сокки кийиб чиққанлар. 
Тошдан қурилган биринчи доимий театр биносининг э. ав. I асрда пайдо бўлиши 
муҳим ҳодиса бўлган. Бу театр э. ав 55-йилда Гней Помпей томонидан қурилган бўлиб, 


12 
унга 40 минг киши сиққан. Э.ав. I аср охирида Римда ғиштдан яна иккита театр қурилган. 
Шулардан бири Марцелл театри ташқи деворининг қолдиқлари сақланиб қолган. Бу 
деворининг уч қаватдан иборатлиги театрнинг ички уч ярусга эга экнига монанддир.
Рим театр меъморчилиги юнон театридан фарқланиб турувчи бир қатор 
хусусиятларга эга бўлган. Томошабинлар ўтирувчи жой ярим доира шаклида бир ёки бир 
неча ярусдан иборат бўлган. Орхестра ҳам ярим доира шаклида бўлиб, бу ерда сенатолар 
ўтиришган. Саҳна майдончаси (просцениум) орхестрадан 1,5 метр баланд бўлган. Скена 
пештоқи сербезак бўлиб, просцениум ёғоч том билан ёпилар эди. Рим театрида парчадан 
фойдаланилган: пард спектакль бошланиши олдидан просцениумнинг томошабга 
кўндаланг тирқишга тепадан тушириб ва спектакль тугагач, яна юқорига кўтарилиб 
қўйилган. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish