Bog'liq ЎРҚ-249-сон 01.06.2010. Суд экспертизаси тўғрисида
14-модда. Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа ташкилот раҳбарининг суд- экспертлик фаолияти соҳасидаги мажбуриятлари Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа ташкилот раҳбари:
суд экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим олинганидан сўнг суд
экспертизасини ўтказишни мазкур ташкилотнинг қўйилган саволларга жавоб бериш учун
талаб қилинадиган кўламда махсус билимларга эга бўлган ходимлари жумласига кирадиган
суд экспертига ёки суд экспертлари комиссиясига топшириши;
суд экспертига ёки суд экспертлари комиссиясининг ҳар бир аъзосига суд экспертининг
ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши (давлат суд-экспертиза муассасаларининг
ходимларига бундай тушунтириш ишга қабул қилиш чоғида берилади);
Олдинги таҳрирга қаранг. била туриб нотўғри хулоса берганлиги, терговга қадар текширув, суриштирув ёки
дастлабки тергов маълумотларини терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган
мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг ёхуд прокурорнинг рухсатисиз
ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин
товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида суд экспертини огоҳлантириши, ундан
тегишли тилхат олиши ва мазкур тилхатни суд экспертизасини тайинлаган органга (шахсга)
хулоса билан бирга юбориши;
(14-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон) ўтказилаётган текширишларнинг тўлиқлиги ва сифати устидан назоратни, суд
экспертининг мустақиллиги принципини бузмаган ҳолда, таъминлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг. суд экспертизасини ўтказиш муддатини қонунчиликда белгиланган тартибда аниқлаши
ва унга риоя этилишини назорат қилиши;
(14-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) суд экспертига текширишларни ўтказиш учун зарур бўлган шароитларни таъминлаши;
текшириш тугаганидан сўнг хулосани, текшириш объектлари ва иш материалларини суд
экспертизасини тайинлаган органга (шахсга) юбориши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа ташкилот раҳбари зиммасида
қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683- сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375- сон) Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа ташкилот раҳбари:
суд экспертизасини ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча текшириш объектларини суд
экспертизасини тайинлаган органнинг (шахснинг) қарори ёки ажримисиз талаб қилиб
олишга;
суд экспертизасини ўтказиш учун мазкур ташкилотда ишламайдиган шахсларни
мустақил равишда жалб этишга;
суд экспертига муайян суд экспертизаси юзасидан текшириш жараёнини ва фикрлар
мазмунини олдиндан белгилаб қўядиган кўрсатмалар беришга ҳақли эмас.