Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси


. Интернет тармоғида видео тақдимотлар



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/26
Sana26.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#466929
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
adobe after effests videomontazh dasturini organish bojicha videokurs yaratish

1.2
. Интернет тармоғида видео тақдимотлар 
 
Ҳозирги кунда бир неча сонияда ичида бутун дунё янгиликларидан ва 
дунёда бўлаётган воқеалардан маълумот олиш мумкин. Бунинг учун Интернет 
тармоғи мавжуд. Бундан ташқари интернет тармоғидан керакли 
маълумотларни олиш ва қайта ишлаш мумкин. Бугунги кунда интернет 
тармоғи ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларига ўз таъсирини ўтказмоқда 
жумладан, таълим жараёнига хам. Интернет тармоғига жойлаштирилаётган 
аудео ва видеокурсларни сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Ушбу 
видеокурсларнинг аксарияти миллий ўзбек тилида яратилаётганлигини 
кўришимиз мумкин. Видео сўзи лотинча 
video
сўзидан олинган бўлиб 
– 
кўряпман, қараяпман маъносини англатади. «Видео» сўзи телевидение 
ривожланиши билан ўзининг кенг тадбиқини топди.
Ҳозирги вақтда таълим тизимида видео маълумотлардан фойдаланиш кенг 
кўламда қўлланмоқда. Ўз даврида Конфуций шундай деган эди: 
«Эшитганларимни унутаман, кўрганларимни эслаб қоламан. Инсонда кўриш 
ҳиссиёти эшитиш ҳиссиётидан юқори туради. Шунинг учун видео 


26 
маълумотлар энг кўргазмалили маълумот ҳисобланади. Ишонч билан айтиш 
мумкинки, видеотаълим келажакда кенг кўламда қўлланилиши мумкин. 
Видеотаълимнинг асосий мақсади – ўқитувчисиз таълим олишдан иборат. 
Аммо, шуни таъкидлаш жоизки ўқитувчи ўрнини ҳеч қандай видеотаълим боса 
олмайди.
Аудио сўзи лотинча 
audio
сўзидан олинган бўлиб – эшитаман маъносини 
билдиради. Ушбу форматдаги маълумотлардан ўқув жараёнида фойдаланиш 
анча илгари, яъни аудио ёзувлар пайдо бўлган вақтдан бошланган. Аудио 
маълумотлардан фойдаланиш айниқса чет тилларини, амалий дастурларни 
ишлашини ўрганишда жуда қулай ва юқори самара бериши мумкин. 
Аудио видео материалларини он-лайн режимида намойиш этиш.
 
Интернет тармоғи ривожланиши билан видео ва аудио материаллардан ўқув 
жараёнида фойдаланишнинг қулай имкониятлари вужудга келди. Интернет 
тармоқларида видео ва аудио материалларни сақлаш учун махсус серверлар 
мавжуд. Масалан, Youtube – бу видео алмашиш учун веб-сайт, бу сайтда 
ташриф буюрувчилар видеони юклаш ва жўнатиш, томоша қилишлари 
мумкин. Youtube сайтида турли мавзуларда етарли даражадаги видео 
маълумотлар тўпланган. Мазкур сайтда маълумотлар avi, ёки flv форматларида 
сақланади. Flv форматидаги файллар ихчам ва уни юклаш учун кўплаб 
интернет ресурслари талаб этилмайди. Видеолавҳаларни кўриш учун қуйидаги 
тартибдаги технологиялар зарур (1.1-расм). 
1.1-
расм Видеолавҳаларни кўриш учун умумий технологиялар. 
Умуман олганда яратилган сайтни интернет тармоғида жойлаштириш 
учун серверга юборилади. Интернет операторларининг (провайдер) 
серверларида сайтларни сақлаш хизмати – хостинг хизмати кўрсатиш 


27 
дейилади. Турли йўналишдаги турли мазмундаги сайтлар сингари видео ва 
аудио маълумотлар ҳам серверларда сақланади. Видео материаллар хостинги 
сайтларидан намуналар (1.2-жадвал). 
1.2-
жадвал 
Одатдаги телевидениедан фарқли ўлароқ, интернет орқали узатиладиган 
ТВ дастурларда фойдаланувчига имкониятлар берилади. Ягона форматнинг 
қўлланилиши маълум даражада видеосигналларнинг сифати бузилмаслигини 
таъминлайди. Файл форматидаги материални юклаш энг тезкор ва 
ишончлидир. Ахборотни файл форматида узатишнинг афзалликларидан бири 
тармоқ тезлиги билан баҳоланади. Ундан ташқари IP протоколлари ва 
хатоликни текширувлар ахборотни узатишнинг аниқлигини кафолатлайди. 
Файллар реал вақтга нисбатан 20-30 марта тезроқ узатилиши мумкин.
Ҳозирги пайтга келиб телекомпаниялар ўз сайтлари орқали 
кўрсатувларни узатиш ишларини такомиллаштириб бормоқда. Масалан, 
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг сайтига кириш учун 
http://www.mtrk.uz 
манзили мулоқот ойнаcининг манзил сатрига ёзилади. 


28 
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг mtrk.uz сайти бош 
саҳифаси қуйидагича бўлиб, ундаги тегишли телерадиокўрсатувларни 
интернет орқали он-лайн режимида кўриш имкониятига эга бўламиз (1.2-расм). 
1.2-
расм. Телекўрсатувларни интернет орқали юклаш 
Шунингдек, сайтига киргандан сўнг кўрсатувлар ҳақида маълумотлар 
олиш мумкин. Бундан ташқари Интернет тармоғида турли-туман кинолар, 
ўргатувчи видеокурслар жамланган махсус сайтлар ҳам мавжуд. Бу сайтлар 
орқали фильмларни онлайн режимида томоша қилиш мумкин. Бундан ташқари 
ўргатувчи видеофайлларни юклаб олишимиз мумкин (1.3-расм).
1.3-
расм. Видеокурслар намойиши. 
Аудио информациянинг туркумига кирувчи мусиқалар тўплами махсус 
сайтларда сақланади. Жумладан, MP3.uz, Melody.uz, сайтлари мусиқали 


29 
файлларни сақлашга мўлжалланган ва бу сайтларда юзлаб классик ва 
замонавий қўшиқлар мавжуд. Бу сайтлардан мусиқа файлларини кўчириб олиш 
мумкин. Айниқса, мусиқа фанини ўқитишда соф мусиқалардан (минусовка) 
фойдаланиш яхши самара беради. 
Ўзбекистон республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги расмий веб 
сайти 
www.uza.uz

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали 
www.gov.uz
 
ҳамда 
www.12.uz
 
сайтлари энг асосий янгиликларни ёритиш сайтларидан 
ҳисобланади. Бундан ташқари, давлат ташкилотлари, давлат хўжалик юритиш 
ва бошқарув органлари, таҳририятлар ва шунга ўхшаш кўпгина 
ташкилотларнинг сайтлари орқали ҳам ўзига тегишли соҳада рўй бераётган 
янгиликлар ёритилиб боради.
 
http://www.desk.uz
 
веб сайтида эса давлат бошқарув ва хўжалик 
юритувчи органлар веб саҳифалари орқали кўрсатиладиган интерактив 
хизматлари, улар фаолияти ҳақидаги янгиликлар, Мусиқа, янгиликлар ва 
анимациялар намойиши хабарларини топиш мумкин.
CINEMA.UZ компаниялар гуруҳи 2007 йилда ташкил қилинди. 
Гуруҳнинг фаолият йўналишлари қуйидагилар:
Ўзбек ва хорижий аудио-видеомаҳсулотларини сотиш ҳамда оммавий 
ахборот воситалари – матбуот, телевидение ва радиода реклама қилиш. Ўрта 
Осиё ва МДҲ мамлакатларида ўзбек киносининг дистрибуцияси, чет элларда 
ўзбек кинематографчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш. Рақамли кино 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва намойиш қилиш бўйича миллий 
лойиҳаларни ташкил қилиш. Миллий фильмларнинг рақамли фильмлар 
прокатининг халқаро бозори билан технологик жиҳатдан мос бўлишини 
таъминлаш. Ўзбек киносига кино саноати соҳасидаги замонавий рақамли 
технологияларни татбиқ қилиш. Рақамли киномастеринг тизимларига 
асосланган рақамли кинотеатрлар тармоғини барпо этиш уларда 
мамлакатимизда суратга олинган фильмларни имтиёзли намойиш қилинишини 
таъминлаш. Аудио, видео ва теледастурлар, сериаллар ва фильмлар ишлаб 


30 
чиқариш, тайёр маҳсулотларни чоп этиш ва кўпайтириш (оптик дисклар 
репликацияси), продюсерлик, промоушн. 
Интернет тармоғида ўқитиш учун мўлжалланган порталлар кейинги 
вақтларда кескин кўпайди. ZiyoNET портали бунинг яққол намунасидир.
ZiyoNET жамоат таълим тармоғи 2005 йил ҳукумат қарорларига мувофиқ 
ташкил топган. ZiyoNET тармоғининг асосий мақсади таълим тизимида 
республика ёшлари ҳамда таълим олувчиларнинг билим олиш жараёнида 
ахборот-коммуникация хизматларини тадбиқ этишдир. 
ZiyoNET 
тармоғи 
Ресурс 
марказининг 
асосий 
вазифалари 
қуйидагилардан иборат:
-
Таълим муассасаларини улаш мониторинги;
-
Веб-технологиялар орқали ахборот ресурслардан кенг қамровда ва 
хавфсиз фойдаланиш;
-
Ахборот-таълим 
ресурсларини 
бирлаштирадиган 
технологик 
майдончани тузиш ва ривожлантириш.
Ёшларни, ўқитувчиларни таълим муассасалари ва таълим соҳасига 
боғлиқ ёки қизиққан бошқа ижтимоий қатламларни ўзаро бирлаштирадиган 
виртуал жамиятни яратиш.
Таълим ва ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларнинг 
Узнетда қатнашиши мақсадида, ZiyoNET тармоғининг ресурс маркази 
томонидан таълим муассасалари ва ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган 
лойихалар учун бепул хостинг хизмати тақдим этилади. 
Ҳукумат қарорларига мувофиқ барча таълим муассасалари (уланиш 
объектлари) ZiyoNET ягона ахборот-таълим тармоғида бирлашишлари, яъни 
ZiyoNET тармоғига бирлашиш дастури доирасида интернетга уланишлари
шарт. 
Ахборот сайтлари томонидан таклиф қилинаётган ёки ушбу ахборот 
сайтидан фойдаланишингиз оқибатида пайдо бўлаётган барча шарҳлар, ўзаро 
алоқа, таклиф ва фикрлар ахборот сайтининг шахсий мулки ҳисобланади ва 
булардан ахборот сайти томонидан исталган ерда ва исталган мақсадда 


31 
дунёнинг исталган ерида сизнинг рухсатингизсиз ҳам фойдаланиш мумкин. 
Шунинг учун сайтларда ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларни киритишда ёки 
материалларга изоҳлар киритишда эҳтиёт бўлиш талаб этилади. Изоҳлар 
қолдиришда бировнинг нафсониятига тегадиган маълумотларни, ҳар хил 
ножўя сўзларни ёзиш ман қилинади. Ахборотдан фойдаланиш маданиятига 
риоя қилиш керак. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish