Замонавий педагогик технологияларни қўллашдаги муаммолар.
СамДАҚИ ўқитувчиси Қ.М.Ғайбулов
Ҳозирги кундаги илмий-техникавий тараққиёт нафақат ишлаб чиқаришнинг
кўп сонли тармоқларига, балки маданий, ижтимоий гуманитар билимлар,
таълим соҳасига ҳам замонавий технологияларни жорий этишни тақозо
“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
164
этмоқда. Маълумки, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да “ўқув-тарбиявий
жараённи илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш” таъкидланиб,
узлуксиз таълим сифатини ошириш ва такомиллаштириш иккинчи ва учинчи
босқичларида бажариладиган муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган
эди. Шу маънода мустақил Ўзбекистон Республикаси тараққиётида халқнинг
бой маънавий салоҳияти ва умуминсоний қадрятларга ҳамда ҳозирги замон
иқтисодиёти, илм-фан, техника ва технологиясининг сўнгги ютуқларига
асосланган мукаммал таълим-тарбия тизимини, шунингдек, миллий педагогика
ва замонавий педагогик технологияларнинг назарий ва методик асосларини
яратиш
ҳамда
амалиётга
тадбиқ
этиш
зарурати
рақобатбардош
мутахассисликларни тайёрлаш вазифасидан келиб чиқади.
Юртимизда юз бераётган улкан ўзгаришлар барча соҳаларга, шунингдек,
олий таълим жараёнига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Эски ижтимоий
муносабатлар шаклларининг бузилиши ва янги демократик ҳаёт тизимининг
вужудга келиши шахснинг ижодий фаоллигини талаб қилади. Ижодкор, фаол,
мустақил фикрловчи шахсни тарбиялаб вояга етказиш учун олий таълимда
муҳим ўзгаришлар ва қайта қуриш ҳаётий зарурат бўлиб қолмоқда. Шу
боисдан олий мактабда туб ўзгариш ясаш, фаол, ижодкор, ақл-заковотли, зиёли
мутахассисларни тайёрлашнинг илмий асосларини яратиш қатор фанларнинг
вазифаси бўлиб ҳисобланади. Таълим жараёнида шахсни камол топтиришнинг
шарт-шароитларини белгилаш сингари мураккаб вазифани ҳал қилиш
психология фанининг тадқиқот объектига ва мазмунига киради. Узоқ давр
таълимнинг
психологик
концепцияси
шахс
ва
жамиятнинг
ўзаро
муносабатларига фақат бир томонлама ёндашилган, яъни таълим жараёни
инсоният томонидан топилган билимларни ва амалий кўникмаларни
ўзлаштириш, деб қаралиб келинган, лекин бу жараёнда талабаларнинг шахсий
ҳаётий нуқтаи назари, фаол ва теран фикрлаш уларнинг интилишлари, ички
руҳий имкониятлари, касбий жиҳати қарийб ҳисобга олинмай келинди. Таълим
жараёнида шахснинг мустақиллиги, чекланганлиги сабабли такомиллаштириш
талабалар билимларини мустақил эгаллашга, ижодий фикрлашга, ўз шахсини
такомиллаштириш ва индивидуал фаолиятини ташкил қилишда бир қатор
қийинчиликлар сезадилар. Шунунг учун ўқиш жараёни негизига маҳсулдор
фаолият деб тушунинш заминига қуриш орқали талабаларда билимларни
ўзлаштириш билан чекланиб қолмасдан, балки уларни комил шахс сифатида
шаклланишини, ижодий касб кўникмаси, мустақил фикрлаш ўқувини ва касбий
малакаларини эгаллашни таъминлаш мумкин. Таълим ижодий ва маҳсулдор
фаолиятга айланишда ўқитувчи билан талабалар ҳамда талабаларнинг ўзаро
ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Демак, педагогик технологияларнинг
марказий муаммоси – талаба шахсини ривожлантириш орқали таълим
мақсадига эришишни таъминлашдан иборат. Ана шу нуқтаи назардан
қараганда, “замонавий педагогик технология асослари” фанининг асосий
мақсади – касб таълими (иқтисодчи-педагог) йўналиши бўйича таҳсил олаётган
талабаларни фанни ўрганишда қўлланиладиган таълимнинг замонавий
технологиялари билан таништириш ва келажакда ўз фаолиятларида интерактив
Do'stlaringiz bilan baham: |