Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

Юридик шахсларнинг қуйидаги фойдаси юридик шахслардан 
олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади: 
1)
протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар 
ишлаб чиқаришдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати 


74 
кўрсатишдан, ногиронлар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмлари ва 
инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган 
фойдаси; 
2)
шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли 
таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан 
олинган фойдаси; 
3)
тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш 
ишларини амалга оширишдан олинган фойдаси; 
4) 
инвестиция 
фондларининг 
хусусийлаштирилган 
корхоналар 
акцияларини сотиб олишга йўналтириладиган фойдаси; 
5) Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб 
бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан 
олинган фойдаси. 
Солиқ кодексининг 159-моддасига кўра юридик шахсларнинг солиқ 
солинадиган фойдаси қуйидаги суммага камайтирилади

1) экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармалари, маданият, халқ 
таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, 
жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органларига бериладиган бадаллар суммасига, бироқ солиқ 
солинадиган фойданинг бир фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; 
2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида 
коллежлар, академик лицейлар, мактаблар ва мактабгача тарбия таълим 
муассасалари қурилишига йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ 
солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; 
3) асосий ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, 
ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни 
реконструкция қилишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун олинган 
кредитларни узишга йўналтириладиган маблағлар суммасига, тегишли солиқ 
даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда, бироқ солиқ 
солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; 
4) ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик 
жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳозлар харид қилишга, 
ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга, лизинг объекти 
қийматининг ўрнини қоплашга, тегишли солиқ даврида ҳисобланган 
амортизацияни чегирган ҳолда йўналтириладиган маблағлар суммасига.
Солиқ солинадиган базани камайтириш юқорида кўрсатиб ўтилган 
харажатлар амалга оширилган солиқ давридан эътиборан, технологик 
жиҳозлар бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан уч 
йил ичида амалга оширилади. Янги технология жиҳозлари улар олинган 
(импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган ёки 


75 
текин берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши фойдадан 
олинадиган солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда, имтиёз 
қўлланилган бутун давр учун бекор қилинади;
5)
ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари 
бадаллари тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой олишга текин 
йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг
10 фоизидан ошмаган миқдорда; 
6)
диний ва жамоат бирлашмаларининг (касаба уюшмалари, сиёсий 
партиялар ва ҳаракатлардан ташқари), хайрия жамғармаларининг мулкида 
бўлган корхоналар фойдасидан шу бирлашмалар ва жамғармаларининг 
уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун йўналтириладиган 
ажратмалари суммасига. 
Тадбиркорлик 
фаолиятини 
амалга 
оширувчи юридик шахслар ортиб борувчи 
якун билан чиқарилган фойда солиғи бўйича 
солиқ ҳисобини рўйхатдан ўтган жойдаги 
солиқ идораларига йилнинг ҳар чорагида 
ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25 кунидан кечиктирмай, йил якунлари 
бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим 
этилади. 
Юридик шахс тугатилган тақдирда солиқ органи солиқ тўловчидан 
камроқ бўлган давр учун ҳисоботлар, солиқ ҳисобини тақдим этишни ёзма 
хабарнома топшириш йўли билан талаб қилиб олиши мумкин. Хабарномада 
бунинг сабаби ҳамда ҳисоботлар, солиқ ҳисоби қачон ва қайси давр учун 
тақдим этилиши лозимлиги кўрсатилади. 
Юридик шахсни тугатиш ҳақида белгиланган тартибда қарор қабул 
қилинган тақдирда тугатиш комиссияси (тугатувчи) 5 кунлик муддатда бу 
ҳақда солиқ органини ёзма равишда хабардор қилади. 
Юридик шахсни тугатиш хақида қарор қабул қилингандан сўнг солиқ
тўловчи 15 кун ичида солиқ органига ҳисоботлар, солиқ ҳисобини тақдим 
этиши шарт. 
Фойда солиғи бўйича ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатларида 
белгиланган шакл (1-илова) ва тартибда тақдим этилади. 
Юридик шахслар фойда солиғини фойда солиғи бўйича ҳисобларни 
топшириш учун белгиланган кундан бошлаб 5 кун ичида тўлайдилар. 
Йилнинг ҳисобот чорагида товарларни (ишларни, хизматларни) 
сотишдан энг кам иш хақининг 200 баробаридан кўпроқ миқдорда фойда 
олган юридик шахслар фойда солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар ойнинг 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish