Сайёр суд мажлиси: таҳлил ва таклифлар



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/33
Sana01.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#477142
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
выездные-суды

СУДЬЯЛАРИ ТОМОНИДАН
2015-2018 ЙИЛЛАР ДАВОМИДА
ЎТКАЗИЛГАН САЙЁР СУД
МАЖЛИСЛАРИ ТАҲЛИЛИ


10


11
1.1. Судларда ишларни сайёр суд 
мажлисларида кўрилиши таҳлили 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, 
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи 
ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа 
жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади
1
.
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги 
Қонунининг талабларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши, ишлар 
тааллуқлилигига кўра, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
судлар, иқтисодий ва маъмурий судлар ҳамда ҳарбий судлар 
томонидан кўрилиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий суди
Фуқаролик
ишлари буиича
судлар
Иқтисодии
судлар
Харбии
судлар
Маъмурии
судлар
Жиноят
ишлари
буиича
судлар

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 106-моддаси


12
Ўзбекистон Республикасида:
Фуқаролик ишлар бўйича – Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар, туманлараро ва туман судлари;
Жиноят 
ишлари 
бўйича 
– 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳар судлари;
Иқтисодий – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, 
туманлараро ва туман судлари;
Маъмурий – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, 
туман ва шаҳар судлари;
Ҳарбий – Республика ва вилоятлараро судлари фаолият 
юритиб келишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисидаги” 
қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида судлар 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституцияси 
ва 
бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги 
халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг 
ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар 
ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя 
қилишга даъват этилган
2
, бўлиб барча судларда ишлар очиқ 
суд мажлисида кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда кўриб 
чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.
Судлар томонидан очиқ суд мажлислари асосан 
судларнинг биноларида махсус ажратилган хоналарда – суд 
мажлис залларида кўрилади. 
Суд мажлис залида мебелларни, жиҳозлар ҳамда 
техник воситаларнинг етарли даражада мавжудлиги 
судьянинг кўрилаётган иш юзасидан иштирокчиларини 
тўлиқ жалб этишида ҳамда суд процессини тўғри олиб 
борилишга катта таъсирини кўрсатади. Бундан ташқари, 
судьянинг холислигини, ташқаридан бирон-бир шахсни 
аралашувидан сақланиши учун суд мажлис залида алоҳида 
маслаҳатхонанинг бўлишлиги ҳам аҳамиятга эгадир. 

Ўзбекистон Республикаси Судлар тўғрисидаги қонуннинг 
2-моддаси


13
Мебеллар – бу судьянинг иш столи ва стули, суд мажлиси 
баённомасини юритиш учун суд мажлиси котибининг 
стол-стули, суд мажлисида иштирок этувчи прокурор ва 
адвокатлар учун стол-стул, даъвогар ва жавобгар, шунингдек, 
низони ҳал этиш учун кўмаклашувчи шахслар – экспертлар, 
мутахассислар, таржимон, айрим давлат органларининг 
вакиллари, жамоат органларининг вакиллари, гувоҳлар, 
шунингдек суд мажлиси очиқ ўтказилиши муносабати билан 
жамоатчилик ва аҳоли вакилларининг ўтиришлари учун 
стулларнинг бўлишлиги; Жиҳозлардан - суд мажлисини 
баённомасини тузиш учун компьютер жамламаси, ёритиш, 
иситиш мосламаларини ишлаши кабилар. Мана шундай 
шароитларга эга бўлган суд мажлис залларида ҳақиқий 
суд мажлислари ўтказилишига эътиборингизни қаратдик. 
Бундай талабларга эга бўлган суд мажлис хоналари сайёр суд 
мажлисларини ўтказилишда мавжудми?
Агар суд мажлисининг янада шаффофлигини ва 
очиқлигини таъминлаш учун жамоатчилик меҳнат қилиб 
келаётган корхона биноларида ёки аҳоли яшаш жойларидаги 
маҳалла фуқаролар йиғинлари, Ҳалқ қабулхоналари ва 
бошқа турдаги биноларда ўтказилаётган суд мажлисларида 
юқорида қайд этилган жиҳозланган бинони бўлишлигини 
таъминлашга доим ҳам эришиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 
тузилган умумлаштиришга кўра, судлар томонидан 2016-
2018 йиллар давомида суд биносидаги мавжуд мажлис 
залидан ташқарида ўтказилган суд муҳокамалари бўйича 
тузилган жадвалга эътибор қаратсак:



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish