ЎСИМЛИК МОЙЛАРИ
Лак-бўѐқ саноатида, асосан, ҳавода қуриб қоладиган мойлар — тунг мойи, зиғир
мойи, перил мойи, наша мойи, лаллеманц мойи ишлатилади. Озроқ қурийдиган
мойлар — кунгабоқар мойи, кўкнори уруғи мойи ва ѐмон қурийдиган пахта мойи
кам ишлатилади. Плѐнка ҳосил қилувчи моддалар олишда озроқ қурийдиган ва
ѐмон қурийдиган мойлар ишлатилиши яхши хом ашѐ етишмаслиги билан боғлиқ
(ўсимлик мойлари ишлаб чиқаришнинг умумий кўпайишидан ҳавода қуриб
қоладиган мойлар ишлаб чиқаришнинг кўпайиши орқада қолмоқда), ҳосил
бўлган плѐнкалариинг сифати эса паст бўлади. Қуриб коладиган мойлар
танқислигнни йўқотиш усулларини кидириб топиш ва техника максадларида
ишлатиладиган овқат бўладиган мойлар ўрнига бошка маҳсулотлардан
фойдаланиш лак-бўѐқ ва ѐғ-мой саноати ходимларининг олдида турган энг
муҳим масалалардан бири.
Сирен баргли катальпа уруғидан олинган мойлар айнан шу нуқтаи назардан
ўрганилган эди (М. Д. Бодня), унинг хоссалари тунг мойи хоссаларига жуда
яқин келиб, баъзи ҳолларда ундан устунлик ҳам қилар экан. Лак-бўѐқ
технологиясида ишлатиладиган мойларнинг асосий хоссаси уларнинг тез қуриб
колишидир. Мойлар шу белгисига кўра классификацияланади.
Ҳамма мойлар 5 группага бўлинади. Ҳар қайси группага шу группа учун энг
характерли бўлган мойнинг номи қўйилган. Шундай қилиб, тунг типдаги мойлар
группаси (тунг мойи, ой-тисик мойи ва катальпа мойи) зиғир группаси (зиғир
мойи, перилл ва наша мойлари), кўкнори группаси (кўкнори мойи, кунгабоқар
357
мойи, жўхори мойи, соя ва қўзиқорин мойлари), зайтун группаси '(зайтун, пахта
ва индов мойлари) ва канакунжут типи —канакунжут мойи бўлади. Тунг,
ойтисик ва катальпа мойлари энг мустахкам парда ҳосил қилади; зиғир мойи ва
бу группадан бошқа мойлар ҳам анча пишиқ қатлам хосил қилади; кўкнор мойи
бўшроқ парда ҳосил килади, зайтун ва канакунжут мойи қатлам ҳосил қилмайди.
(Ёғлар ҳақида VIII бобга —«Қарбол кислоталар ва уларнинг ҳосилалари»га
қаранг.)
Г л и ц е р и н НОСН
2
—СНОН—СН
2
ОН мол ѐғи ўсимлик мойлари таркибига
киради. Бу уч атомли энг оддии спирт. Глицерин — ширин таъмли рангсиз
ковушқок, суюклик. Сув ва спирт билан ҳар қандай нисбатда аралашади, 100%
ли глицериннинг солиштирма оғирлиги 1,26 музлаш ҳароратси паст. Глицерин-
сувли эритмалар хавони совитиш учун пшлатнладиган совитгичларда
(автомобиль раднаторлари ва бошқалар) совитувчи суюқлик сифатида
ишлатиладн. Энг паст музлаш ҳароратси (—46,5°С) 66,7% глицерин ва 33,3%
сувдан иборат аралашмага тўғри келади.
Пентаэритрит — ҳамма гидроксил группалари бирламчи бўлган турт атомли
сгшртдир:
Бу суюқланиш ҳароратси 253°С бўлган рангсиз кристалл модда. Пентаэритрит
сув ва спиртда яхши эрийди. Бирламчи гидроксил группалар иккиламчиларга
иисбатан анча актив бўлганлиги сабабли, бу модда синтетик алкид смолалар ва
ҳавода куриб қоладиган мойлар ишлаб чиқаришда кимматли хом ашѐ
ҳисобланади. Битта гндроксил группаси иккиламчн бўлган глицерин тўла
мураккаб эфирлар олиниш тезлиги бўйича пента-эритритдан кейин туради.
К а н и ф о л ь. Нинабаргли дарахтлардан оқиб тушадиган живица учувчан
бўлмаган моддаларнинг спиртдаги эритмаси бўлиб, канифоль шу моддалардан
ташкил топган. Живица дарахтни тилиб олинади. Бунинг учун қарағай
дарахтлари пўстлоғи тилинади ва шу жойдан живица оқиб тушади. Скипидар
ҳайдалгач, канифоль қолади, у тилма капифоль дейилади. Канифоль, шунингдек,
358
нинабаргли дарахтларнинг тўнкаларидан ҳам олинади, бунинг учун майдаланган
пайрахалар бензин билан экстракция қилинади. Бензин ва скипидар ажратиб
олингач, канифоль қолади. У экстрацион канифоль дейилади. Бу канифоль тилма
канифолга нисбатан қорамтирроқ ва сифати пастроқ 6ўлади. Канифоль деярли
ҳамма органик эритувчиларда эрийди. Унинг солиштирма оғирлиги 1,07—1,09.
Қиздирилганда у 50—60° даѐқ юмшайди ва 115—130
С
С да бутунлай суюк
ҳолатга ўтади.
С
6
Н
4
(СО
2
)О ароматик углеводородларнинг ҳосиласи ҳисобланади, унинг
суюқланиш ҳароратси 128—131°С.
Do'stlaringiz bilan baham: |