73
II – Янги сўзларни
тушунтириш ва
мустаҳкамлаш
босқичи
(12 дақиқа.)
2.1. Аудиоматнидаги янги сўзларни аудио-
визуал , экстралингвистик ва эмоционал
таъсир воситалари орқали тушунтиради,
кўрсатади.
2.2.. Янги сўзлар
билан иборалар,
жумлалар ясаш. Уларни турли шахсларда,
замонларда, тасдиқ, сўроқ , инкор
формаларда гапириш.
2.3.Янги
сўзларга
синонимлар,
антонимлар топиш.
2.1.
Тинглайдилар.
2.2.Ўқувчилар
бажарадилар .
2.3.Ўқувчилар
бажарадилар.
III- босқич.
Аудиоматнни
эшиттириш
босқичи
(3-дақиқа)
3.1. Аудио матн ўқитувчи томонидан
(магнитафондан,
видеоёзувдан)
ўқиб
эшиттирилади.
Эшиттириш жараёнида
матн мазмунини ифодаловчи аудио-
визуал, экстралингвистик ва эмоционал
таъсир воситалари намойиш қилинади.
3.1.Ўқувчилар
тинглайдилар,
томоша
қиладилар.
IV –
босқич.Тингланган
аудиоматнни
муствҳкамлаш
(22 дақиқа.)
4.1.Луғат
билан ишлаш, маъно ташувчи
сўзлар билан жумлалар тузиш, матн
парчасини
қисқартириб
гапириш,
матндаги қизиқарли сўзларни чет тилида
изоҳлаш, матн парчасига сарлавҳалар
қўйиш, эшитилган ўзбекча жумлани чет
тилидаги
матндан
топиш,
ўрни
алмаштирилиб қўйилган
матн парчасини
мантиқий
тартибда
жойлаштириш,
эшитилган матндаги воқеа-ҳодисаларга ўз
муносабатини билдириш, матн бўйича
саволлар тузиш, уларга жавоб бериш,
матн мазмунини режага қараб гапириб
бериш., матн парчасини ўқиб аудио-
визуал воситаларни намойиш қилиш .
41Тинглайдилар,
топшириқларни
бажарадилар
V- босқич. Дарс
якуни (3 мин).
Ўқитувчи
машғулотда
эришилган
натижаларни баён қилади ва
уйга
вазифани тушунтиради. Уйга вазифа:
1.Ўқув
лаботаториясида
матнни
видеотасвирини кўриш ва курсатилган
саволларга паузаларда жавоб беришни
ўрганиш;
2. Матн бўйича тузилган саволларга ёзма
жавоблар ёзиб, мазмунини режа асосида
гапириб бериш.
Тинглайдилар ва
вазифани ёзиб
оладилар .
3.Тинглаб
тушунишга
ўргатиш
дарсининг
мустаҳкамлаш
босқичининг умумий характеристикаси.
Қуйида тингланган матнни
мустаҳкамлаш босқичида бажариладиган айрим машқларнинг
бажарилиш
тартиби ҳақида батафсил тўхталамиз.
1.Луғат билан ишлаш аввалдан белгиланган ўқувчилар гуруҳларида
амалга оширилади.Ўқитувчи тингланган матнни бир неча рақамланган
парчаларга бўлиб, ўқувчилар гуруҳларига тарқатади. Ҳар бир гуруҳ ўз
74
парчасидаги нотаниш сўзлар таржимасини ўзаро бўлиб олган ҳолда
топишади. Бунда гуруҳдаги ҳар бир ўқувчига луғатдан 1-2 тадан нотаниш
сўзни топиши ва умумий қоғозга ёзиши керак бўлади. Ҳар бир гуруҳ
ўзларига ажратилган парчадаги нотаниш сўзларни аниқлаб олишгач,
ҳамкорликда ишлаб, парчада ифодаланган мазмунни аниқлаб оладилар ва
уни луғат ёзилган қоғоз остига ёзиб қўйишади. Шундан сўнг “Чархпалак”
технологияси асосида варақлар гуруҳлар аро алмашинади. Ҳар бир гуруҳ
бошқа гуруҳ томонидан ёзилган луғатни кўчириб оладилар ва матн мазмуни
ёзилган парчани ўқиб ўз тузатишларини киритишади. Бундай фаолият
биринчи гуруҳ ўзлари ёзган қоғоз қўлларига қайтиб келгунича давом
эттирилади. Шундай қилиб, ўқувчиларнинг барчаси матн мазмуни бўйича
дастлабки кўникмаларини шакллантирадилар.
2.Ўқитувчи томонидан айтилган маъно ташувчи сўз ва
иборалар билан
жумлалар тузиш. Бундай иш ҳам гуруҳ бўлиб, ҳамкорликда бажарилади. Иш
якунлангач, ҳар бир гуруҳдан бир ўқувчи ўз жумласини тақдимотини қилади,
барча ўқувчилар уни муҳокама қилиб, ўқитувчи бошчилигида якуний
натижага келишади.Аудиоматнни мустаҳкамлаш гуруҳ бўлиб ишлаб,
“Чархпалак” технологияси орқали қуйидаги усулларда ташкил қилиш
мумкин:
а) матн парчасини қисқартириб гапириш; б) матндаги қизиқарли
сўзларни чет тилида изоҳлаш; в)матн парчасига сарлавҳалар қўйиш;
г)эшитилган ўзбекча жумлани чет тилидаги матндан топиш; д)ўрни
алмаштирилиб қўйилган матн парчасини мантиқий тартибда жойлаштириш;
е) эшитилган матндаги воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдириш;
ё)ўқитувчи берган саволларга жавоб тузиш; ж)
матн мазмунини режага
қараб гапириб бериш; з) матн парчасини ўқиб, аудио-визуал воситаларни
намойиш қилиш. Бундай мустаҳкамловчи фаолият гуруҳ бўлиб,
ҳамкорликда уюштирилади, натижалар муҳокама қилиниб, якуний
хулосаларга келинади ва белгиланган вақтдан сўнг, оғзаки тақдимот
ташкил
қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: