Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


– БОБ. НЕОНАТАЛ НЕФРОЛОГИЯ



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

14

БОБ. НЕОНАТАЛ НЕФРОЛОГИЯ 
Гўдаклар, айниқса, янги туғилган чақалоқлар ўлимининг пасайиши 
неонатологик хизматнинг яхшиланиши билан боғлиқ. Бугунги кунда 
педиатриянинг устувор йўналишларидан бири ўта оғир ҳолатдаги янги 
туғилган чақалоқларга тиббий ѐрдам кўрсатишдир. 
Критик ҳолат – бу организмнинг бир ѐки бир нечта ҳаѐтий 
функциялари бутунлай йўқолган ѐки жиддий ѐрдамга муҳтож бўлган ҳолат. 
Критик ҳолатлар ҳар доим буйрак функцияси бузилганлиги билан 
бирга келади, улар кўпинча фақат максимал даражада ифодалангандагина 
ташхисланади. Янги туғилган чақалоқларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга 
тиббий ѐрдам кўрсатиш неонатал ўлимни ва сурункали касалликлар сонини 
камайтиришга ѐрдам беради. 
Перинатал ва неонатал нефрология муаммоларига қизиқиш, 
биринчидан анте– ва неонатал даврлардаги муаммолар билан боғлиқ 
болаликдан бошлаб сурункали буйрак касалликлари ва ногиронлик ўсиши 
билан боғлиқ бўлса, бошқа томондан эса, неонатологлар ва педиатрларнинг 
буйрак патологияси ривожланишига нисбатан паст ҳушѐрлигига боғлиқ. 
Янги туғилган чақалоқларда буйрак функциясига салбий таъсир 
кўрсатадиган омиллар хилма–хилдир. Уларнинг таъсири ҳам бевосита, ҳам 
билвосита бўлиши мумкин. Буйракка патологик таъсир кўрсатадиган асосий 
омиллар қаторига қуйидагиларни қўшиш мумкин: туғма ва ирсий 
касалликлар, тератоген, экстрагенитал патологиялар, гестозлар ва 
ҳомиладорлик тўхташ хавфи, қорин ичи ва назокомиал инфекциялар, ҳомила 
ва янги туғилган чақалоқнинг гипоксияси, гипотермия, метаболик 
касалликлар, сувсизланиш, ноадекват энергетик таъминот, полипрагмазия. 
Келтириб ўтилган омиллар буйрак шаклланишининг бузилишига, буйрак 
томирларининг торайишига сабаб бўлади, бу буйрак қон айланишининг 
пасайишига (буйрак ишемияси) ва оқибат сифатида КФТ ва диурез 
пасайишига олиб келади. 


456 
Неонатал нефрология чегаравий соҳа бўлиб, бу ерда неонатологлар, 
педиатрлар, нефрологлар, урологлар, болалар жарроҳлари, эндокринологлар, 
генетиклар, акушер–гинекологларнинг манфаатлари бирлашади. 
Туғилгандан сўнг, чақалоқ қисқа вақт ичида янги ҳаѐт шароитларига 
мослашиши керак, бу барча аъзолар ва тизимларнинг, шу жумладан сийдик 
чиқариш тизими функцияларида сезиларли даражада зўриқиш билан бирга 
кечади. Буйрак тузилмаларининг етишмовчилиги ва буйраклардаги 
сезиларли стресс, айниқса перинатал даврнинг патологик ҳолатлари бўлган 
янги туғилган чақалоқларда нефропатиянинг пайдо бўлишига олиб келади. 
Сўнгги йилларда янги туғилган чақалоқларда сийдик тизими аъзоларининг 
патологиялари ўсиши, туғма ва ирсий касалликлар (ривожланиш 
аномалиялари, ирсий алмашинув касалликлари ва туғма нефротик синдром) 
сонининг кўпайиши кузатилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, чақалоқларда 
буйрак патологияларининг аниқ намоѐн бўлиш билан бирга, яширин кечиши 
ҳам кузатилиши мумкин, у кейинчалик сурункали жараѐн босқичида намоѐн 
бўлиши ва буйрак етишмовчилигининг шаклланишига олиб келиши мумкин. 
Янги туғилган чақалоқларда сийдик тизими аъзолари шикастланишининг 
юқори учраш тезлиги катта эътиборни ва неонатал даврда соғлом 
чақалоқларда буйрак функцияси шаклланишининг хусусиятларини яхши 
билишни талаб қилади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish