Олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат йўналиши таълим дастурида талабаларга миллий қадриятларимиздан бўлган ўзбек шевалари тўғрисида илмий-амалий билимларни бериш кўзда тутилган


Ўзбек диалектологиясининг тилшунослик ва бошқа фанлар билан



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/135
Sana28.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#475199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
Ozbek dialektologiyasi. Nigora Murodova (5)

Ўзбек диалектологиясининг тилшунослик ва бошқа фанлар билан 
алоқадорлиги. 
Ўзбек диалектологияси
 
тилшунослик фанларидан бири
 
бўлиб, ”Ҳозирги ўзбек тили” фанининг назарий асосларига
 
таянади. 
Шунингдек, ҳозирда 

Қадимги туркий тил”, ”Ўзбек адабий тили тарихи”. 
”Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси” бўлимларидан иборат “Ўзбек тили 
тарихи”
 
фани билан узвий алоқадор, бу фанлар учун асосий манба бўлиб 
хизмат қилади. 
 
Ҳар бир халқ тилининг ўз луғат бойлиги - сўз хазинаси бор. Тилнинг 
луғат таркиби эса халқнинг тарихий тараққиётига боғлиқ ҳолда ўзгариб, 
бойиб боради. Баъзи бир эскирган сўзлар нутқий муомаладан чиқиб кетса, 
янги сўзларнинг ясалиши ва кириб келиши билан тил муттасил бойийди. 
Мавжуд сўзларнинг маънолари ўзгаради, тобора кенгайтирилади ва 
тўлдирилади. Аммо тилнинг асосий луғат жамғармаси эса луғат тизимининг 
негизи сифатида асрлар бўйи сақланади. Бу жиҳатдан диалектология тил 
тарихини ўрганиш учун ҳам аҳамиятлидир.
Ўзбек тили тарихини ўрганиш учун ҳам, албатта, аждодларимиз 
қолдирган бой маданий меросларга мурожаат этамиз. Қадимги ёзма 
ёдгорликларни ҳам уруғ-қабила номлари билан боғлаб ўрганамиз. Чунки 
турли хил уруғ-қабилалар тилининг таъсири кейинги даврларга, яъни XI-XV 


14 
асрларга оид ёзма ёдгорликларда ҳам сақланиб қолган. Бундай манбаларга 
«Девону луғотит турк», «Қутадғу билиг», «Ҳибатул ҳақойиқ», «Ўрта Осиё 
тафсири», «Қиссаи Рабғузий», «Аттаҳфатуз закияту фил луғатит туркия» 
каби умумтуркий тил, жумладан ўзбек тилининг бойлигини ўзида сақлаб 
келган нодир асарлар киради. Ўзбек халқ шеваларини тарихий жиҳатдан 
ўрганишда бу ёзма ёдгорликлар тилининг ўрни беқиёс. Бундай асарлар 
тилнинг тарихини ўрганиш учун асос бўла олади. И. Каримов 
айтганларидек, “.... улар миллий давлатчилигимиз истиқболини белгилашда, 
кўп асрлик беқиёс маьнавий-тарихий меросимиз, маданиятимиз, дину 
тилимиз ва муқаддас урф-одатлармизнинг янада қад ростлашида муҳим 
омил вазафасини бажаради”. 
1
Ўзбек адабий тили ва ўзбек халқ шеваларида қадимги туркий сўзлар, 
ёзма ёдгорликларда учрайдиган кўҳна лексика салмоқли миқдорни ташкил 
этади. Чунончи, М. Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида ўзбек 
тилига, хусусан ўзбек тилининг қипчоқ, ўғуз ҳамда қарлуқ-чигил-уйғур 
лаҳжаларига оид турли лексик бирликлар кўпроқ учрайди. Маҳмуд 
Кошғарий ўз асарида ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, уйғур, татар ва бошқа 
халқларнинг қадимги қабилалари тилини ва бу этносларнинг тилига оид 
сўзларни, уларнинг маъноларини мукаммал изоҳлаб берган. Шеваларни уш- 
бу асар билан, шунингдек, А. К. Боровковнинг «XII-XIII аср ўрта Осиё 
Тафсири лексикаси» номли асари билан чоғиштириб ўрганиш бу асарлар 
тилида XI-XIV асрлардаги ўзбек тили лексикасига хос хусусиятларнинг 
ўзбек шевалари лексикасида ҳозирда ҳам учрашини кўрсатди.

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish