Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

Соддалаштирилган 
солиқ тизимига ўтган 
юридик ва жисмоний 
шахслар


51 
3) Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари акциз солиғини ва 
товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилганлик учун қўшилган 
қиймат солиғини истисно этганда, амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий 
солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ўзи етиштирадиган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича ягона ер солиғини 
тўлайдилар. Ягона ер солиғини тўлаш тартиби ва ставкалари ҳар йили 
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида белгиланади. 
4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик 
фаолиятининг айрим турлари бўйича солиқ солишнинг ўзи белгилаган 
ставкалар бўйича солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлашни назарда 
тутувчи алоҳида тартибини белгилаши мумкин.
5) Кончилик саноати тармоқларининг айрим корхоналари учун қўшимча 
фойда солиғи тўланишини назарда тутадиган фойданинг бир қисмига солиқ 
солишнинг алоҳида тартиби жорий этилиши мумкин. Қўшимча фойда солиғи 
тўловчилар, уни тўлаш тартиби ва солиқ ставкалари Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланади. 
6) Лотереялар, тотализаторлар ва бошқа таваккалчиликка асосланган 
ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик 
шахслар фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ободонлаштириш ва 
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, сув ресурсларидан 
фойдаланганлик учун солиқ ўрнига ялпи тушумдан ягона солиқ тўловини 
тўлайдилар. Ялпи тушумдан ягона солиқ тўлови ставкалари Ўзбекистон 
Республикаси Президенти қарори асосида белгиланади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1.
Солиқлар тизими деганда нимани тушунасиз? 
2.
Солиқлар қайси давлат органи томонидан жорий қилинади? 
3.
Умумдавлат солиқлари таркибига қайси солиқлар киради? 
4.
Маҳаллий солиқлар таркибига қайси солиқлар киради? 
5.
Қайси солиқлар маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланади ва 
қандай тартибда? 
6.
Қайси маҳаллий солиқлар Ўзбекистон Республикасининг бутун 
худудида ундирилади? 
7.
Қайси маҳаллий солиқлар Қорақалпоғистон Республикаси давлат 
ҳокимияти органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ депутатлари 
кенгашлари томонидан жорий этилади? 
8.
Соддалаштирилган солиқ тизимига қандай юридик ва жисмоний 
шахслар ўтган? 


52 
9.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари қачондан бошлаб ягона 
солиқ тўловини тўловчилари ҳисобланишади? 
10.
Бюджетдан ташқари жамғармаларни санаб беринг?
11.
Ягона ижтимоий тўлов қайси жамғармалар ўртасида тақсимланади? 
12.
Солиқларни умумдавлат ва маҳаллий солиқларга ажратишнинг 
сабаби нимада деб ўйлайсиз? 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish