Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси “банк иши” кафедраси


 Маҳаллий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/31
Sana26.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#472816
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб)

2.3. Маҳаллий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи. 
Бугунги кундаги Ўзбекистон тижорат банклари активларининг 
таснифлашни белгиловчи, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 
томонидан ишлаб чиқилган низомда (Низом, 2015)
 
муаммоли активлар — 
сифати «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган 
активлардир дея таъриф берилган. 
Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд 
бўлса, активларнинг сифати «қониқарсиз» деб таснифланади: 

асосий тўлов манбалари қарз тўлаш учун етарли бўлмаса, таъминотга 
қўйилган мулкни ва қарз олувчининг бошқа асосий воситаларини сотиш, 
тўланиши лозим бўлган қарзларни узайтиришларни ҳисобга олган ҳолда 
қўшимча тўлов манбаларини топиш талаб этиладиган бўлса; 

қарз олувчининг жорий молиявий ҳолати ёки унинг пул 
маблағларининг мўлжалланаётган оқими мажбуриятларни қоплаш учун 
етарли бўлмаса; 

қарз олувчининг капитали етарли даражада бўлмаса; 

ушбу соҳага нисбатан тенденция ва истиқболлар барқарор бўлмаса; 

таъминот қиймати асосий қарз суммасидан ошмаган, ҳеч бўлмаганда 
асосий қарзнинг тўланмаган суммасига тенг бўлса; 

асосий қарз ва фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд 
бўлиб, унинг муддати 90 кундан ошмаган бўлса; 


23 

охирги бир йил давомида тижорат банкига даромад келтирмаган 
инвестициялар. 
Тижорат банки сифати «қониқарсиз» деб таснифланган активлар учун 
уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг 
йигирма беш 
фоизи
миқдорида махсус захира шакллантириши лозим. 
Сифати «қониқарсиз» деб таснифланган активларга ҳос барча 
хусусиятларга эга бўлиб, мавжуд шароитда активларнинг тўлиқ 
қайтарилишини шубҳа остига ва кам ишончли қилиб қўядиган активлар 
сифати «шубҳали
»
деб таснифланади. Бунда йўқотишлар кўриш эҳтимоли 
юқори бўлган, лекин айрим ижобий омиллари мавжуд бўлган активлар 
сифати шароит ойдинлашгунча «умидсиз» деб таснифланмайди. Қуйида 
келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, 
активларнинг сифати «шубҳали» деб таснифланади: 

«Қониқарсиз» активларнинг ҳеч бўлмаганда бирорта кўрсаткичи, 
шунингдек айрим бошқа салбий тавсифлари мавжуд бўлса (бозорда осон 
сотиладиган таъминотнинг мавжуд эмаслиги ёки таъминланмаган 
активларнинг мавжудлиги ёхуд қарз олувчининг банкрот деб эълон 
қилиниши); 

яқин келажакда активнинг қисман тўланиш эҳтимоли мавжуд бўлса; 

асосий қарз ва фоизлар бўйича 90 кундан ортиқ лекин, 180 кундан 
ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса; 

охирги икки йил давомида тижорат банкига даромад келтирмаган 
инвестициялар.
Тижорат банки сифати «шубҳали» деб таснифланган активлар учун 
уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish