Таълим вазирлиги тошкент молия институти


Товарларни импорт қилишда қуйидаги ҳолларда қўшилган қиймат



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

Товарларни импорт қилишда қуйидаги ҳолларда қўшилган қиймат 
солиғидан озод этилади: 
1) 
жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг 
божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тасдиқланган нормалари 
доирасида олиб кирилаётган товарлар; 
2)
чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган 
ваколатхоналар 
расмий 
фойдаланиши 
учун, 
шунингдек 
ушбу 
ваколатхоналарнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари, шу 
жумладан уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари шахсий 
фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар;
3) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланган тартибда инсонпарварлик ёрдами тариқасида олиб кирилаётган 
товарлар; 
4) давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан хайрия 
ёрдами мақсадида, шу жумладан техник кўмак кўрсатиш мақсадида олиб 
кирилаётган товарлар;
5) давлатлар, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар томонидан берилган 
грант маблағлари ҳисобидан олиб кирилаётган товарлар; 
6) дори воситалари ва тиббий (ветеринария) буюмлари, шунингдек 
дори воситалари ва тиббий (ветеринария) буюмлари ишлаб чиқариш учун 
олиб кирилаётган хом ашё;
7) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларига 
мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик 
асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар 


124 
Қўшилган қиймат соли-
ғини ҳисоблаш тартиб-
ларининг ўзига хос 
хусусиятлари
уларни етказиб бериш технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш 
контракти шартларида назарда тутилган бўлса. Импорт қилинган технологик 
асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида 
экспортга реализация қилинган ёки текин берилган тақдирда, мазкур 
имтиёзнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун қўшилган 
қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади; 
8) инвестор билан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат 
органи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари 
сифатида олиб кириладиган мол-мулк; 
9) ваколатли давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиғи мавжуд бўлган 
тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари 
тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган 
томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник 
воситалари; 
10) болалар пойабзали ишлаб чиқаришга ихтисослашган чет эл 
инвестициялари иштирокидаги корхоналар ўз ишлаб чиқаришида 
фойдаланиш учун олиб кираётган хом ашё, материаллар ва ярим маҳсулот. 
Солиқ қонунчилигига асосан қўшилган 
қиймат солиғини ҳисобланиши солиқ 
тўловчиларнинг олиб бораётган хўжалик 
операцияларига боғлиқ равишда солиққа 
тортиладиган базани аниқлашнинг ўзига хос 
хусусиятлари мавжуд. 
Товарлар сотилганда, иш ва хизматлар бажарилганда қўшилган 
қиймат солиғининг ҳисобланиши. 
Республикамизда қўшилган қиймат солиғи 
жорий этилгандан буён солиқни ҳисоблашнинг икки турдаги усули амал 
қилган, яъни ишлаб чиқарилган товарларни жўнатиш, ишлар бажариш ва 
хизматлар кўрсатиш бўйича ҳисобга олиш усули ёки ҳисобварақ-фактура 
усули ҳамда улгуржи ва чакана савдо, воситачилик хизмати кўрсатиш
соҳаларида ҳисобдан чиқариш усули қўлланилган. Бунда қўшилган қиймат 
солиғига тортиладиган база нархлар фарқи сифатида, устама ва мукофот хақи 
суммаси сифатида аниқланиб шу суммадан солиқ ҳисобланган.
1992 йилдан 1994 йилга қадар савдо ва умумий овқатланиш 
корхоналари қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлиб ҳисобланар эди. 1994 
йилдан улар бюджетга қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ўрнига ялпи 
даромад солиғи ҳамда мол-мулк солиғини тўлайдиган бўлишди. Кейинги 
даврларда солиқ ҳисоблашнинг “ялпи фойда” (чегириш) усули аста-секин 
“ҳисобга олиш-хисобварақ” усулига айланиб борди. Солиқ кодекси кучга 
киргандан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг “ялпи фойда” 


125 
(чегириш) усули фақат воситачилик ва “Ўздонмахсулот” ДАК тизими 
таркибига кирадиган, бирламчи ишловдан кейинги дон, қўшимча маҳсулот ва 
чиқиндиларни саноатдан донни қайта ишлашга сотишни амалга оширадиган 
корхоналар учун қўлланилади. Бошқа ҳолатларда “ҳисобга олиш ҳисоб-
фактура” усули қўлланилади.
Қўшилган қиймат солиғи ҳисоблашнинг “ҳисобга олиш ҳисоб-
фактура” усулининг моҳияти шундаки, корхона бюджетга тўланиши лозим 
бўлган солиқ суммаси ишлаб чиқарилган маҳсулотларга (хизматларга) 
ҳисобланган солиқ миқдоридан шу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сотиб 
олинган хом-ашё, материаллар учун тўланган солиқ миқдорини чиқариб 
ташлаш йўли билан аниқланади. Чегиришга ҳисобот даврида ҳисоб-фактура 
билан қабул қилинган хом-ашё, материаллар, шу жумладан импорт қилинган 
товарларга тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси қабул 
қилинади.
Қуйидаги шартларни бажарган ҳолда ҳисобга олиш амалга оширилади: 

биринчидан,
бу ҳисобот даврида товар ва хизматлар хақиқатда сотиб 
олинган бўлиши керак;

иккинчидан,
улар бўйича товар етказувчидан ҳисоб-фактура 
тўлдирилган бўлиши;

учинчидан,
улар солиққа тортиладиган фаолиятда ишлатилган 
бўлиши керак. 
 
Асосий восита ва номоддий активларни сотишда қўшилган қиймат 
солиғини ҳисоблаш. 
Корхонанинг ўз эҳтиёжи учун олинган асосий восита ва 
номоддий активлари корхонанинг бухгалтерия балансида мол етказиб 
берувчига тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси билан бирга ёзилиб 
кирим қилинади. Агар балансдаги асосий воситалар ва номоддий активлар 
сотилса, у ҳолда асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича солиққа 
тортиш объекти бўлиб, сотиш баҳоси билан қолдиқ қиймат ўртасидаги фарқ 
ҳисобланади. Бунда, агар корхона асосий воситалар ва номоддий активларни 
қолдиқ қийматида сотса, у ҳолда солиққа тортиладиган объект бўлмайди ва 
бюджетга солиқ тўланмайди. Шунингдек, асосий воситалар ва номоддий 
активларни ишлаб чиқарувчи ва уни олди-сотти фаолияти билан 
шуғулланувчи корхоналар учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоблашнинг 
алоҳида тартиби мавжуд.
 
Воситачилик 
хизматлари 
кўрсатилганда 
қўшилган 
қиймат 
солиғининг ҳисобланиши. 
Воситачилик хизматлари бўйича қўшилган қиймат 
солиғини ҳисоблашда “ялпи фойда”

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish