266
Вулканларнинг географик тарқалиши.
Ҳозирги вақтда
маълум
бўлган ҳаракатдаги вулканлар 500 дан ортиқ. 1970 йилларда
океанларни текширишлар натижасида вулканларнинг қуруқлик
ва
океан остида маълум бир йўналишда жойлашганлиги аниқланди.
Вулканлар асосан икки қамбарда тарқалган бўлиб, биринчиси
Тинч
океан
«оловли»
ҳалқаси
деб аталади. Бу ерда маълум бўлган
барча ҳаракатдаги вулканларнинг 60% жойлашган. Тинч океаннинг
ғарбида Камчатка яриморолидан бошланган бу вулкан ҳалқаси Курил
ороллари орқали жанубий-ғарбга давом этади. Япония, Филиппин,
Янги Гвинеядан ўтиб, Янги Зеландиягача чўзилиб боради. Тинч
океаннинг шарқидан Америка материгининг
жанубидаги Оловли Ер
оролидан шимол томонга - Анд, Кордильера тоғларининг ёнидан
ўтади ва шимолда Алеут ороллари ва Аляска орқали яна Камчатка
яриморолига туташади. Бу вулкан ҳалқасини
«Тинч океан
геосинклинал минтақаси»
деб юритилади.
Бундан ташқари Тинч океаннинг марказий қисмида ҳам бир
қанча ҳаракатдаги вулканлар бор. Масалан, экватор яқинидаги Га-
лапагос оролида иккита ҳаракатдаги
вулкан бор, ундан жанубда
Пасхи ва Хуан Фернандес, ғарбда Самоя, Тонга, Кермадек
вулканли ороллари мавжуд.
Иккинчи йирик вулкан ҳалқаси ёш тоғлар ўлкасида жой-
лашган бўлиб, Ўрта ер денгизи - Ҳимолай - Жанубий-Шарқий Осиё
минтақасини эгаллайди. Бу ҳалқага Везувий, Этна вулканлари,
Липари оролларидаги ва Эгей денгиздаги вулканлар (Санторик) ва
Кавказ тоғларидаги сўнган Эльбрус, Казбек, Арарат, Эрондаги
Демавенит вулканлари, Малайя архипелаги ва
ундан жанубдаги
ҳаракатланувчи вулканлардан Суматрадаги 11 та, Явадаги 15 та,
Кичик Зонт оролларидаги 3 та вулкан киради. Конуси аниқ
267
ифодаланган вулканлардан бири Филиппиндаги Майон вулкани (92-
расм) ҳисобланади.
Булардан ташқари Атлантика океанида 3 та йирик вулканли
ўлка: шимолда Ян - Майен, жануброқда
Катта Антил оролларида
машҳур Мон-Пеле вулкани отилиб турибди.
Ҳинд океанида ҳам бир неча сўнмаган вулканлар, масалан,
Мадагаскар яқинидаги Комор, Маврикий, Реюнон оролларида ва
Антарктика материги атрофидаги оролларда ҳам сўнмаган (Эребус)
вулканлар бор. Ҳозирги вақтда 513 та ҳаракатдаги ва 228 та сўнган
вулканлар қайд этилган.
Ўзбекистонда Қурама, Олой, Туркистон тоғларида ва
Тошкентдан 80 км шарқдаги Чотқол тоғ
тизмасидаги Гўш, Шовас,
Оқсоқота сойлари атрофида нордон вулкан жинслари кўп. Вул-
канларнинг ҳаракати ва Ер шарида тарқалиши тарихини ўрганиш
маъданли конларни қидиришда илмий ва амалий аҳамиятга
эгадир.
Океан ўртасидаги ёки чекка ороллардаги ҳаракатдаги вул-
канлардан кўпинча
асосли лава, материк чеккасидаги ва
ўртасидагилардан нордон ва ўрта таркибли лавалар чиқади. Бу
Do'stlaringiz bilan baham: