ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ
«Тасдиқлайман»
Низомий номидаги ТДПУ
ўқув ишлари бўйича проректор
_______________ Н.Х.Рахманкулова
«____» ___________ 2020 й.
МАГИСТРАНТЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК ВА
ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ ДАСТУРИ
2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИ
ТОШКЕНТ – 2020 ЙИЛ
2
Мазкур ишчи дастурда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университетида мавжуд 1-курсда 28та, 2-курсда 31та магистратура
мутахассисликларида ўтказиладиган илмий-педагогик ва илмий-тадқиқот
фаолияти мазмуни, ўтказиш тартиби ва уни баҳолаш тизими ёритилган.
Тузувчи:
Ф.А.Абдуллаев
- Магистратура бўлими бошлиғи, п.ф.ф.д.(PhD)
Тақризчилар:
Б.Х.Ходжаев
- Умумий педагогика кафедраси мудири, п.ф.д.,
профессор
А.А.Хўжаев
- Ўқув меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш
бўлими бошлиғи, п.ф.ф.д.(PhD)
Мазкур ишчи дастур Низомий номидаги ТДПУ Кенгашининг 2020 йил
20 августдаги 1-сонли мажлисида кўриб чиқилган ва тасдиқланган.
3
КИРИШ
Мазкур дастурда
магистратура талабаларининг илмий-педагогик ва
илмий-тадқиқот фаолияти мазмуни, ўтказиш тартиби ва уни баҳолаш
тизимига оид масалалар ёритилган. Ушбу дастур педагогика таълим соҳасида
таълим олаётган магистрант талабаларга ва уларнинг илмий-тадқиқот иши
ҳамда илмий педагогик ишига раҳбарлик қиладиган профессор-
ўқитувчиларга (илмий раҳбарларга), мутахассис тайёрловчи кафедра
мудирларига мўлжалланган.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида
магистрантларнинг илмий-педагогик ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга
оширишнинг дастури Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Илм фан ва илмий фаолият
тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24
июлдаги «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва
аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-
4456-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20
апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПҚ-2909 Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси олий
таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг
самарадорлигини ошириш чора-талбирлари тўғрисида»ги 190-сон қарори
ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги «Магистратура
тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 36-сон қарори, Ўзбекистон
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги
19-2018-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларида
талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисида»ни низомга
мувофиқравишда ташкил этилади ва Низоми номидаги Тошкент давлат
педагогика университети ўқув-услубий кенгашининг 2020 йил 20 августдаги
1-сон баённомаси билан тасдиқланган ва амалиётга татбиқ этиш учун тавси
берилган «Магистрантнинг календар иш режаси» бўйича амалга оширилган
ишларни баҳолаш тартиби ва мезонларини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |