Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Патоморфология
Ўткир гипоксия ўзгаришларида морфологик жиҳатдан бош мияда 
қуйидаги босқичлар ажратилади: I босқич – шиш– геморрагик; II босқич – 
энцефалик шиш; III босқич – лейкомаляция (некроз); IV босқич – қон кетиш 
билан кечадиган лейкомаляция. Биринчи икки босқич даволаниши мумкин, 
кейинги икки босқич нейронларнинг қайтмас ўлимига олиб келади. 
Антенатал (сурункали) гипоксияда нейронлар дистрофияси, глиянинг 
пролиферацияси, склерозланиш ҳодисалари, майда некроз ўчоқлари ўрнида 
кистали бўшлиқлар пайдо бўлиши кузатилади. 
Шуни эсда тутиш керакки, энцефалопатияда бош миядаги морфологик 
ўзгаришларнинг табиатига нафақат этиологик омил ва унинг давомийлиги, 
балки ноқулай омилларга таъсир қилиш пайтида миянинг етуклик даражаси 
кўп жиҳатдан таъсир қилади. 
Таснифлаш. 
Х қайта кўриб чиқилган КХТга кўра қуйидагилар мавжуд: 
P 91.0 Мия ишемияси. 
P 91.1. Янги туғилган чақалоқдаги перивентрикуляр кисталар 
(орттирилган). 
P 91,2. Янги туғилган чақалоқдаги церебрал лейкомаляция. 
P 91,3. Янги туғилган чақалоқдаги церебрал қўзғалувчанлик. 
P 91.4. Янги туғилган чақалоқдаги церебрал депрессия. 
P 91,5. Неонатал кома. 
Ташхислаш. 
Чақалоқлар энцефалопатияси ва туғруқ калла-мия шикастланиши 
ташхиси фақат янги туғилганлик даврида, яъни ҳаѐтнинг 1-ойида мумкин. 
Энцефалопатияни 
ташхислаш 
ва 
ташхисини 
шакллантириш 
босқичлари қуйида келтирилган. 
– янги туғилганлик даврида – церебрал дисфункцияни кўрсатиш: бош 
миянинг ўзгаришларининг асосий сабаблари ва хусусияти, оғирлик даражаси 


133 
ҳамда етакчи клиник бузилишлари (синдромлари) кўрсатилган ҳолда янги 
туғилганлар энцефалопатияси. 
Ташхисни шакллантириш намунаси: 
янги туғилган чақалоқнинг гипоксик-ишемик генезли, ўртача оғиликдаги 
энцефалопатияси, гипертензион синдром. 
– кўкрак даврида (ҳаѐтнинг 2-ойидан бошлаб) – нозология олди (синдромал) 
ташхис: асосий клиник синдромлар рўйхати (ҳаракат ривожланишининг 
кечикиши; руҳий ривожланишдан орқада қолиш; вегетатив дисфункция 
синдроми; яхши сифатли калла ичи гипертензияси; тутқаноқ ва фокал ѐки 
тарқоқ сифатида аниқланмаган эпилептик синдромлар; БДУ талваса 
синдроми; бошқа синдромлар), уларнинг пайдо бўлиш сабабларини 
белгилаган ҳолда – энцефалопатия ѐки туғруқ калла-мия шикасти. 
Ташхисни шакллантириш намунаси: 
янги туғилган чақалоқ бошидан ўтказган гипоксик-ишемик генезидаги 
энцефалопатия оқибатида ривожланган руҳий-мотор ривожланишнинг 
орқада қолиши. 
Нозологик ташхис қўйишда янги туғилганлар энцефалопатияси ѐки 
туғруқ калла ичи шикасти уларнинг юзага келиш сабаблари кўрсатилмаган 
ҳолда X қайта кўриб чиқилган КХТ бўйича асосий касалликлари (болалар 
церебрал фалажи; тутқаноқ; гидроцефалия; олигофрения ва бошқа 
касалликлар) келтирилади. 
Ташхис намунаси: 
янги туғилган чақалоқнинг бошидан ўтказган энцефалопатияси оқибатидаги 
болалар церебрал фалажи. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish