Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-БОБ. ШОШИЛИНЧ ТАДБИРЛАРНИ ТАҚОЗА ҚИЛУВЧИ



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   241
Bog'liq
neonatologiya

16-БОБ. ШОШИЛИНЧ ТАДБИРЛАРНИ ТАҚОЗА ҚИЛУВЧИ 
НЕОНАТАЛ МЕТАБОЛИК БУЗИЛИШЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ БЎЙИЧА 
АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР. 
ГИПОГЛИКЕМИЯ. 
Бола ривожланишининг фетал давридан неонатал даврига ўтишининг 
муҳим генетик ва метаболик кўринишларидан бири бўлиб организм 
тўқималарини адекват энергия манбалари билан таъминлашга қаратилган 
қатор мослашишлар ҳисобланади. Энг аҳамиятли функция – марказий нерв 
тизими учун хавфсиз бўлган глюкозанинг неонатал гомеостазини тутиб 
туриш. Бунда зарурий шароит бўлиб эндокрин тизими назорати остидаги 
тўртта метаболик йўлларни: гликогенолиз, глюконеогенез, липолиз ва 
кетогенезни фаоллаштириш ҳисобланади. Улардан биттасидаги нуқсон 
мослашиш жараѐнларини ўзгартиради ва янги туғилган чақалоқда глюкоза 
гомеостазини бузади. 
Гипогликемия деб, гестация муддатига боғлиқ бўлмаган ҳолда янги 
туғилган чақалоқ қонида глюкозанинг 2,2 ммоль/л ва ундан паст даражаси 
(зардобда – ҳаѐтининг 1-кунида 1,9 ммоль/л ва ҳаѐтининг 24 соатидан кўп 
вақтида 2,5 ммоль/л дан паст) белгиланган. 
БЖССТ экспертлари қўмитаси (1997) янги туғилган чақалоқлар 
гипогликемиясини глюкозанинг даражаси 2,6 ммоль/л дан паст бўлганда 
ҳисоблаш керак деб тавсия қилди. 
Неонатал гипогликемиянинг турли клиник шакллари фарқланади. 
Эрта неонатал гипогликемия (ҳаѐтнинг биринчи 6-12 соатида) қандли 
диабетга эга ѐки гестацион диабетли (ҳомиладорлар диабети) оналардан 
туғилган болаларда, ЗВУРли чақалоқларда, асфиксияда, ЧГК оғир 
шаклларида юзага келади. 
Анъанавий транзитор гипогликемия (ҳаѐтнинг 1-, 2-кунларидаги) чала 
туғилган чақалоқларда, ЗВУРли болаларда, ҳар қандай периантал 


523 
патологияларга эга болаларда, полицитемияли чақалоқларда ва эгизакларда 
қайд қилинади. 
Иккиламчи гипогликемия янги туғилганларнинг ѐшига боғлиқ 
бўлмаган ҳолда МНТнинг перинатал шикастланишида, сепсисда, гипоксияда, 
ацидозда, гипо– ва гипертермияда, буйрак усти безлари қон қуйилишларида, 
туғруқ 
олдидан 
антидиабетик 
препаратлар, 
глюкокортикоидлар, 
салицилатлар қабул қилган оналардан туғилган болаларда юзага келади. 
Персистирланувчи гипогликемия (ҳайтнинг 7-кунидан кейин) 
гиперинсулинизмда, гипофизнинг, буйрак усти безларининг, қлқонсимон 
безнинг гипофункциясида, модда алмашинувининг ирсий бузилишларида 
(гликогенозларда, галактеземияларда, заранг шарбати касаллигида) ҳосил 
бўлади. 
Гипогликемияларни патогенези бўйича фарқлаш мақсадга мувофиқ (С. 
Лафранчи, 1987). 
Неонатал транзитор гипогликемия. Ривожланиш сабаблари: 
– глюкоза ишлаб чиқарилишининг камайиши (чала туғилган ва ЗВУРли 
болалар, модда алмашинувининг ирсий касалликлари); 
– кучли утилизация – гиперинсулинизм (қандли диабетга эга оналардан 
туғилган болалар; ЧГКнинг оғир шакли; киндик артериясида катетерни 
нотўғри жойлаштириш; глюкозани парентерал киритишни тезда тўхтатиш; 
туғруқ вақтида туғаѐтган аѐлга глюкозани ҳаддан ташқари кўп юбориш); 
– глюкоза ишлаб чиқарилишининг пастлиги ва кучли утилизацияси (фетал 
дистресс – асфиксия, гипотермия; юракнинг туғма кўк турдаги нуқсонлари). 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish