I ҚИСМ
УМУМИЙ КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
КИРИШ
Ҳозирги замон кимѐ саноатининг вазифалари билан дастлабки танишиб
чиқишнинг ўзиѐқ, у фақат фан асосидагина муваффақиятли ривожланиши ва
такомиллашиши мумкин деган хулосага олиб келади. Бу фан кимѐвий технология
деб аталади.
«Технология» сўзи қандай келиб чиққан? «Технология» сўзи грекча «технос»-
санъат ва «логос» илм деган маънони билдирувчи сўзлардан олинган бўлиб
ҳунарлар тўгрисидаги илмдир. Яъни Д.И.Менделеев айтганидек «Технология–
табиий маҳсулотларни инсон хаѐтида фойдаланадиган
маҳсулотларга
айлантиришни ўрганиш» демакдир.
Кимѐвий технология қачон пайдо бўлган
? Ёниш реакциясини одам биринчи
марта қачон билиб олганлигини (бу хозирги вақтда кўп олимларнииг эътиборини
тортмоқда) аниқ айтиш қийин, лекин инсониятнинг ривожида бу кашфиѐт катта
бурилиш эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Инсоннинг оловдан
фойдаланиб, лойдан ясалган буюмларни куйдирганлиги, туғма металларни
эритганлиги унча узоқ тарих эмас, бу бизда фақат бир неча минг йил илгари
амалга оширилган Қадимги Миср, Хитой, Ҳиндистон, Греция ва Римда
бўѐқлардан, ошловчи моддалардан, мисдан қилинган буюмлардан қалай, бронза
(қалай билан мис қотишмаси), кумуш, қўрғошин ва темирдан кенг
фойдаланганлар. Ўрта асрларда хлорид, сульфат ва нитрат кислоталар кашф
этилди, кўп минераллар ўрганилди ва энг асосий текшириш усуллари; эритиш,
9
кристалга тушириш, қуритиш, фильтрлаш ва бошқалар ишлаб чиқилди. Бошқа
технологик фанлар каби кимѐвий технологиянинг ҳам келиб чиқиши саноат
революцияси, машинали ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши билан боғлиқ. У
ҳар хил ҳунарлардан фарқ қилиб, табиий фанларнинг техник татбиқи
ҳисобланади. Бу фанларнинг бошланиши механика ва энергетиканинг ютуқлари
билан узвий боғлиқдир. Машина билан йигириш, машина билан тўқиш
заруриятини туғдирди, буларнинг ҳар иккиси эса оқартиш, читга гул босиш ва
бўяш корхоналарида механик-кимѐ революцияни зарур қилиб қўйди.
Кимѐвий технология XVIII асрнинг иккинчи ярмида рўѐбга чиқди. XIX
асрнинг ўрталаридан бошлаб кимѐ билан қишлоқ хўжалиги ўртасида ўзаро
алоқалар ўрнатилди—минерал ўғитлар ишлаб чиқарила бошланди ва у ҳозирги
кунда жуда катта масштабларда ўсди ва жуда тез суръатлар билан
ривожланмоқда. XIX асрнинг иккинчи ярми кимѐвий технологиянинг ажойиб
ютуқларини қўлга киритди — бўѐқлар ва доривор моддалар саноатда синтез
қилинди. XX асрнинг бошлари кимѐвий технологияда ҳаммани ўз кўлами билан
қойил қолдирадиган порлоқ ютуқлари билан ажралиб турди. Олимлар кўп асрлик
муваффақиятсизликлардан сўнг янги технологик ғояларни ривожлантириб,
атмосфера азотининг водород билан боғланиш муаммосини ҳал этдилар. Умуман
олганда, технология ишлаб чикариш маҳсулотлари ва хом ашѐни қайта ишлаш
жараѐнларини ўрганади. Бу жараѐнларда бошланғич маҳсулотлар хоссаси ва
таркиби ўзгаради. Хом ашѐни қазиб олиш, уни ташиш, алоқа воситалари ва
бошқалар технологияга тегишли эмас. Чўянни эритиш, металл маҳсулотларини
тайѐрлаш, сульфат кислота синтези, шакар, тери маҳсулотларини, синтетик дори
воситаларни ишлаб чикариш кабилар технологик жараѐн учун типик мисол
бўлади.
Ҳозирги замон технологиясининг афзаллиги шундаки, у кўп тармо=ли ишлаб
чи=аришни ўрганади. Технология икки хил турга бўлинади: механик ва кимѐвий.
Механик технология моддаларнинг таш=и кўриниши, ўлчами ўзгаришини
ўрганади. Кимѐвий технология эса кимѐвий реакция натижасида моддаларнинг
таркиби ва ички структураси ўзгаришини ўрганади. Аслида механик ва кимѐвий
10
технологияга чегара шартли равишда =ўйилади. Чунки айрим ишлаб чи=аришда
механик ва кимѐвий технология бир-бирига мос ҳолда олиб борилади. Масалан,
металл, =урилиш материаллари, =о\оз ва тў=имачилик маҳсулотларини ишлаб
чи=аришда. Технологик жараѐн ва =айта ишлаш физикавий, кимѐвий, физик-
кимѐвий, механик ва исси=лик техникаси, электротехника ва бош=а бир =атор
и=тисодий мухандислик йўналишидаги усуллардан фойдаланади. Физик ва
кимѐвий жараѐнлар ани= технологик и=тисодий шароитларда, и=тисодий
ма=садларни кўзда тутган ҳолда амалга оширилади. Кимѐвий технологиянинг
вазифаларига =уйидагилар киради: шароитни танлаш ва лойиҳалаш, ишлаб
чи=ариш жараѐнлари турлари ва схемаси, =ўшимча операциялар, ҳамда
конструкцияни ани=лаш, жихозлар, машиналар учун материал танлаш. Бундан
ташқари, хал= хўжалиги билан турли ишлаб чи=ариш жараѐнлари
самарадорлигини солиштириш, сарф - харажат, маҳсулот таннархи, турли
и=тисодий хисоб-китоблар хам мухим вазифалар хисобланади.
Жиҳозларга материал танлашда фа=атгина механик чидамлиги эмас, балки
кимѐвий ва ва термик тур\унлигига эътибор бериш керак. Ҳозирги замон
технологияси учун ишлатиладиган материаллар ҳар томонлама талабга жавоб
бериши лозим. Йирик масштабли заводларда маҳсулот ишлаб чи=аришнинг
вазифаси бу узлуксиз ва механизмлашган, автоматлаштирилган жараѐнларни
амалга оширишдир. Лаборатория ишидан саноат ишлаб чи=аришга ўтиш кўпинча
ми=дордан сифатга ўтиш хисобланади: кимѐвий тоза реагентлар =ўшимчалар
билан ифлосланган табиий хом ашѐга, лаборатория жиҳозларига ўхшамаган
узлуксиз ишловчи аппаратларга ўтиш. Кимѐвий технологияда бир-бирига узвий
боғлиқ бўлган бир нечта йўналишлар мавжуд бўлиб, улар кимѐвий
технологиянинг ривожланишида асосий рольни ўйнайди:
1)
Ишлаб чиқариш масштабини кенгайтириш,аппаратлар иш унумдорлигини
ошириш.
2)
Аппаратлар ишининг интенсивлигини ошириш.
3)
Кимѐвий реакция иссиқлигидан унумли фойдаланиш ва энергия сарфини
камайтириш.
11
4)
Ишлаб чиқариш босқичлари сонини камайтириш ва очиқ системадан ѐпиқ
системага ўтиш.
5)
Даврий ишловчи жараѐндан узлуксиз ишлашга ўтиш.
6)
Ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |