Ташхислаш
.
Туғма заҳм диагностикаси анамнез, клиник
ва лаборатор
маълумотларга таянади: КБР, СРК (серологик реакциялар комплекси), РТИР
(рангпар
трепонемалар
иммобилизация
реакцияси),
ИФР
(иммунофллюресценция реакцияси), Вассерман реакцияси. Охирги йилларда
ташхислашда рангпар трепонемага нисбатан моноспецифик IgM антитанача
19S – IgM – FTA – ABS-тест қўлланилади. Ҳозирги вақтда моноглобулинли
антизардоб билан ИФР (19S – IgM – FTA – ABS) фақат организмда
қўзғатувчи бўлгандагина мусбат бўлиши мумкин деб ҳисобланади;
қўзғатувчи организмдан йўқолганда негатив бўлади.
Даволаш
.
Туғма заҳмни даволаш негизида пенициллин билан антибактериал
терапия туради. Унинг кунлик дозаси: 100 000 ЕД/кг – 6 ойгача еўдаги
болалар учун; 75 000 ЕД/кг – 6 ойли болалардан 1 ѐшгача болалар учун; 50
000 ЕД/кг – 1 ѐшдан катта болалар учун. Сувда эрийдиган пенициллиннинг
257
кунлик дозаси тенг 6 та дозага бўлинади, унинг новокаинли тузи – 2 қисмга.
Даволаш курси 2 ҳафтага тенг. 2 ѐшдан катта болаларга бициллин-1, -3, -5
300 000 ЕД/кун дозада юборилади.
Пенициллинни
кўтаролмасликда
оксациллин
ва
ампициллин
ишлатилиши мумкин.
Ярим синтетик пенициллинларни кўтаролмаслик ҳолатларида
макролидларни (эритромицин, азитромицин, ровамицин ва бошқ.) тайинлаш
мумкин. Эрта туғма заҳмда пенициллин билан даволашнинг 6 та курсини 1
ойлик танаффус билан олиб бориш керак, кеч туғма заҳмда эса – 8 курс
худди шундай танаффуслар билан.
Кеч туғма заҳмда пенициллин билан бир қаторда кунлик дозаси 50 000
ЕД/кг бўлган висмут препаратлари: бийохинол (бир марталик доза – 0,5-1 мл,
курс дозаси – 13-15 мл) ѐки бисмоверол (бир марталик дозаси – 0,2-0,4 мл,
курс дозаси – 4,8 мл) тайинланади. Даволаш давомийлиги 14 кунни ташкил
қилади.
Ҳомиладорлик вақтида профилактик даво олмаган оналардан (шу
жумладан серорезистент оналардан) туғилган болалар, агар уларда
касалликнинг клиник, серологик ва рентгенологик белгилари бўлмаса
профилактик даволанишга муҳтож эмас. Аммо улар бир йил давомида
кузатув остида қолдирилади. Профилактик даволанишдан ўтиши шарт
бўлган, лекин даво олмаган ѐки етарлича даволанмаган оналардан туғилган
болалар 2 ҳафта давомийликдаги профилактик даволанишга олиниши керак.
Охиригача даволанмаган оналардан туғилган болалар, ҳатто уларда
касалликнинг клиник, серологик ва рентгенологик белгилари бўлмаса ҳам
эрта туғма заҳмни даволаш услуби бўйича давомийлиги 4 ҳафта бўлган
профилактик даволашга олинади.
258
Do'stlaringiz bilan baham: |