3-§. Азот (II)- оксид NО синтез қилиш
Реакцаянинг физик-кимѐвий характеристикаси
. Азотнинг оксидланиш
реакцияси эндотермик (анча миқдорда иссиқлик ютилиши билан боради), қайтар,
гомоген, нокаталитик процессдир:
N
2
+ О
2
2NО - Q
а) ҳарорат кўтарилганда, б) босим ортганда мувозанат қай томонга силжишни
умумий қонуниятлар ѐрдамида аниқланг.
11-жадвал
Азот билан кислороднинг стехнометрик аралашмасидаги NО нинг
мувозанат концентрацияси
Ҳарорат
Ҳажмга нисбатан процент ҳисоби
1227
2227
3227
0,16
2,84
5,12
178
Янда юқорироқ ҳароратларда азот билан кислород молекулаларида нима
содир бўлади? 3227°С да кислороднинг диссоциланиш мувозанат даражаси кам -
2,38%, азотники янада кам 0,01%. 10000°С да у 100 ва 98% га тенг, яъни кислород
ҳам азот ҳам амалда атомларга тўла ажралади. Мувозанат бирданига қарор
топади. Хона ҳароратсида мувозанат амалда бутунлай азот (II) оксиднинг
ажралиш томонига силжиган. Шу билан бирга, сизга маълумки, азот (II)-оксид
NО ни бир қанча вақт хона ҳароратсида сақлаш мумкин. Бу зиддиятни
тушунтириб беринг.
Юқори ҳароратларда азот (II)- оксид NО нинг ҳосил бўлиш тезлиги жуда
катта мувозанат амалда жуда тез ҳосил бўлади. Бироқ бундай ҳароратларда
қайтар реакциянинг тезлиги ҳам катта. Аммо ҳарорат кескин пасайтирилса (жуда
бўлмаганда 1500°С гача), юқори ҳароратда қарор топган мувозанат „тўхтаб
қолади". Шундай қилиб, кўриб ўтилаѐгган реакция мувозанат ноқулай ҳолатда
бўлгани учун юқори унумли маҳсулот ҳосил қилиб бўлмайдиган реакциялар
жумласига киради.
Азотни оксидлашнинг оптимал шароитлари
. Процесс 3000 - 4000°С да
электр ѐйли печда олиб борилган. Бунда жуда кўп энергия сарф бўлган, бироқ
реакция эидотермик бўлгани учун эмас, балки азот (II)-оксид NО чиқиши жуда
кам бўлганда ҳавони юқори ҳароратгача қиздиришга тўғри келган. Энергиянинг
солиштирма сарфини камайтириш мақсадида сиз чамаси иссиқлик алмаштириш
қурилмаларидан фойдаланиш кераклигини таклиф этарсиз. Аммо шуни
унутмаслик керакки, иссиқ зонадан чиққан газлар аралашмасини тезда совитиш
керак, чунки юқори ҳароратларда иссиқлик алмашиниши қийин бўлади. Мана
энди заводлар ѐпилишининг асосий сабаби маълум бўлди. Бироқ плазмали
реакторлар ва энергиянинг регенерациясига асосланган ҳолда бу процессни
текшириш давом этмоқда. Кислород билни азотнииг стехнометрик аралашмасида,
NО миқдори кўп бўлса ҳам нима учун хом ашѐ сифатида бундай аралашмадан
эмас, балки ҳаводан фойдаланилган? Нима сабабдан синтез атмосфера босимида
олиб борилган?
179
Do'stlaringiz bilan baham: |