Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова


-расм. Стиролни узлуксиз блокли полимерлаш схемаси



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

91-расм. Стиролни узлуксиз блокли полимерлаш схемаси: 
7 — сиғим; 2 — форполимеризаторлар; 3 — иссиц алмаштиргич; 4 — поли 
мерл&ш колонкалари; 5 — шнек-насос; 6 — совитиш ваннаси; 7 — грануля 
тор; 8-—бункер; 9 — элак; 10 — лозатор; П—траиспортбр. 


326 
У олти-саккиз секциядан иборат бўлиб уларнинг ҳар бирида маълум 
ҳароратда режими + (биркнчй секцияда 80—85°С дан, охирги секцияда 210—
212°С гача) сақлаб турилади. Колонканинг пастки учи конуссимон бўлиб, у ерда 
ҳарорат 215°С гача етади. Колонканинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун 
форполимерланиш кетадиган иккита реактор билан уланади. Форполимер 
колонка орқали 25—30 соат давомида, полимер билан аста-секин бойиган ҳолда 
оқиб тушади. Мономер буғлари колонка орқали юқорига кўтарилиб, совитиш ва 
конденсацияга узатилади. Конденсат йиғгичга қайтарилади. Колонка конусидан 
суюқланган, мономердан бутунлай тозаланган полистирол узлуксиз оқим ҳолида 
шнек-пресс 5 га тушади. Шнек-пресс полимерни совитиш ваннаси 6 га сиқиб 
чиқаради. Бу ерда полистирол совиб, тиниқ шишасимон масса ҳосил қилади. Бу 
масса кейин гранулятор 7 да майдаланади ва йиғгичга туширилади. Бу усулда 
олинган полистиролнинг ўртача молекуляр массаси 150000—200000 га тенг.
Стиролни сув-эмульсияли полимерлаш усули процессни ўртача ҳароратда 
катта тезликда олиб боришга ва молекуляр массаси катта (100000—200000 дан 
1000000 гача ва ундан катта) бўлган полимер олишга имкон беради. Бунда 
полистирол таркибида мономер бўлмайди (дастлабки модда қолдиқлари буғ 
ѐрдамида осонлик билан ҳайдалади) ва полистирол жуда майда кукун ҳолида 
ҳосил бўлади. Бу кукунни кейинчалик вальцовка қилиш (ѐйиш) ѐки таблеткалаш 
осон 
бўлади. 
Хлорланган ва фторланган углеводородлар, формальдегид, акролеин ва 
унинг ҳосилалари, акрил кислота ва унинг эфирлар, акрилнитрит асосида олинган 
полимер материаллар йилдан-йилга кўп аҳамият касб этмоқда. Улардан 
баъзилари билан танишиб чиқамиз. Поливинилхлорид (—СН
2
—СНС1—)
n
Баъзи 
тараққий этган капиталистик мамлакатларда (ГФР, Япония, Франция ва Игалия) 
поливинилхлорид бошқа полимерлаш пластикларига қараганда кўп ишлаб 
чиқарилади. АҚШ ва Англияда полиэтилен энг кўп ишлаб чиқарилади, ундан 
кейинги ўринда эса поливилхлорид туради. Бунга сабаб поливинилхлоридда 
қатор қимматли хоссалар борлигидир: у катта механик таъсирларга яхши бардош 


