6.3. Республика йўл жамғармаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сонли,
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21
августдаги 361-сонли “Ўзавтойўл давлат
акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси
фаолиятни ташкил этиш масалалари тўғрисида” ги қарорига асосан 2003 йил
1 октябридан бошлаб йўл хўжалигини бошқариш тузилмасидаги Республика,
вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари тугатилди ва уларнинг ўрнида
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Республика йўл
жамғармаси тузилди. Ушбу жамғармага маблағларни йиғиш ва уни назорат
қилиш вазифаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси
зиммаларига юклатилди.
Солиқ кодексининг 316-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг
резидентлари бўлган юридик шахслар йўл жамғармасига мажбурий
ажратмаларни тўловчилари бўлиб ҳисобланади.
Йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўлиб
қуйидаги юридик шахслар ҳисобланмайди:
- нотижорат ташкилотлар, бундан уларнинг тадбиркорлик фаолиятини
амалга оширишдан олган даромадлари мустасно;
- ягона солиқ тўлови тўловчи юридик шахслар;
Мажбурий ажратмалар
тўловчилари, объекти ва
ставкалари
253
- ихтисослаштирилган йўл хўжалиги бошқаруви органи тузилмасига
кирадиган корхоналар, Республика йўл жамғармаси маблағлари
ҳисобига молиялаштириладиган умумий фойдаланишдаги автомобиль
йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича
ишларни бажарганлик учун олинган даромадлари бўйича.
Соф тушум йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш
объекти ва солиқ солинадиган базаси қилиб белгиланган.
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш
объекти ва солиқ солинадиган базаси қуйидагилардир:
1) коммунал хўжалик тизимининг иссиқлик, сув ва газ таъминоти
корхоналари учун – маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган
қиймат солиғи ва тегишинча иссиқлик таъминоти корхоналари учун
иссиқлик қувватининг, сув таъминоти корхоналари учун сувнинг, газ
таъминоти корхоналари учун табиий газнинг харид қиймати чегириб
ташланган ҳолда реализация қилинган ҳажми;
2) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-
созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун – ўз кучлари
билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-
қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот
ишларининг қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги қиймати;
3) воситачилик хизматлари кўрсатувчи, шу жумладан товарларни
сотиш бўйича, воситачилик ва топшириқ шартномаси бўйича ҳамда
воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича
воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун – кўрсатилган
хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги
мукофот суммаси;
4) савдо фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар учун – товар
обороти;
5) кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари учун – солиқ
кодексининг 148- ва 150-моддаларига мувофиқ аниқланадиган даромадлари;
6) асосий фаолияти мол-мулкни лизингга беришдан иборат бўлган
юридик шахслар учун – молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад
суммаси.
Юридик шахслар турли хил объектларга эга бўлган ҳолларда, улар
объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши ва тегишли объектлар
учун белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда Республика йўл
жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаши лозим.
254
Do'stlaringiz bilan baham: |