Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
49
компетенцияларини ривожлантириш орқали аналитик фикрлаш кўникмаларини
шакллантириш масалалари тўлақонли ўрганилмаган ва бугунги кун талабларидан келиб
чиққан ҳолда етарлича ўз ечимини топгани йўқ. Ушбу масала махсус тадқиқот объекти
сифатида ўрганилмаганлиги педагогик тажрибалар таҳлили ва бизнинг кузатувларимиздан
аниқланди.
Назарий манбалар мазмуни билан танишиш шуни кўрсатдики, бошланғич синф
ўқувчиларида математикавий компетенцияларини ривожлантириш муаммоси кўплаб
тадқиқотчиларнинг илмий изланишларида турли йўналишларда ўрганилган. Бироқ,
бошланғич синф ўқувчиларида математикавий компетенцияларини ривожлантириш
орқали аналитик фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, уларнинг ижтимоий-
педагогик йўналганлиги асосида динамикликни таъминлаб берадиган, келгусидаги
вазифаларнинг самарали ечимини таъминлашга хизмат қилувчи педагогик фаолият
талабларига мослиги ва лаёқатлилиги сифатида ўрганилмаган. Бу эса, интегратив
касбий-шахсий сифатлар мажмуаси ҳамда компетенцияларга йўналтирилган ўқув
фаолияти мазмуни орқали ифодаланади. Шунга кўра, ўқувчиларнинг математикавий
компетенцияларини догматик категория сифатида эмас, аксинча, ҳаёти давомида
доимий ривожланиш динамикасини талаб қиладиган тизимли жараён сифатида
баҳолаш лозим. Бу эса, бизнинг фикримизча, ўқувчилар математикавий
компетентлилигини
ривожлантириш
мазмуни
ва
тузилмасини
таълимни
модернизациялаш шароитидаги инновацион талаблар асосида такомиллаштириш
мақсадини белгилайди.
1999 йил июнь ойида 29 та Европа мамлакатлари вакиллари Италиянинг Болонья
шаҳридаги энг қадимги университетларнинг бирида Болонья декларациясини
имзолашди [18, 34-б.].
“Компетенция”
атамаси фанга 1959 йили Уайт томонидан киритилган бўлиб,
юксак даражадаги мотивация асосида бажарилган фаолиятни ифодаларди. Уайт
компетенцияни инсоннинг “борлиқ, теварак-атроф билан самарали ҳамкорлик”
қилиши натижасида орттиришини, шу сабабли «компетентли мотивация» -
«қобилиятлар
асосида
эришилган
ютуқлар»
эканлигини
эътироф
этди.
Компетенцияни педагогик ҳодиса сифатида тадқиқ қилиш ХХ асрнинг 60 йилларида
АҚШда оммавий тус олди. Бунда мамлакатдаги иқтисодиёт соҳасидаги инқирозга
компетентли бўлмаган ўқитувчилар сабабчи эканлиги, айнан улар шу соҳада хизмат
қилаётган иқтисодиётчиларга саёз билим бериб, сабоқ беришганлиги боис, иқтисодий
танглик юз берганлигини исботлашга ҳаракат қилдилар. Ўқувчи компетенциясини
аниқлаштириш учун махсус тестлар ишлаб чиқилди ва Мак-Клилланд 1976 йили
интеллектни аниқлайдиган тестлар ўрнига уларни тажриба сифатида қўллашга
муваффақ бўлди. Компетенцияларни диагностика қилиш тестлари когнитив тестларга
қарама-қарши улароқ ишлатила бошланди.
1999 йилда Америка таълим ассоциацияси компетенцияларнинг беш кластерини
ажратиб кўрсатди (ресурслар билан ишлаш компетенцияси, шахслараро мулоқот
компетенцияси, информацион компетенция, тизимлар билан ишлаш, уларни ташкил
қилиш, бошқариш компетенцияси ва технологиявий компетенциялар) ва бугунги
кунда таълим соҳасида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар айнан шу
компетенциялар асосида ишини ташкил қилишади.
Тадқиқот
давомида
бошланғич
синф
ўқувчиларида
математикавий
компетенцияларини ривожлантириш орқали аналитик фикрлаш кўникмаларини
шакллантириш мазмуни ва эквилибрацияси (тузилма)ни шакллантиришга нисбатан
қуйидаги ёндашувлар мавжудлиги аниқланди: компетентлилик мазмунини педагогик
Do'stlaringiz bilan baham: |