Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


Ўт ўчиргичлардан қандай фойдаланиш мумкин



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

Ўт ўчиргичлардан қандай фойдаланиш мумкин 
Бирламчи ўт ўчириш воситалари ичида энг фаол бўлган восита бу 
ѐнғин ўчиргичлардир. Шунинг учун ҳам ѐнғинларни бошланғич даврида 
уни бартараф этишда ѐнғин ўчиргичларнинг аҳамияти катта. 
Тажрибаларда 
ѐнғин 
ўчиргичларни 
амалда 
қўллаш, 
ѐнғин 
хавфсизлиги хизматида бебаҳо аҳамиятга эгалиги тасдиқланган. 
Саноатнинг кўплаб соҳаларида ѐнғин хавфининг ортиб бориши
ватанимизда ва чет давлатларда ѐнғин ўчиргичларнинг сифатини яхшилаш, 
сонини янада кўпайтириш, ҳамда ѐнғин ўчиргичларга хизмат 
кўрсатувчиларни, улардан фойдаланувчиларни ўргатишни янада яхшилаш, 
фойдаланиш тармоқларини кенгайтириш масалаларини ҳал этишни талаб 
этмоқда. 
Ёнғин ўчиргичлар ѐнғиннинг бошланғич даврида, яъни ѐнғин ўчириш 
қисмлари шахсий таркиблари ѐнғин жойига етиб келгунча қисқа вақт 
ичида ўчириш қобилиятига эга эканлиги тажрибада аниқланган. 
расм-2.
ОП-ИО русумли дастакли кукунли ѐнғин 
ўчиргичлари 


24
Ҳозирги вақтда
-кимѐвий-кўпикли,
-ҳаво-кўпикли, 
- карбонат ангидридли,
-кукунли каби ѐнғин ўчиргичлар мавжуд. 
Ёнғин ўчиргичларнинг асосий вазифаси; 
- ѐниш ўчоғини ҳаводан чеклаш (кўпикли),
-кислородни ѐнмайдиган газлар билан аралаштириш (карбонат-
ангидридли ва кукунли),
-ѐниш ўчоғи ҳароратини пасайтириш (сув, кўпик),
-алангадаги кимѐвий реаксия тезлигини тўхтатиш (кукунли)дан 
иборат. 
Ёнғин ўчиргичлардан янада самаралироқ фойдаланиш учун 
қуйидагиларни билиш зарур: 
1.
Ёнғин ўчириш воситасини бекорга сарфламаслик учун ўт 
ўчиргични ѐнаѐтган жойга яқин жойда иш ҳолатига ўтказиш керак. 
2.
Тез ҳаракат қилиш керак, чунки ѐнғин ўчиргич қисқа вақт 
давомида иш ҳолатида бўлади (кўпинча 60-80 сония, карбонат — 
ангидридли - 25-45 сония, кукунли 10-15 сония). 
3.
Қаттиқ модда ва предметларни кўпикли ўт ўчиргичлар ѐрдамида 
ўчирганда, ѐнғин алангаси кучли бўлган жойга оқимни тўғрилаш ва аста-
секин алангани юқоридан пастга томон ўчириш лозим. 
4.
Ёнаѐтган суюқликни четидан ўртасига томон, аста- секинликда 
кўпик билан қоплаш орқали ўчирилади. 
Ёнаѐтган моддаларни кукунли ѐнғин ўчиргичлар ѐр- дамида 
ўчирганда ѐниш майдони юзасини кукун билан қоплаш лозим. Кўпикли ўт 
ўчиргич (ОР-5) 1м2 майдондаги ўтни ўчириш учун мўлжалланган. У 
сиғими қарийб 10 литр ўт учириш заряди бир силиндр шаклдаги идишдан 
иборат. Ўт ўчиргични шайлаш учун унинг дастасини босиб, кўпик 
оқимини ѐниш ўчоғига йўналтирилган ҳолда кўпик тугагунча ушлаб туриш 
лозим. Карбонат кислотали ўт ўчиргич (ОУ-2) турли ѐнғинларни бартараф 
этишга мўлжалланган. Унинг сирт тарафи пўлатдан ясалган бўлиб, устида 


25
бурайдиган жўмраги бор. У суюқ ҳолдаги кўмир (карбонат) кислотасини 
сақлаб туриш учун хизмат қилади. Ўт ўчиргични ҳаракатга келтириш учун 
иложи борича ѐниш ўчоғига олиб борилади, трубка оғзи ўтга қаратилади. 
Бурагични соат милига қарши йўналишда бураш лозим. 
Бунда, албатта, алангадан хавфсизроқ масофада - тахминан 3 метрда 
бўлинг. Ўчиргични ѐниб турган жойга йўналтириб, дастагини босинг. Аста 
ҳаракат билан ўт чиққан майдонни тўла қопланг. Ўчиргич ичидаги модда 
буғидан нафас олмасликка ҳаракат қилинг. 
Ички ўт ўчириш жўмраклари бино ичидаги ѐнғинни ўчиришга 
мўлжалланган. Уни ишга солиш учун ѐнғинга қарши шкафчани эшигини 
очиб, ѐнғин ўчириш дастасини жўмракка бирлаштириб, бурагични соат 
милига қарши бураб, сув оқими ѐнғин ўчоғига йўналтирилади. Бино 
ичидаги иссиқликдан сақланиш учун сиртқи кийимлар ва тўшакларни 
намлаб бошга ѐпилади. Хонадаги аччиқ тутундан ер бағирлаб ҳаракат 
қилиб қутулиш мумкин. 
Ёнаѐтган одамга ѐрдам. Ёнғиндан ѐнаѐтган одамга энг биринчи ѐрдам, 
уни ерга думалатиш (йиқитиш керак). Чунки, олов юқорига интилади. У 
кишини нафас олиш, кўриш ва юз қисмларини, шунингдек, тананинг катта 
қисмини жароҳатлаши мумкин. Йиқилган одамнинг ѐнаѐтган томони 
тепага қилинади. Айнан шу қисмдаги оловни ўчиришга ҳаракат қилинг. 
Бунинг учун турли усуллардан, яъни қўлингизда мавжуд бўлган 
нарсалардан фойдаланиш мумкин. Сув бўлса сув сепиш, материал бўлса, у 
билан оловни ўчириш (бунда кийимбошдан ҳам фойдаланса бўлади). 
Шундан сўнг унга тиббий ѐрдам кўрсатиш лозим. Аввало кишининг нафас 
олиши, кўз ва юз қисмининг жароҳатини текшириб кўриш керак. Юз 
қисмига жароҳат етмаган, нафас олиши қийинлашмаган бўлса, дарҳол 
тананинг ѐнган жойига ѐрдам кўрсатиш зарур. 
Назорат саволлари 
1.
Олов ва ѐнғин нимаси билан фарқ қилади? 
2.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат. 
3.
Ёнғиннинг зарарловчи омилларига нималар киради? 
4.
Ёнғинга қарши курашда нималарга эътибор қаратиш керак? 
5.
Яшаѐтган жойингиз ѐки уйингизда ѐнғин хавфсизлигини 
таъминлаш ишлари қандай йўлга қўйилганини ўйлаб кўринг. 
6.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ўзингиз қандай ишларни одат 
тусига киритгансиз? 


26

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish