13.4. Фойданинг тақсимланишини такомиллаштириш
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида тадбиркорлик фаолиятининг
рағбатлантириш бош омили фойда ва уни тақсимланиши ҳисобланади.
Корхоналарда фойда бугунги кунда корхона ҳақидаги қонуннинг моддаси ва
ҳиссадорлик жамиятларида таъсисчилар умумий йиғилиши қарори билан
тақсимланади. Юқоридаги ҳолатлар бозор қонуниятларига маьлум бир миқдорда зид
келади, чунки бозор шароитида иқтисодиѐтга давлат аралашуви нисбатан паст бўлади.
Шундай экан, юқоридаги ҳолат такомиллаштиришни тақозо этади.
1. Фойдани тақсимланишига давлат аралашувини бекор қилиш. Маьлумки, ҳар
қандай тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, фаолият низомидан бошланади. Низом
юқори давлат органлари томонидан тасдиқланади. Унда барча субъектларнинг ҳуқуқ,
бурч ва мажбуриятлари тўла акс эттирилади. Низомни тузиш ва тасдиқлаш юқори
давлат органлари талабидан келиб чиқилади. Шундай экан, ҳар бир тадбиркорлик
субъектлари низом асосида ўз бурчларини адо этади. Бу эса фойда ундан юқори давлат
органларига тўланадиган тўловларга ҳам тааллуқли. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики,
давлатнинг юқоридаги масалага аралашувининг зарурати йўқ.
138
Иккинчидан, бозор талаблари ва бозор қонуниятларига ҳам зид ҳисобланади.
Тадбиркорликнинг эркинлашувига халақит беради.
2. Фойданинг тақсимланишида таъсисчилар манфаатларини тўла ҳимоя қилиш.
Дивиденд тўловлари мажбурияти қонун йўли билан белгилаб қўйилади. Сабаби айрим
ҳолатларда ҳиссадорлик жамиятлари умумий йиғилиши қарори билан дивиденд
тўловлари ишлаб чиқаришни юксалтиришга сарфлаб юборилмоқда. Бу бир томондан
корхонанинг устав капиталининг кенгайишини таьминласа, иккинчи томондан молия
бозорида қимматбаҳо қоғозларнинг иккиламчи савдосини амалга ортмаслигига олиб
келади.
3. Дивиденд тўловларига ажратмалар ажратишда комплекс кўрсаткичлар
тизимидан фойдаланиш:
фойданинг умумий миқдори;
акция номинал қиймати;
дивиденд тўловларининг умумий фойдадаги улуши;
ҳиссадорлик жамиятларининг акциядорлар олдидаги мажбуриятлари ва
оддий жавобгарлиги;
дивидендлар тўлаш муддатлари ва уларни бузилишидаги алоҳида шартлар.
4. Дивиденд тўловлари миқдорининг корхона низомларида юқори ва қуйи
чегараларини белгилаб қўйилади. Тўғри тадбиркорлик фаолияти бизнес-режаларни
ишлаб чиқишда, ҳар қандай лойиҳаларни иқтисодий жиҳатдан асослашда уларни
самарали эканлиги маьлум. Бу эса юқоридаги фикрнинг мақсадлилигини асослабгина
қолмай, иккинчи томонидан тадбиркорга моддий жавобгарликни ҳис этишни ҳам
мажбур этади.
5. Захира фондига ажратмалар миқдорининг оптимал даражасини аниқлаш ва
уларни доимийлигини таьминлаш. Захира маблағларни суғурталаш.
6. Захира фонди учун ажратмаларни келгуси даврда устав капитал (сармоя)
сифатида тўла фойдаланиш ҳуқуқини таьминлаш.
Бу биринчи томондан таваккалчилик ҳисоблансада, қулай шароит даврида
қўшимча маҳсулот ва қўшимча даромад манбаи ҳамдир.
Иккинчи томондан инвестиция танқислигини таьминлайди.
Учинчидан, пулнинг доимо айланишини таьминлайди.
7. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва фан техника тараққиѐти фонди
мажбурийлигини таьминлаш. Уларнинг миқдори фойда улушининг 30 фоизигачани
ташкил этилишини таьминлаш. Фонд маблағлари эвазига янги техника ва
технологиялар сотиб олинишини таьминлаш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни жорий этиш сарфларини молиялаштириш.
8. Бошқа турдаги махсус фондлар яратишда эркинликлар бериш ва бу фондларга
ажратмалар миқдорини фойданинг 10 фоизидан ортиб кетмаслигини таъминлаш.
Бу масала бозор шароитида янада чуқурроқ ўрганишга ҳам лойиқдир, яъни
юқоридаги тадбирлар билан чегараланиб қолади деган хулоса эмас.
139
Do'stlaringiz bilan baham: |