327 
беради, сульфат ва хлорид кислота каби кучли кислоталар таъсир қилмайди, 
ѐнмайди, музламайди, сувда деярли бўкмайди, сурков мойлари таъсир этмайди, 
тез эскирмайди ва яхши диэлектрикдир. Поливинилхлориднинг камчиликларидан 
бнри унинг иссиққа чидамсизлигидир: у—30°С дан паст ва +60°С дан юқори 
ҳароратга чидамайди. Прливинилхлориддан ҳозирги кунда 100 хилдан ортиқ 
маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Поливинилхлорид пластиклар — жуда яхши 
ҳимоя ва изоляция материалларидир. Улардан кабель ва электр симлар учун 
ҳимоя ва электр изоляция қопламалари тайѐрланади. 1970 йили СССРда 
поливинилхлорид ишлаб чиқариш 1965 йилга нисбатан деярли 4 марта ошди. 
Поливинилхлорид — винил хлорид СН
2
= СНС1ницг пола-мерланиш 
маҳсулотидир. 
Винил хлорид ацетилен ѐки этилендан олинади. Винил хлорид одатдаги 
ҳарорат ва нормал босимда ѐқимли эфир ҳидига эга бўлган рангсиз газдир; унинг 
қайнаш ҳароратси—14°С; суюқланиш ҳароратси—159,7°С; 43°Сда; ўт олиб 
кетади; 545—550°Сда у ўз-ўзидан алангаланади. Винилхлориднинг ҳаво билан 
аралашмаси (4—22% газ) портлайдй. У ацетонда, этил спиртда, ароматик ва 
алифатик углеводородларда эрийди. Винилхлорид саноатда икки хил усул билан 
олинади: 
1) ацетиленга водород хлорид бириктириш: 
СН

СН+НС1 → СН
2
=СНС1 
2) этиленни хлорлаб олинган дихлорэтандан водород хлорид ажратиб 
олиш:
СН
2
=СН
2
+С1
2

С1СН
2
-СН
2
С1 

СН
2
=СНС1+НС1
Винил хлорид ѐруғлик (фотополимерланиш), иссиқлик ва турли инициаторлар 
таъсирида осон полимерланади. Саноатда суюқ ҳолатдаги винил хлоридни 
инициаторлар ѐрдамида полимерлаш асосий ўринни эгаллаган. 
Винилхлорид полимерланишининг ўзига хослиги шундан иборатки, ҳосил бўлган 
полимер мономерда эримайди ва реакция жараѐнида мономердан ажралиб 
чўкмага тушади. Бу ҳол табиийки, полимерлашнинг блок усулини татбиқ этишга 


328 
имкон бермайди. Шунинг учун полихлорвинил эритувчилар ѐки сув эмульсия 
усули билан полимерлаб олинади. 
Эритувчиларда полимерлаш процесси узоқ давом этдши ва эритувчилар кўп 
сарфланиши туфайли бу усул кенг жорий қилинмаган.' 
Винилхлорид 
саноатда 
асосан 
сув-эмульсия 
усули 
билан 
полимерланади.Эмульсион 
полимерлаш, 
инициатор(сувда 
эрийдиган 
пероксидлар, масалан, водород пероксид, калий ѐки аммонийперсульфат), 
эмульгатор(турли совунлар, масалан, ализаринли, триэтаноламинли совунлар,
изобутилсульфонафталин кислотанинг натрийли тузи — некаль) ва 
сув(дистилланган ѐки икки марта ион алмашиш усули билан тоза- 
ланган) иштирокида амалга оширилади. Процесс баландлиги 7—8 м, диаметри 
1,5—1,8 м ли автоклавда 30—60°С ҳарорат ва 5—7 атм. босим остида боради. 
Автоклавда буғ билан иситиш ѐки совитиш ғилофи бўлади. Ўлчагич 1 дан (92-
расм) инициатор эритмаси, винилхлорид, сув ва эмульгатор эритмаси юқори 
қисмида парракли аралаштиргич боравтоклав 2га юборилади. Ҳосил бўлган 
латекс (полимернинг сувдаги суспензияси) автоклавнинг пастки қисмидан чиқиб, 
полимернинг йирик заррачаларини ажратиб олиш учун горизон I тал фильтр 3 га 
оқиб тушади, кейин центрифуга 4 дан ўтиб I қуритиш аппарати 5 га келади.
Кимѐвий жиҳатдан барқарорлиги ундан вентиллар, қоргич валлари, насослар 
ва кимѐ саноатининг кучли агрессив муҳитда ишлайдиган бошқа ускуналари
учун зичлаштирувчи материал сифатида фойдаланишга имкон беради. 


329 

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish