326
14.2. Шамолнинг геологик иши
Шамолнинг геологик ишига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1 -
дефляция (лат. «дефляцио» - пуфлаш, сочиш); 2 - корразия (лат.
«корразио» - эговлаш, силлиқлаш, тарашлаш, синдириш); 3 -
транспортировка - 4 - аккумуляция (лат. «аккумуляцио» - тўплаш).
Шамолнинг юқорида кўрсатиб ўтган
барча ишлари бир - бири
билан боғлиқ бўлиб, битта мураккаб жараён ҳисобланади. Шамол билан
боғлиқ бўлган ҳамма жараёнлар, рельеф шакллари, ётқизиқлари
эол
номи билан юритилади (эол қадимги
юнон афсонасида - шамол
худосидир).
Шамол барча ўнқир - чўнқирларга, қоя тошларнинг орасига кириб
бориб, ундаги майда заррачаларни учириб кетади. Бу ҳодиса
дефляция
дейилади.
Дефляция натижасида
қатламли мўрт, бўшоқ жинсларда ғаройиб
шакллар вужудга келиши мумкин «Эол қозони» деган чуқурликлар
ҳосил қилади. Дефляция натижасида баъзан ҳосилдор тупроқларни ҳам
шамол учириб кетиб, бошқа жойларда тўплайди. Ўрта Осиёдаги
Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларининг жанубий қисмига
жанубдан эсувчи «афғон шамоли» миллионлаб тонна чанг тўзонини
учириб
олиб келади, Афғон шамоли эсганда, Қуёш юзини кўриб
бўлмайдиган даражада атмосферани чанг қоплаб олади. Кундуз кунлари
қоронғилашиб, яқин масофадагиларни танимай қоласиз. Айниқса,
Саҳрои Қабирда чанг - тўзонли бўрон -
самум
эсганда
бутун тирик
мавжудотлар даҳшатга тушади. Эҳтимол, ана шу самум туфайли ва
Қуёш нуридан ўзларини муҳофаза қилиш учун ҳам одамларга оқ
кийимларга ўраниб олиш одат тусига айлангандир.
327
Корразия
(лотинча corrasio - тарашлаш) очилиб қолган тоғ
жинслари ва минералларга механик ишлов бериш, силлиқлаш, тарашлаш
бўлиб, бу учиб келаётган қум доналари ёрдамида юз беради. Қум
доналари шамол ёрдамида учирилиб, турли баландликка кўтарилади.
Пастроқда учаётган қум доналари йирикроқ ва кўпроқ бўлиб, асосан қоя
тошларни «бомбардимон» қилиб, “бурғилаш” ишларини бажаради.
Шамол учирган милли-онлаб қум доналари тоғ
жинсларининг
юзасига урилиб, уни аста-секин тарашлайди, силлиқлайди, бурғилаб
турли чуқурчалар ҳосил қилади ва нуратади (115-расм). Шамол биринчи
навбатда юмшоқ жинсларни емиради. Шамолнинг бундай емирувчи иши
учириб кетиш ва тарқатиш билан бирга содир бўлади.
Корразия
нуқтали,
тирновчи ва бурғиловчи бўлиши
мумкин. Корразия туфайли тоғ
жинсларида
чуқурчалар,
пастқамликлар,
жўяклар,
тирнаш излари вужудга келади.
Уларнинг шакли ва ўлчами
биринчи
навбатда
тоғ
жинсларининг таркиби ва ётиш
шароитларига боғлиқ.
Шамол
оқимининг пастки қаватида қум
кўп бўлади. Шунинг учун ҳам
биржинсли субстратнинг пастки
қисмида четлари силлиқланган
энг йирик каваклар вужудга келади. Турли мустаҳкамликка эга бўлган
қатламли ётқизиқларда юмшоқроқ қатламлар фаол емирилади, уларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: