4-босқич.
Маълумотлардан кенгайтирилган фойдаланиш имкониятларини, аналитик
моделларни яратиш (масалан, геокодлаш ѐки тармоқ таҳлилини бажариш) ва карталарнинг
кенгайган опцияларини қўшиш. Объектлар синфлари тўпламларидан фойдаланиш
самарадорлигини янада ошириш мақсадида геомаълумотлар базаларининг қўшимча
имкониятларини қўшиш йўлларини кўриб чиқишингиз мумкин. Сизнинг ихтиѐрингизда
кўплаб турли опциялар мавжуд ва улардан исталганингизни танлаб ўз геомаълумотлар
базангиз функционаллигини ошириш йўлида фойдаланишингиз мумкин. Қуйида шундай
опциялардан баъзилари келтириб ўтилган:
– Тепаликлар, қирралар ва топология чегаралари бўйича кўчиб юриш учун топологик
муносабатлардан фойдаланиш ѐки уни моделлаштиришни истайсизми? Объект
геометриясини ажратиш сизга фазовий объектларни янада тўлароқ моделлаштиришга ѐрдам
бера оладими? Масалан, ер юзаси тўғрисидаги кўплаб маълумотларнинг полигонал ѐки
чизиқли чегаралари (мисол учун, тупроқ турлари, экспозициялар, қияликлар, ўсимликлар
фазовий объектлари синфлари, геология, сув объектлари, экологик ҳудудлар ва бошқа атроф
муҳит тўғрисидагиумумий чегараларга эга қатламлар). Уларнинг умумий чегараларини
топологияѐрдамида интеграция қилиш сизга янада тўлиқ ва яхлит атрибутлар тўпламини
яратиш имконини беради. Бу моделларнинг яроқлилигига/функционаллигига, шунингдек,
мавжуд муаммо тўғрисида реал тасаввур ҳосил қилиш қобилиятига сезиларли таъсир этиши
мумкин. Топология, шунингдек,объектларни ер участкалари тизимларига, аҳолини рўйхатга
олиш маълумотларига, маъмурий чегаралар ва бошқа кўплаб маълумотлар тўпламларига
интеграция қилишда ѐрдам бериши мумкин. ГАТфойдаланувчилари гоҳида топологиядан
фойдаланишни ГАТ маълумотлар қатламларини вертикал интеграциялаш деб аташади.
– Транспорт тармоғи моделини яратишни хоҳлайсизми? Геомаълумотлар базалари
бундай ҳолатларни тармоқ маълумотлар тўплами ѐрдамида моделлаштиради. Тармоқ
маълумотлар тўплами ўзидан қовурғалар, бурилишлар ва боғланилашлар тўпламлари
ѐрдамида навигация тизимлари, юк оқимлари ва мавжуд ресурсларни моделлаштиришни акс
эттиради. Ҳар бир тармоқ навигация ўлчамлари тўпламига эга. У ўз ичига ҳар бир қовурға
бўйлаб ҳаракатланиш ва бошқа қовурға томон ҳаракатланиш «нархи» цингари ўлчамларни
олади, ундан ташқари бир тарафлама ҳаракат, чап томонга бурилишлар ва бошқа ҳаракат
чекловлари ва мултимодал тармоқларни (автомобил, автобус ва пийода йўлаклари ѐрдамида
ҳаракатланиш операцияларини бирлаштирувчи тармоқлар) моделлаштириш имкониятига ҳам
эга.
Тармоқ маълумотлар тўплами фазовий объектлар синфларини қовурға объектлари
(edge), боғланишлар (жунcтион) ва бурилишлар (турн) учун маълумот манбалари шаклида
фойдаланади (1-расм). Сиз ушбу тармоқдаги ҳар бир фазовий объектлар синфининг ролини,
шунингдек, унинг навигатсион хусусиятларини ҳам белгилашингиз мумкин. Битта тармоқда
иштирок этувчи фазовий объектлар синфлари битта объектлар синфлари тўпламига
жойлаштирилиши зарур.
1-расм. Тармоқ маълумотлар тўплами
– Муҳандислик тармоғи моделини яратишни хоҳлайсизми? Электр ва сув таъминоти
тармоқлари, оқава суви тармоқлари геомаълумотлар базасида геометрик тармоқларѐрдамида
моделлаштирилади. Геометрик тармоқ деганда, тармоқ орқали электр энергиясини, қувурлар
орқали сувни, газни ўтказиш оқими, шунингдек, ѐғингарчилик оқими йўналишини
моделлаштириш учун фойдаланиладиган ўзаро боғланган қовурға ва туташиш объектлари
тўплами тушунилади (2-расм). Ҳар бир фазовий объектлар синфлари геометрик тармоқда
қовурға ва туташиш тўпламлари сифатида ўз ўрнига эга. Тармоқнинг боғланганлиги объект
хусусиятлари ва объектлар геометрияларининг мос келишига қараб аниқланади. Масалан,
қувур жўмраклари (нуқтали фазовий объектлар синфи сифатида сақланадиган) қувур
бўлакларининг якуний нуқталари билан боғланган (чизиқли объектлар сифатида
сақланадиган). Агар жўмрак очиқ бўлса, унда сув қувур бўйлаб белгиланган йўналишда
оқиши мумкин.
2-расм. Геометрик тармоқ
–
Геокодлашдан
фойдаланишни
истайсизми?
Манзилли
геокодлаш
учун
геомаълумотлар базангизга манзил локаторларини қўшинг. Локатор деганда, манзил
(масалан, марказий кўча чизиқлари учун манзил диапазони тўғрисида ахборот), шунингдек,
манзил услублари тўплами ва мувофиқликни ўрнатиш қоидалари ўрнатилиши мумкин бўлган
объектларга эга бир ѐки бир неча фазовий объектлар синфларидан ташкил топган тўплам
тушунилади. Ҳар бир локатор маълумотлар тўпламидан манзилнинг жойлашган ўрнини
топиш учун алоҳида манзил ѐки кўплаб манзиллар мувофиқлигини аниқлаш учун манба
сифатида фойдаланилади.
– Сиз локаторларни яратишингиз ва унинг нусхасини геомаълумотлар базасидаалоҳида
сақлашингиз мумкин. Бу сизга геокодлаш бўйича ўз ишларини бажараѐтган кўплаб
фойдаланувчиларга сизнинг локаторларингиздан фойдаланиш имконини беришингизга йўл
қўяди.
– Иш жараѐнида транспорт чизиқлари бўйлаб объектларни ѐки ҳодисаларни
жойлаштириш
учун
чизиқли
координаталар
тизимидан
фойдаланишни
режалаштирмоқдамисиз? Чизиқли объектларнинг чўққилари, шунингдек, м-қийматга ҳам эга
бўлишлари мумкин. Баъзи ГАТилова дастурларида чизиқли ўлчов тизимидан чизиқли
объектлар бўйлаб масофани интерполатсиялаш (масалан, йўллар, оқим чизиқлари ва
қувурлар бўйлаб) учун фойдаланилади. Сиз объектнинг ҳар бир чўққисига м-қиймат
беришингиз мумкин (3-расм).
3-расм.м-қийматнинг ҳар бир чўққига қўйилиши
– Чўққилар ўлчовлар учун ѐки (x,y,м), ѐки (x,y,z,м) кўринишида бўлиши мумкин.
Бундай маълумотлар турларини қўллаб-қувватлаш, кўпинча,чизиқли координаталар
тизимидеб аталади. Бундай ўлчов тизимларида ҳодисалар координаталарини топиш
жараѐнини динамик сегментатсия деб ҳам аташади. Чизиқли ўлчовлар координаталари
шундай тизимларни қуриш учун блокларни шакллантиради. ArcGIS да чизиқли боғланишни
амалга оширишда, «маршрут (йўналиш)» термини исталган чизиқли объектга, масалан,
шаҳар кўчасига, шоссе, дарѐ ѐки қувур цингари ноѐб идентификаторга ва ҳар бир чизиқли
объект бўйлаб умумий ўлчов тизимига эга чизиқли объектга таянади (4-расм).
4-расм.Ўлчов бирлигига эга чизиқли объектлар ва ноѐб идентификаторларнинг атрибут
жадвалидаги кўриниши
Қуйида лойиҳаларингизни амалга оширишингизда ѐрдам бериши мумкин бўлган бир
нечамаслаҳатлар келтирилган:
– Мавжуд ГАТ маълумотлар базаси лойиҳаси асосида лойиҳани яратинг.Кўплаб мавжуд
маълумотлар базаси лойиҳалари улардан келажакда фойдаланиш учун мос келади. Сиз асос
сифатида шундай лойиҳани олишингиз мумкин, яъниўтмишда шу асосида ишларнинг
бажарилган ва ишнинг самарадорлигини ошириши мумкин бўлган бир неча янги
имкониятларни белгилашингиз мумкин.
– Имконияти бўлганда ArcGIS учун геомаълумотлар базаларида «ўхшаш»
маълумотлартурларидан
фойдаланинг.
«Ўхшаш»
маълумотлартаркибини
ГАТ
ускуналарининг кенгайтирилган имкониятлари билан фойдаланиш маштабланиши мумкин
бўлган, кўплаб фойдаланувчилар ва иловаларни қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган энг
яхши қарорларни амалга оширишни таъминлайди. Ўз ишингизда иложи борича ArcGIS
дастурий таъминотидан максимал фойдани олишга ҳаракат қилинг.
–
Боғланган
фазовий
объектлар
синфларини
топология
ѐрдамида
бирлаштиринг.Геомаълумотлар базаси топологияси ва унинг қоидаларидан қай тарзда
фойдалана олишингиз мумкинлигини ўрганиб чиқинг. Бу сизга муҳаррирлаш ишларида
вақтни тежашга, созлаш ишлари бўйича иш ҳажмининг камайишига, шунингдек,
фойдаланувчилар ишларининг самарадорлигини оширишга имкон беради.
– ГАТ маълумотлар базаларини лойиҳалаштамойилларидан анъанавий реляцион
маълумотлар базаларини лойиҳалаш усуллари билан биргаликда фойдаланинг. Сифатли ГАТ
маълумотлар базаси лойиҳасини яратиш учун лойиҳалашнинг икки услубияти (МББТ ва ГАТ
даги) ҳам муҳим. Фақат битта усулдан фойдаланиш етарли эмас. Ушбу икки технологияни
самарали қўллаш ва ишлашни ўрганинг.
– Ўз геомаълумотлар базангиз лойиҳаси прототипи ва ишчи версиясини яратинг.
Лойиҳа прототипини файлли, шахсий ва SQL Сервер геомаълумотлар базалари ѐрдамида
яратиш жуда оддий, қулай ва самарали.
Лойиҳа якунида сиз маштабланиш ва ишчи оқимларнинг бажарилишини тестдан
ўтказишни истайсиз. Ушбу тест натижаларидан лойиҳангизга сўнгги тузатишларни
киритишда фойдаланинг. Лойиҳа якунида оқилона иш тутинг ва эҳтиѐж туғилганда лойиҳага
керакли ўзгартиришларни киритинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |