Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

5.1. Магматик жинслар 
Магматик жинслар магманинг совиши натижасида ҳосил 
бўлади. Магманинг совишида қаттиқ минерал компонентлар кетма-
кет кристалланади. Бунда босим, ҳарорат ва ундаги минерализатор-
лар - сув буғлари, карбонат ангидрит ва б. жуда катта аҳамиятга 
эга. 
5.1.1. Магматик жинсларнинг таснифи ва таркиби 
Магматик жинсларнинг таснифи. 
Магматик жинслар ҳосил 
бўлиш шароитларига боғлиқ ҳолда чуқур (интрузив), отқинди 
(эффузив) ва яримучуқур (гипабиссал) турларга бўлинади. 
Чуқурлик жинслари катта чуқурликларда магманинг юқори ҳарорат 
ва босим шароитларида, секин совиши ва биртекис қотишидан 
ҳосил бўлади. Бу жараѐнлар тоғ жинсларида тўлиқ кристалли 
структура, массив текстура шаклланиши ва унда минерал 
компонентларнинг биртекис тарқалиши билан якунланади.
Отқинди жинслар ер юзасида паст ҳарорат ва атмосфера 
таъсири шароитларида лавадан иссиқлик ва газсимон моддаларнинг 
тез ажралиб чиқиши туфайли вужудга келади ҳамда қотганидан 
сўнг уларда кўплаб ғовакликлар сақланиб қолади. Шунинг учун 
улар аморф шиша кўп бўлган чала кристалли структура, ҳар хил 
текстура ҳамда турли таркиб ва структурага эга бўлган 
участкаларнинг алмашиниб туриши билан фарқ қилади. 


86 
Субвулкан жинслари ер юзасига яқин чуқурликда ҳарорат 
пасайиб бориш режимида ҳосил бўлади. Шу туфайли магмадан 
муайян бир минералнинг турли ўлчамдаги кристаллари вужудга 
келади. Бундай жинслар аралаш донали структураси билан 
характерланади ва порфирсимон жинслар деб аталади.
Магматик жинсларнинг тафсилий таснифи моддий таркибини 
ўрганишга асосланган. Магматик тоғ жинсларининг моддий тар-
киби улардаги кимѐвий элементларнинг (оксидларининг) ва жинс 
ҳосил қилувчи минералларнинг фойиз миқдорини ҳисоблаш орқали 
аниқланади. 
Тоғ жинсларининг кимѐвий ва минерал таркиблари ўзаро 
боғлиқ, аммо бу боғлиқлик мураккаб, шунинг учун ҳам тоғ жинс-
ларининг кимѐвий таркибини қайта ҳисоблаш орқали унинг мине-
рал таркибини, минерал таркиби орқали эса кимѐвий таркибини 
аниқлаб бўлмайди. Вулкан шишасидан иборат бўлган жинсларнинг 
моддий таркибини фақат кимѐвий йўл билан аниқлаш мумкин. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish