Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
323
Методистлар сифат таркибини таҳлилига кўра ҳозирги кунда олий- 70 (4,2%),
биринчи- 190 (11,7%), иккинчи- 479 (28,9%) тоифали ва мутахассис- 914 (55,2%)
педагоглар методистлик қилмоқда. Бундай ҳолатнинг келиб чиқишига кўплаб
омиллар сабабдир, жумладан, йиллар давомида методистлар ойлиги ўқитувчилар
ойлигидан анча паст бўлганлиги натижасида кадрлар қўнимсизлиги юз бериб
келмоқда эди.
Шундай бўлсада, айни пайтда методик хизмат тизимида фаолиятини
10 йилдан ортиқ – 163 (9,8%), 5 йил ва ундан ортиқ- 327 (19,7%), 3-5 йилгача- 857
(51,8%), 1 йилгача- 306 (18,5%) нафарни ташкил этмоқда.
Миллий ўқув дастурини амалиётга сифатли жорий этишни таъминлаш
мақсадида Президентимиз томонидан яқинда имзоланган ҳужжатлар асосида методик
хизмат ва методистлар фаолияти самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш ва
янгилаш, ойлик маошларини ошириш бўйича чора-тадбирлари ҳам белгилаб олинди.
Бугунги кундатадқиқотларимиз доирасида барча ҳудудлардан методистлар
тўғрисидаги статистик маълумотлар йиғиб олиш, ҳар бир фан, ҳар бир ҳудудлар
кесимида тўлиқ таҳлил қилиш, уларнип зарурий методик ресурслар билан таъминлаб
бориш мақсадида metodist.uz платфоромаси ишлаб чиқилмоқда. Жумладан,
статистикани автоматлаштириш, педагог кадрлар касбий салоҳият даражасини
онлайн, шаффоф баҳолаш имконини берувчи электрон маълумотлар базаси ва
диагностика дастурини яратиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур дастурлар ёрдамида методистларни методик ресурслар билан
таъминлаш, уларнинг компетентлик даражасини аниқлаш ва эҳтиёжлар
диагностикаси ўтказилиши мумкин.Шунингдек, таҳлиллар аниқ, самарали бўлиши
учун методик хизмат ва методистлар фаолияти самарадорлигини улар методик кўмак
бераётган ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигига боғлаш мақсадга мувофиқ.
Диагностика ва ўрганиш натижаларига кўра методистлар таркибини янгилаш
ишлари амалга оширилишива янгилангантаркибдаги методистлар учун мақсадли ўқув
курсларини ташкил этиш орқали касбий салоҳиятини ошириш лозим. Бу жараёнда энг
етук миллий мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб этиш самарали натижа
беради.
Умумий ўрта таълимнинг сифатини янги босқичга кўтаришга бевосита таъсир
этувчи юқорида санаб ўтилган тадбирларни сифатли ва илғор хорижий тажрибаларга
таянган ҳолда амалга ошириш, имкон даражасида бу жараёнга хорижий экспертларни
жалб қилишда ЮНИСЕФ кўмаклашаётгани, ҳамкорлик лойиҳалари амалга
оширилаётгани ижобий ҳолатдир, жумладан:
Буюк Британиядан Жаҳон банки, ЮНИСEФ, Европа Иттифоқи, Ҳамдўстлик
Котибияти сингари халқаро ташкилотларда таълим бўйича консультант ва таълим
соҳасида халқаро эксперт, Шимолий ва Жанубий Америка, Африка ва Яқин Шарқ
минтақасида таълимни ривожлантириш соҳасида йирик тажрибага эга бўлган,
Оксфорд ва Кембриж университетлари битирувчиси Метью Голди-Скотт;
Испаниядан педагогика фанлари доктори, онлайн таълим соҳасида етакчи ва
стратег ҳамда Буюк Британия олий ўқув юртлари билан 20 йилдан ортиқ, шу
жумладан Империал Коллеж Лондон тиббиёт мактаби катта ўқитувчиси ва электрон
ўқитиш бўлими раҳбари сифатида 10 йиллик тажрибага эга бўлган Мария Торро-
Троконис;
АҚШдан Халқ таълими вазирининг маслаҳатчиси, таълим соҳасида халқаро
эксперт, Шимолий ва Жанубий Америка, Африка ва Яқин Шарқ минтақасида
таълимни ривожлантириш соҳасида йирик тажрибага эга, Оксфорд университетида
Do'stlaringiz bilan baham: |