Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова


-§. Аммиак оксидланиш реакциясининг физик-кимѐвий



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

3-§. Аммиак оксидланиш реакциясининг физик-кимѐвий 
характеристикаси 
Аммиакнинг оксидланиш реакцияси бизнинг кимѐ курсимизда бошқа 
реакцияларни ўрганишда учрамаган битта хусусиятга эга. 
Аммиак кислород ѐки қайноқ газ оқимида ѐниб, азот ва сув буғи ҳосил 
қилади. 
4 NН
3
+ 3О
2
= 2N
2
+ 6Н
2
О + Q (1) 
Бироқ рекция аъзи моддалар, масалан платина, темир (III)-оксид иштирокида 
ўтказилса, азот билан бирга бошқа моддалар ҳам ҳосил бўлади. Реация 
ўтказиладиган шароитга мувофиқ NО ѐки N
2
О ҳосил қилинади. 
4 NН
3
+ 5О
2
= 4NО + 6Н
2
О + Q (2) 
2 NН
2
+ 2О
2
= N
2
О + 3Н
2
О + Q (3) 
Реакция натижасида битта маҳсулот эмас, балки икки ундан ортиқ маҳсулот 
ҳосил бўлса, бундай реакция оддий реакциялардан фарқ қилиб (тармоқланмаган) 
мураккаб ѐки тармоқланган реакция дейилади. Бундай реакциялар физик-кимѐвий 
методлар билан текширилганда реакциянинг у ѐки бу маҳсулотлариинг реакция 
шароитига боғлиқлиги ҳақидаги савол диққатни жалб этади. 


193 
1 ва З реакциялар қайтар эмас ва ҳеч қандай шароитда тескари томонга 
бормайди. Демак, мувозанатни у ѐки бошқа маҳсулот ҳосил бўлиш томонга 
силжитиш учун шароит яратиб реакциянинг йўналишини ўзгартириш мумкин, 
деб ҳисоблаш нотўғри экан. 
Айни реакцияда каталазаторнинг роли қандай? Афтидан қатализаторнинг 
роли тармоқланган реакцияда тармоқланмаган реакциядагига қараганда бошқача. 
Олтингугурт (IV)-оксид SO
2
оксидланганда катализаторлар реакцияни мумкин 
бўлган бир йўналишга тезлаштиради, аммо катализаторлар активлигининг ҳар 
хиллиги билан характерланади: масалан, темир (Ш)-оксидга қараганда платина 
катализаторда реакция анча тез боради.
Аммиак оксидланганда реакция турли катализаторларда турли маҳсулотлар 
ҳосил бўлиши билан боради: бир хил катализаторларда азот (I)-оксид N
2
О, 
бошқаларида азот (II)-оксид NO ҳосил бўлади. Демак, тармоқланган реакция 
катализаторлари танлаб таъсир этиши — селективлиги билан бир-биридан фарқ 
қилади; улар реакциянинг тегишли у ѐки бу йўналишини бир хил 
тезлаштирмайди ва шунинг учун реакциянинг йўналишини ўзгартиради. 
Қандай катализаторлар аммиакни оксидлаб, азот (II}-оксид NО га 
айлантириш имконини беради
? Платинанинг радий ҳамда бошқа металлар билан 
қотишмасидаги аммиак қулай шароитларда 98% гача азот (II)-оксид NО га 
айланади, қолган 2% и эса азотга айланади. Реакция жуда тез, секунднинг ўн 
мингдан бир улушида содир бўлади. Катализаторлар бир йилгача ва ундан кўп 
вақтгача ҳам ўз активлигини сақлайди. 
Аммиак оксидланадиган бошқа катализаторлар ҳам маълум, улар таъсирида 
NО ҳосил бўлади.Темир (III)-оксид F
2
O
3
кобальт ва бошқа металларнинг 
оксидлари шулар жумласидандир. Бундай катализаторлар иштирокида реакция 
секинроқ боради. Аммо, сизга маълумки, бундай реакцияларда катализаторнинг 
энг муҳим хоссаси уларнинг селективлигидир. Оксидли катализаторларнинг 
баъзилари бу борада платина катализаторлардан қолишмайди, аммо уларнинг 
таъсир этиш муддати 2-3 хафтадан кейин камайиши билан фарқ қилади. 
Ҳосил бўладиган азот (II)-оксиди NО нинг миқдори реакция учун олинган 


194 
газлар аралашмасидаги кислород билан аммиакнинг ўзаро нисбатига боглиқми

Тадқиқотларнинг кўрсатишича реагентлар стехиометрик нисбатда (I хажм 
аммиакка 1,25 ҳажм кислород) бўлганда ва бошқа энг яхши шароитларда 
аммиакнинг фақат 50% га яқини азот II -оксид NО га, қолган аммиак эса азотга 
айланади. Кислород мўл берилганда NО нинг ҳосил бўлиш унуми ортиб боради 
ва 1 ҳажм аммиакка тахминан 1,8% ҳажм кислород нисбатида 98 % га етади. 
Кейинчалик кислород мўл берилганда шунга ўхшаш бир хил шароитларда унинг 
ҳосил бўлиш унумига таъсир этмайди. 
Аммиак катализатор иштирокида азот (II)-оксид NО га тўла айланиши учун 
нима сабабдан маълуя миқдорда мўл кислород керак бўлади

Бу саволга баъзан (SO
2
нинг оксидланиши билан таққослаганда) мана бундай 
жавоб берадилар: кислород мўл бўлганда аммиакнинг азот (II) оксид NО га 
айланиш мувозанат даражаси ортади. Бу жавоб нотўғри (нима сабабдан?). 
Тармоқланган реакцияни ҳосил бўлиши мумкин бўлган маҳсулотлардан бирига 
томон йўналтириш учун реакция механизмига таъсир этиш керак. NО нинг ҳосил 
бўлиш механизмини қуйидагича ифодалаш мумкин: 1)аммиак ва кислород 
молекулалари катализаторга диффузияланади; 2) унинг сиртида платинанинг 
беқарор, сиртқи кислородли, бирикмалари ҳосил бўлади; 3) аммиак 
молекулалари улар билан тўқнашиб, азот (II)-оксид ва сув буғига айланади.
Платина юзасида унинг кислородли бирикмаларн янгидан ҳосил бўлади ва цикл 
давом этади. 
Агар реакциянинг механизми ҳақидаги бундай тахмин тўғри бўлса, сиртқи 
кислородли бирикмалар ҳосил бўлишига имкон берадиган шароитлар маҳсулот 
унумига ҳам таъсир қилади. Чамаси, бунинг учун ҳам мўл ва мутлақо тоза 
кислород керак (нима учун?). Азот (II)-оксиди NО нинг чиқима темтературага 
қандай боғлиқ? Сиз умумий кинетик қонуниятлардан фойдаланган ҳолда бориши 
мумкин бўлган барча реакцияларнинг тезлиги ҳарорат кўтарилган сари ортади 
деб тахминан айтишингиз мумкин, аммо қўйилган масалани экспериментал 
маълумотларга эга бўлмасдан жавоб бера олмайсиз. Тажрибаларга келамиз. 
Платина родийли катализаторда бошқа (реакцияга киришган аммиакка нисбатан 


195 
процент ҳисобида) энг яхши шароитларда NО ҳосил бўлиши дастлаб ортиб 
боради, сўнгра энг максимумга етгач камайиб боради (17-расм). Афтидан баъзи
конкурентлашадиган реакцияларнинг тезлиги ҳарорат билан турлича ўзгаради.
300 400 500 600 700 600 900 1000 
Ҳарорат, °С 

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish