Твиттер оммавий ахборотларни жўнатиш тизими, ундан тўғри
фойдаланиш.
Интернет тармоғида блог деган тушунча кўп учрайди. Бу
блогда ҳар бир фойдаланувчи ўз фикрини қолдириши ва шу фикрига
таҳлилларни олиши мумкин. Твиттер фикр алмашиш учун мўлжалланган
кичкина блог ҳисобланади. Кичкина блог дейилишига сабаб белгилар сони
140 тани ташкил этади, яъни сиз 140 тадан ортиқ белгини кирита олмайсиз.
Шундан қилиб, твиттер ахборотларни жўнатиш тизими веб сайт орқали матн
хабарларни, СМС хабарларни, табрикларни, миннатдорчиликларни ҳамда
шунга ўхшаш турли маълумотларни жўнатиш мумкин. Шуни унутманг - сиз
жўнатган хабар ёки маълумот барчага Интернет орқали кўринади ва имконли
бўлади. Шунинг учун, хабарларни ёзишда ва жўнатишда ахборотлардан
фойдаланиш ва ишлаш маданияти қоидаларига риоя қилинг.
Интернет орқали мулоқот қилиш ва изоҳ қолдириш маданияти.
Ахборот сайтлари томонидан таклиф қилинаётган ёки ушбу ахборот
сайтидан фойдаланишингиз оқибатида пайдо бўлаётган барча шарҳлар, ўзаро
алоқа, таклиф ва фикрлар ахборот сайтининг шахсий мулки ҳисобланади ва
булардан ахборот сайти томонидан исталган ерда ва исталган мақсадда
дунёнинг исталган ерида сизнинг рухсатингизсиз ҳам фойдаланиш мумкин.
Шунинг учун сайтларда ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларни киритишда
ёки материалларга изоҳлар киритишда эҳтиёт бўлинг. Изоҳлар қолдиришда
бировнинг нафсониятига тегадиган маълумотларни, ҳар хил ножўя сўзларни
ёзишдан сақланинг. Ахборотдан фойдаланиш маданиятига риоя этинг.
Ўзбекистон
Республикаси
ҳукумат
портали.
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Интернет тармоғида Ўзбекистон
Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорига асосан
Ҳукумат
портали
Интернет
тармоғида
Ўзбекистон
Республикаси
56
Ҳукуматининг расмий давлат ахборот ресурси ҳисобланади. Бу билан
Ҳукумат порталида чоп этилган ахборот, оммавий ахборот воситаларида чоп
этилган ахборот билан тенг кучга эга эканлиги белгилаб берилган.
Асосий мақсадлари:
Республикаси Ҳукумати фаолияти тўғрисида, Республиканинг ижтимоий-
сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлардан
хабардорлигини таъминлаш;
ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
ташкилотларнинг хабардорлиги даражаси ўсиши ҳисобига ташкилотлар
фаолиятининг сифати ва самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
бирхиллаштириш.
Ўтган вақт мобайнида Портал янги маълумотлар билан тўлдирилиб
кенгайтириб
борилди.
Порталнинг
функционал
имкониятларни
мукаммаллаштириш, фойдаланувчилар қулайлиги учун дўстона интерфейс
яратиш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти тўғрисида
долзарб ва тезкор маълумотларни жойлаштириш бўйича ишлар олиб
борилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 20 январдаги
“Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш
юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ – 1041 – сонли қарорига
асосан “Қўшимча модуллар (G to В ва G to С) киритилган янги
платформадаги янги Ҳукумат порталини ишга тушириш” лойиҳасини амалга
ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталининг янги
версияси ишлаб чиқилди ва 2009 йил 1 октябрдаги Интернет тармоғида
асосий домен www.gov.uz манзили бўйича жойлаштирилди.
57
Do'stlaringiz bilan baham: |