Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси


 Интернет тармоғидан ўқитиш тизимида фойдаланиш



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/26
Sana26.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#466929
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26
Bog'liq
adobe after effests videomontazh dasturini organish bojicha videokurs yaratish

2.3. Интернет тармоғидан ўқитиш тизимида фойдаланиш 
Видеоконференциялар-бу одамларга бири-бири билан мулоқот қилиш 
имкониятини берувчи компьютер технологиясидир. Оддий компьютер 
ёрдамида маълумотларни кўриш, алмашиш, биргаликда таҳлил қилиш мумкин. 
Бунда кўриш ва эшитиш имкониятига эга бўлинади. Видеоконференцияда 
қатнашиш учун қуйидагилар зарур: 
Компьютерда махсус видеоконференцияни таъминловчи қурилма ва 
дастурий таъминотлар ўрнатилган бўлиши шарт. 

Видеокамера; 

Аудиомикрофон; 

Интернет; 
Минг маротаба эшитгандан кўра бир марта кўрган маъқул дейишади. 
Ҳақиқатан айрим вазиятларда суҳбатдошни эшитиш етарли бўлмайди. Илмий 
текширишлар телефон орқали мулоқот қилинганда маълумотнинг 10 фоизигина 


45 
қабул қилинишини кўрсатди. Суҳбатдошни кўрганда маълумотнинг 60 фоизи 
қабул қилинади. Шунинг учун инсоният қимматли вақтининг аксариятини 
сафарларга сарфлайди. Бунда вақтдан ва пулдан ютқазади. Бу муаммони 
видеоконференциялар енгилгина ҳал этади дейиш мумкин. Эндиликда 
университетлар, йирик-йирик корхоналар музокара ва турли анжуманларни 
видеоконференциялар ёрдамида амалга оширмоқда. 
Видеоконференция қуйидаги имкониятларга эга: 
Бир пайтнинг ўзида дунёнинг турли нуқталаридаги мутахассисларни 
виртуал конференц хонага йиғиш. Турли - матнли, аудио ва видеоли 
маълумотларни узатиш. Биргаликда маълумотларни кўриш. Бошқаларни кўриш 
ва уларнинг фикрини эшитиш ва умуман муҳокамада актив иштирок этиш. 
Оператив равишда маслаҳатлар (консультациялар) бериш ёки олиш. 
Демак, видеоконференция биргаликда маълумотларни интерактив ҳолда 
(бир пайтнинг ўзида) кўриш, эшитиш ва таҳлил қилиш имкониятини берувчи 
Интернет анжуманидир. Интернет орқали видеоконференциялар уштириш 
струтураси қуйидаги расмда келтирилган (2.4-расм). 
2.4-
расм. Интернетда видеоконференция уюштириш. 
Ҳозирги кунда бу анжуман ўқишда (масофадан ўқитиш), медицинада 
(телемедицина), бошқаришда (электрон офислар), эҳтиётлаш тизимларида ва 
бошқа турли соҳаларда жуда қўл келмоқда. Фараз қилайлик, бир муаммо билан 
ишлаганда ва уни бошқа мамлакатдаги ҳамкасблар билан муҳокама қилганда 
ташкил этиш мумкин. Бир жойга йиғилиш учун маблағ ва вақт зарур. Интернет 


46 
ёрдамида бу муаммони тезгина муҳокама қилиб ҳал қилиш мумкин. 
Видеоконференцияда қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга: 
Боғланиш тармоғи сифати ва тезлиги юқори бўлиши шарт (64Мb/сек да 
ишлаш мумкин, лекин 128 Мb/сек тавсия этилади). Одатда 
видеоконференцияларни ўтказиш учун 64 Кб/с до 512 Кб/с тезликли ISND ёки 
1-
1.5 Мб/с гача бўлган IР тармоқлардан фойдаланилади. Қониқарли сифатли 
тасвирлар 200 Кб/с тезликда ва юқори сифатли тасвирлар 300 Кб/с тезликда 
олинади. 
Аудио ва видео маълумотларни ишлаш тезлиги муаммоси, яъни 
узатилаётган маълумотларни кодлаш ва қайта тиклаш тезлиги. Агар компьютер 
келаётган кадрларни, овозларни қайта ишлашга улгурмаса, видео ва аудио 
маълумотларда узилиш бўлади. Яъни маълумотлар тўла акс эттирилмайди. 
Бунда видеоконференция мазмуни йўқолади.
Бу муаммони одатда махсус кодек ёрдамида ҳал этиш мумкин. Кодак 
махсус қурилма бўлиб у компьютерга ўрнатилади. Кодекнинг вазифаси тармоқ 
учун сигнални сиқиб ва очиб беришдир. 
Ўқув видеокурси маълум бир соҳани ёки мавзуни ёритиб берувчи ўзига 
хос дарслар йиғиндисидир. У ўзида амалий самарага эга, назарий ва методик 
материалларни қамраб оладиган видеороликлардан иборат бўлади. 
Видеокурслар тингловчиларга қуйидаги имкониятларни беради:
-
ўқитишнинг интерфаол усулларини қўллаш натижасида ўқув 
материалини тўлиқ тушуниш самарадорлигини ошириш;
-
курсни ўрганаётганларнинг қизиқишини ошириш, турли психологик 
тўсиқларни енгиш ҳамда тақдим этилаётган материални тушуниш ва эсда 
сақлашни осонлаштириш;
-
ўқув жараёнини янада қизиқарли ва оммавий бўлишини таъминлаш;
-
керакли назарий ва энг муҳими, амалий кўникмаларни ҳосил қилиш. 
Аксарият видеодарслар ўрганилаётган материални ҳаётга татбиқ қилишга ёрдам 
беради. Видеодарсларда муаллиф қўйилган муаммони батафсил ва ҳаммабоп 
тилда баён этишга ҳаракат қилади. Бу тингловчилар билан ўзаро интерфаол 


47 
алоқа ҳосил қилишга ёрдам беради. Ҳар бир видеокурс CD ёки DVD- дискдаги 
ўқув видеофильмлардан ҳамда бу видеокурсни қандай қўллашга доир ўқув ва 
методик ёрдамчи матераллардан иборат бўлиб, бу материаллар курсни 
фойдаланувчилар якка ҳолда ёки гуруҳ бўлиб ўрганишида йўл-йўриқ кўрсатади. 
Сўнгги йилларда турли технологияларни видеолар, аниқроғи, 
видеодарслар орқали ўрганиш тобора одат бўлиб бормоқда. Сабаби 
маърузаларни видео шаклда ёзиш муаммо бўлмай қолди. Бунинг учун бир 
қанча технологиялрни билиш кифоядир. Шунинг учун видеодарслар орқали 
ўрганиш оммавий тус олмоқда. Ўзбекистон таълим тизимида ҳам улардан 
фойдаланилмоқда. Видеодарслар орқали ўрганиш жуда осон ва тез самара 
беради ҳамда ихтиёрий инсон ўз билимларини видео форматида ёзиб 
бошқаларга ўргатиш имконига эга бўлади. Эндиликда кўплаб қалин ва айрим 
тушунарсиз китобларни ўқишга вақт сарфланмайди. Уларнинг ўрнини 
видеодарслар эгаллайди. 
Одатда, бу дискларда оммавий фойдаланувчиларга мўлжаллаб менюлар 
ишлаб чиқилади ва у орқали курснинг ихтиёрий дарсини кўриш мумкин 
бўлади. Видеороликлар барча компютерларда ўқилиши мумкин бўлиши учун 
оммавий видеоформатларда ёзилади. Сўнгги вақтларда эса флаш-роликар 
кўринишида видеодарсларни ёзиш ҳам одат бўлмоқда. Бунга асосий сабаб 
видео ҳажмининг кичик бўлишидир. Ўқув видеокурси фақатгина видеофильм 
эмас. Ҳар бир видеокурс бир қанча ўзаро бир-бирини тўлдирувчи 
элементлардан иборат бўлиб, бу элементларни қўллаш таълим жараёнини 
соддалаштиради. Улар ёрдамида билим олиш таълимнинг бошқа одатий ва 
мультимедияли тизимларидан бир қанча афзалликларга эга:
-
бирор-бир фанни, ҳунарни ёки технологияни ўрганиш учун ҳеч қайерга 
бориш шарт эмас, бемалол уйингизда ҳам ўрганишингиз мумкин;
-
видеодарсларни кўриш учун ихтиёрий вақт ажратишингиз, куннинг 
исталган вақтида ўрганишингиз;
-
мумкин, агар тушунмаган бўлсангиз, уни тўлиқ қайта ва ихтиёрий 
жойидан кўриш имконига эга бўласиз;


48 
-
видеодарслар ёрдамида таълим олишда одатий воситаларга нисбатан ўз 
вақтингиз ва маблағингизни тежайсиз;
-
энг асосийси, видеодарсларда интерфаол муҳитнинг мавжудлигидир. 
Бироқ ҳамма ҳам сифатли ва фойдали видеокурслар ва видеодарсларни 
ярата олмайди. Айтиш мумкинки, ҳозирги кунда турли хил веб-
технологияларни, PhotoShop ва Flash дастурларини ўргатувчи видеокурслар 
мавжуд. Уларнинг аксарияти рус ва инглиз тилида, шу боис, ўзбек тилида 
видеокурсларни яратиш долзарб масалалардан биридир.
Мултимедияли таълим тизимини яратишда бир қатор жараёнларни 
бажариш керак, жумладан, таълим соҳасини танлаш ва зарур фанларни таҳлил 
қилиш, видеодарслар ёзишга мўлжалланган дастурлар орасидан енг яхшисини 
танлаш, видеодарсларни ёзиш ҳамда монтаж қилиш ва бошқалардан иборат. 
Видеодарслар ёзадиган дастурлар бир нечтадир. Улардан Webineria, UltraVNC 
Screen Recorder, Captivate, BB FlashBack Express, Camtasia Studio, Jing 
кабиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар компютер екранидаги 
ҳаракатлар, микрофондан овозларни ёзади ҳамда компютерлар тушунадиган 
видео файллар форматига ўгириб беради. Бу воситалардан Camtasia Studio 
дастури ўзининг интерфейси, жуда кўплаб форматлари, видео файлларга турли 
хил белгилар ва изоҳлар қўйилиши, дарсларга менюлар ҳосил қилиниши билан 
ажралиб туради, шунингдек, бу дастур ёрдамида аудио файлларни ҳам яратиш 
мумкин. Дарс ёзиш давомида екраннинг керакли жойини алоҳида ажратиб 
кўрсатиш имкони ҳам мавжуд. Ана шу афзалликлари туфайли видеодарслар 
ёзувчи дастур сифатида Camtasia Studio танланади. 
Camtasia Studio 
дастури тўртта ёрдамчи қисмлардан иборат: Camtasia 
MenuMaker, Camtasia Player, Camt
asia Theater ва Camtasia Recorder. Дастурнинг 
асосий қисми, шубҳасиз, Camtasia Recorder ҳисобланади. Барча дарслар айнан 
шу дастур ёрдамида яратилади. Camtasia Studio дастури ойнасининг пастки 
қисмида timeline деб номланувчи ишчи столи мавжуд бўлиб, у орқали аудио ва 
видео файллар устида турли хил амалларни бажариш мумкин. Булар жумласига 
файлларни бир-бирига боғлаш, кераксиз қисмларни қирқиб ташлаш кабилар 


49 
киради. Асосий ойнанинг марказида дастур ишлаши мумкин бўлган файллар 
рўйхатини кўрсатувчи «Корзина клипов» (Clip Bin) қисми жойлашган. Шу 
файлларни ўнг тарафдаги видеоплейерда кўриш мумкин. Бу кичкинагина 
Camtasia Player 
дастури фақатгина битта бажаради - AVI файлларни намойиш 
этади.
Иккинчи боб бўйича хулоса 
Бугунги кунда таълим соҳасини ривожлантиришда компьютер ва 
Интернет технологияларининг роли беқиёсдир. Интернет тармоғига (ZiyoNet) 
тармоғига мультимедиали видеодарсларни жойлаштириш ва таълим жараёнида 
фойдаланиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. 
Интернет тармоғидан видеокурсларни юклаб олиш ва On-Line тизимида 
мустақил курсларга қатнашиш имкони мавжуд. Бундан ташқари тармоқ орқали 
видеоконференциялар уюштириш имкони мавжуд. Кўпгина видеокурслар 
монитор экранидан ёзиб олинмоқда. Видеокурслар аниқ тизимга келтирилган 
бўлиб, айрим дарсларни кўнгилдагидек ўзлаштира олмаган тингловчилар 
ўзлари учун зарур ахборотни хоҳлаган пайтларида қайта ўқиб чиқиш 
имкониятига эга бўлмоқдалар. Телекоммуникация бўйича видеокурслар бир 
нечта бўлимларга, бўлимлар эса мавзуларга ажратилган. Бу жуда қулай. 
Тингловчи ўзи учун керакли маълумотни тез ва осон топади. Энг асосийси,
дарслар босқичма-босқич тамойилда яратилган бўлиб, маълум мавзу 
ўзлаштирилгандан кейин навбатдаги дарсга ўтилиши такидланган. Яна бир 
аҳамиятли томони, видеокурслар ўзбек тилида яратилаётганини айтиш керак.
Ушбу битирув малакавий ишининг иккинчи бобида қуйидаги масалалар 
ўрганилди ва таҳлил этилди: 
-
Видеокурсларни ўқитишнинг энг самарали тамойиллари аниқланди; 

Товушни ёзувчи ва уни ҳосил қилувчи модулларнинг вазифалари 
ўрганилди;


Видеотехнологияни таъминловчи компьютер воситалари ҳақида 
маълумотлар келтирилди; 


50 


Интернет тармоғидан ўқитиш тизимида фойдаланишнинг афзалликлари 
ҳақида тушунчалар ўрганилди.


51 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish