Ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»


-§. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга ҳарбий унвонлар бериш тартиби



Download 402,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet39/56
Sana26.02.2022
Hajmi402,58 Kb.
#469092
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   56
Bog'liq
ПҚ-4447-сон 12.09.2019. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

3-§. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга ҳарбий унвонлар бериш тартиби
337. «Резервдаги лейтенант» бошланғич офицерлик унвони қуйидагиларга берилиши
мумкин:
а) соғлиғининг ҳолатига кўра тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз (уруш даврида
ҳарбий хизматга чекланган яроқли) деб топилган, бевосита олий ҳарбий таълим
муассасасини тугатганидан сўнг ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилаётган битирувчиларга;
б) муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ўтаган
ҳамда олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида резерв ва
захира офицерларини тайёрлаш дастури бўйича таҳсил олган шахсларга — кўрсатилган
таълим муассасасини ва ўқув ҳарбий йиғинларини тамомлаб, давлат имтиҳонларини
топширганидан сўнг;
в) офицерлар таркибининг ҳарбий унвонига эга бўлмаган олий фуқаролик маълумоти
бўлган резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга — ўқув ҳарбий йиғинларини тугагач ва
давлат имтиҳонларини топширганидан сўнг.
338. Ушбу Низомнинг 
341
-
бандида 
кўрсатилган Қуролли Кучлар резервидаги ҳарбий
хизматга мажбурларга офицерлар таркибининг бошланғич ҳарбий унвонлари ушбу
Низомнинг 
239
-
бандида 
белгиланган мансабдор шахслар томонидан берилиши мумкин.
339. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддати
қуйидагича белгиланади:
«оддий аскар» — белгиланмаган;
«кичик сержант» — уч йил;
«III даражали сержант» — тўрт йил;
«II даражали сержант» — тўрт йил;
«I даражали сержант» — беш йил;
«катта сержант» — белгиланмаган;
«лейтенант» — уч йил;
«катта лейтенант» — тўрт йил;
«капитан» — тўрт йил;


«майор» — беш йил;
«подполковник» — белгиланмаган.
340. Қуролли Кучлар резервидаги ҳарбий хизматга мажбурларга тинчлик даврида
навбатдаги ҳарбий унвонлар ушбу Низомнинг 
339
-
бандида 
белгиланган олдинги ҳарбий
унвондаги хизмат муддатлари тугагандан сўнг, аттестация (малака) комиссиянинг ижобий
қарори қабул қилинган ва у ўқув ҳарбий йиғинлардан ўтган, навбатдаги ҳарбий унвонга мос
келадиган лавозим учун таълим дастури бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган
тақдирда берилиши мумкин.
Мансабдор шахсларнинг резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга навбатдаги ҳарбий
унвонларни бериш бўйича ҳуқуқлари ушбу Низомнинг 
239
-
бандида 
белгилаб берилган.
341. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга навбатдаги ҳарбий унвонлар кетма-
кетликда берилади. Ҳарбий хизматда фойдаланиш мумкин бўлган ихтисослик бўйича юқори
тайёргарликка ва катта иш тажрибасига эга бўлган резервдаги (захирадаги) алоҳида
офицерларни ҳақиқий ҳарбий хизматга олиш вақтида уларга, истисно тариқасида, ушбу
Низомнинг 
339
-
бандида 
кўзда тутилган хизмат муддатларидан қатъи назар амалдаги
унвонга нисбатан бир-икки даража юқори офицерлик унвони берилиши мумкин.
342. Резервда турувчи ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий унвонини бир даражага
пасайтириш ушбу Низомнинг 
236-бандга 
мувофиқ 
239
-
бандида 
кўрсатилган мансабдор
шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Резервда турган даврда ҳарбий унвони пасайтирилган ҳамда ишлаб чиқариш ва бошқа
ижтимоий фойдали ишда ўзини оқлаган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий унвонда
пастлатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган мансабдор шахслар томонидан олдинги
ҳарбий унвонига тикланиши мумкин, бироқ бунда ҳарбий унвон пасайтирилгандан сўнг
камида уч йил ўтган бўлиши лозим.
Ҳарбий хизматни ўташ даврида ушбу Низомнинг 239
-
бандида кўрсатиб ўтилган
мансабдор шахслар томонидан ҳарбий унвони пасайтирилган резервда турувчи ҳарбий
хизматчиларга мазкур шартларда олдинги ҳарбий унвони берилиши мумкин.
343. Резервда турувчи генераллар таркибига мансуб шахслар Ўзбекистон Республикаси
Президенти томонидан ҳарбий унвонда пасайтирилиши, кейинчалик эса ижобий тавсифлар
берилган тақдирда ҳарбий унвонида тикланиши мумкин (ушбу шахсларга ҳарбий унвонлар
бериш тартибига мувофиқ). Ҳарбий хизматни ўташ даврида ҳарбий унвонда пасайтирилган
резервда турувчи генераллар таркибига мансуб шахсларга олдинги ҳарбий унвони
берилиши мумкин.

Download 402,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish