Тадқиқотнинг таркиби:
Малакавий битирув иши “Кириш”, 2 боб, 5
параграф, “Хулоса” ҳамда “Фойдаланилган адабиѐтлар ва манбалар рўйхати”
дан иборат.
6
I боб. “Ҳидоят” журнали материалларининг тил ва услубга оид
масалалари
1.1. Матбуотда диний-маърифий тил ва услубнинг шаклланиши ҳамда
ривожи.
Бугунги кунда мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари энг самарали
ахборот узатиш ва мулоқот воситаси, замонавий жамиятнинг муҳим
ижтимоий институтларидан бирига айланди. Айнан ОАВ тизимига ижтимоий
онг шаклланиши ва тараққиѐтига оид энг муҳим вазифалар юклатиладики,
уларни амалга оширишда муттасил такомиллашув жараѐни алоҳида ўрин
тутади.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ислом
Каримов
таъкидлаганларидек: “Оммавий ахборот воситалари ҳар қандай фуқаро ўз
фикрини билдира оладиган минбар бўлиши керак. Улар жамиятнинг сиѐсий,
ҳуқуқий, иқтисодий ва маданий соҳаларда таълим олиши ва ривожланишига
хизмат қилмоғи лозим”
1
.
Оммавий ахборотнинг нуфузи, авваламбор, унинг кенг халқ оммасига
қаратилганлиги билан изоҳланади. Бунда аудиториянинг ҳам ОАВ
ходимларининг профессионал билим ва малакага эга бўлишини тақозо этади.
Ҳозирги вақтда жамият сон-соноқсиз ОАВ орқали янгиликлардан тезда
воқиф бўлишдек катта ва тезкор имкониятларга эга бўлди. Ахборот қандай
тарзда қабул қилинмасин, у, барибир, тил воситалари орқали ўз ифодасини
топади.
Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият–енгилмас куч” асарида:
“Ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар
ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоѐн бўлади”
2
, – дея
таъкидлайди.
Ушбу масаланинг долзарблигини тилшунос А.Абдусаидов ҳам
таъкидлаб: “Газета тили ўзбек адабий тилининг таркибий қисмидир. Шу
сабабли газеат тилининг лисоний хусусиятларини ўрганиш ўзбек адабий
1
Каримов И.А. Янгича фикрлаш – давр талаби. – Т.: Ўзбекистон, 1998. 51-б.
2
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2009. 83-б.
7
тилининг ривожланиши, адабий нормаларининг турғунлашувига хос баъзи
қонуниятларни белгилашга хизмат қилади”
3
, – дейди. Айнан шу фикрлар
радио ва телевидение тили учун ҳам тааллуқлидир. ОАВ тилининг мақоми
икки омилга, яъни биз тил истилоҳини қайси маънода тушунишимиз ва ОАВ
тили миллий тилнинг функционал турлари орасида қандай ўрин эгаллаб
турганлигига боғлиқ бўлади.
Ҳозирда ОАВ тили миллий тилнинг барча функционал турлари орасида
ҳукмрон ўринни эгаллаганки, унда барча функционал услубларнинг
ресурслари мужассамлашган. Бошқача қилиб айтганда, ОАВ тили бугунги
кунда, буни хоҳлаймизми, йўқми, миллий тилнинг жамлама образидан
иборатдир.
Н.Маҳмудовнинг фикрича: “... тил миллат деган бирликнинг тамал тоши,
у бой берилса, миллат ҳам бой берилади. ...Миллатнинг борлиги ва
бирлигининг бош белгиси тилдир”
4
. А.Рустамов ҳам тил софлиги миллат
мустақиллигининг муҳим шарти эканлигини эътироф этади
5
.
Ҳозирги кунда оммавий ахборот воситалари нутқнинг энг таъсирчан ва
мақбул шакли, жамоатчилик фикри, қарашлари ва кайфиятларини
шакллантиришнинг самарали механизми сифатида намоѐн бўлаѐтганлиги
эътироф этилмоқда. ОАВ кўпайиб боргани сариадабий тилда ҳам маълум
ўзгаришлар, аниқроғи, тилда сўзлашув услуби таъсири устунлик қилаѐтгани
кузатилмоқда. ОАВ таъсирида юзага келган тилдаги бундай “ўзгариш”лар
тилшунослик нуқтаи назаридан диққатга молик.
Адабий тилимиз, бу – газета ва журналлар, телевидение ва радиодаги
ошкора нутқ, бадиий адабиѐт демакдир. Уларнинг ҳар бири доирасида
адабий тил ўзининг айрим кўринишларинигина намойиш этади.
XX асргача адабий тил, бу – бадиий адабиѐт, илмий адабиѐт ва расмий
ҳужжатлар тили бўлиб келган бўлса, бизнинг даврда публицистик услуб,
ундан кенгроқ олинса, журналистика оммавий мулоқот тили адабий тилнинг
3
Абдусаидов А. Газета жанрларининг тил хусусиятлари. Филол. фан. номз. ...дис. автореф. – Т, 2005. 39-б.
4
Маҳмудов Н. Ўқитувчи нутқ маданияти. – Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси,
2007. 3-б.
5
Рустамов А. Сўз ҳақида сўз. –Т.: Extremum press, 2010. 4-б.
8
тенг ҳуқуқли узвий қисми сифатида юзага келди. ОАВ тили намунавий тил
сифатида қабул қилинмоқда.
ОАВ ходимлари ўзлари билиб-билмаган, истаб-истамаган ҳолда адабий
тил ҳукмронлиги учун, ўзбек адабий тили учун курашчидир
6
.
Президентимиз Ислом Каримовнинг: “Айни пайтда жамиятимизда тил
маданиятини ошириш борасида ҳали кўп иш қилишимиз лозимлигини ҳам
унутмаслигимиз зарур. Айниқса, баъзи расмий мулоқотларда ҳам адабий тил
қоидаларига риоя қилмаслик, фақат маълум бир ҳудуд доирасида
ишлатиладиган шева элементларини қўшиб гапириш ҳолатлари учраб
туриши бу масаланинг ҳали-ҳануз долзарб бўлиб ѐтганини кўрсатади”
7
, –
деган фикрларини келтириш ўринлидир.
Юқорида келтириб ўтилган фикрлардан аѐн бўладики, бугунги кунда
оммавий ахборот воситаларининг тили ва услубини кенг тадқиқ этиш
масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарблик касб этади.
Ўзбек миллий матбуотининг шаклланишида диний-маърифий тил ва
услубнинг аҳамияти катта ҳисобланади. XIX асрнинг охири – XX арснинг
бошларида туркистонлик маърифатпарвар зиѐлилар – жадидларнинг саъй-
ҳаракатлари билан ташкил қилинган илк матбуот нашрлари бевосита диний-
маърифий характерга эга бўлгани ҳаммамизга яхши маълум. Ҳатто рус
амалдорлари томонидан нашр қилинган “Туркистон вилоятининг газети”
саҳифаларида ҳам маҳаллий аҳоли вакилларининг бир қанча мақола ва
шеърлари нашр қилиниб турган. Маҳаллий миллат вакилларининг ўша
даврдаги оғзаки ва ѐзма мулоқот тили ҳам диний-маърифий хусусиятлардан
холи эмас эди. Жумладан, нутқ жараѐнида диний истилоҳлар кўпроқ
фойдаланиш, матн таркибида арабча ва форсча сўзларни фаол қўлланилиши
фикримизга яққол далил бўла олади. Бу ҳодиса ўша даврнинг бадиий
адабиѐти, илмий, расмий-идоравий матнлари ҳамда оғзаки нутқ жараѐнига
ҳам бирдай тааллуқли эди.
6
Пардаев А., Рўзиев Ф., Маҳамадалиев Х. Журналистикада тил ва ифода. – Т.: Истиқлол, 2006. 25-б.
7
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2009. 83-б.
9
Айниқса, тил борасида бир қанча муаммолар мавжуд бўлиб, ўша
пайтларда Маҳмудхўжа Беҳбудий
8
, Абдурауф Фитрат
9
, Абдулла Қодирий
10
,
Абдулла Авлоний
11
, Абдулҳамид Чўлпон
12
сингари олимлар бу масалага
ҳамда ўз муносабатларини билдириб, илмий ѐндашувларини таклиф
қилишган.
Бу давр тили ўзининг халқчиллиги билан ажралиб туради. Унда оғзаки
ва ѐзма нутқ бир-биридан жуда кам фарқ қилган. Нуқтнинг содда, ихчам,
равон ва омма учун тушунарли бўлишига алоҳида эътибор қаратилган. Унинг
услуб ва имло жиҳатдан ҳам бир қанча ўзига хосликлари мавжуд эди.
Халқчиллик, арабча-форсча сўзларнинг оҳанг жиҳатдан жозибадорлиги,
тилнинг оммабоплиги, кишиларнинг ижтимоий ахборотга бўлган табиий
эҳтиѐжи ҳамда ижод аҳлининг мазкур эҳтиѐжни қондиришдаги юксак
маҳорати ўша давр матбуотининг равнағига сабаб бўлди. “Тараққий”,
“Хуршид”, “Шуҳрат” каби миллий нашрлар қисқа фурсат ичида ўзининг кўп
сонли ўқувчиларини топиб улгурди. Бу ҳолат – гарчи мустамлакачилар
томонидан миллий нашрлар фаолиятига жиддий қаршиликлар қилинган
бўлса ҳам – тез орада газета ва журналлар сонининг кўпайишига олиб келди.
Дастлаб Тошкентда газеталар чиқа бошлаган бўлса, қисқа муддатда
Самарқанд, Фарғона, Бухоро, Еттисув каби ҳудудларда ҳам миллий нашрлар
фаолият юрита бошлади. “Тараққий”, “Хуршид”, “Шуҳрат”, “Осиѐ”,
“Тужжор”, “Бухорои шариф”, “Турон”, “Самарқанд”, “Садои Туркистон”,
“Садои Фарғона”, “Олош” газеталари ҳамда “Ойина” ва “Ал-Ислоҳ”
журналлари 1917 йил февраль инқилобигача фаолият юритган матбуот
нашрлари сифатида тилга олинади.
Шунингдек, 1917 йил февраль ва октябрь тўнтарилиши оралиғидаги
миллий матбуот ҳақида тўхталганда, “Нажот”, “Кенгаш”, “Шўрои ислом”,
“Турон”, “Турк эли”, “Улуғ Туркистон”, “Ҳуррият”, “Эл байроғи”, “Равнақ
8
Қаранг: Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар. – Т.: Маънавият, 2006.
9
Қаранг: Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. III жилд.– Т.: Маънавият, 2003.
10
Абдулла Қодирий. Диѐри бакр. – Т.: Янги аср авлоди, 2007.
11
Абдулла Авлоний. Танланган асарлар. – Т.: Маънавият, 1998.
12
Чўлпон. Асарлар. 3 жилдлик. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти. 1993.
10
ул-ислом”, “Озод”, “Садои тарончи” (Еттисув вилояти) газеталари “Изҳор ул-
ҳақ”, “Юрт”, “Кенгаш”, “Ишчилар дунѐси”, “Чаѐн”, “Садоқ”, журналлари
ҳақида сўз юритилади
13
.
Ушбу нашрларда миллий тил ва услуб масалалари хусусида ҳам алоҳида
баҳслар юритилган. Жумладан, “Садои Фарғона” газетасининг 1914 йилнинг
3 апрелида чоп этилган илк сонида муҳаррир Обиджон Маҳмудов томонидан
газетани “маҳаллий шева (бир халқ тили)да чиқармоқ энг биринчи
мақсадимиз бўлса ҳам бул биринчи нумерамиз ул мақсадға мувофиқ суратда
бўлиб чиқмади”, дея муштарийлардан узр сўраган. Бу факт муҳарририятнинг
аввалбошданоқ газета тилига жиддий эътибор билан қараганидан
далолатдир
14
.
“Садои Фарғона”нинг 3-сонида Ашурали Зоҳирийнинг “Она тили”
сарлавҳали мақоласи босилган бўлиб, унда миллий тилнинг бойиши ва
равнақ топишида матбуотнинг аҳамиятига шундай баҳо берилган: “... газета
ва журналларнинг дунѐ аҳволидан ва бошқа тўғриларидан халқға хабар беруб
турмоғидан бошқа улуғ ва кўзга кўринмайдурғон бир фойдаси бўлурки, ул
она тилининг кенгаймоғи ва мукаммаллашмоғидур”
15
.
Мазкур газета тил масаласига бот-бот қайтиб турган. Жумладан, унинг
118-сонида “Тил билмас” имзоси остида “Тил ва имло масаласиға жавоб”
сарлавҳали мақола босилган бўлиб, унда мазкур мавзуда “Садои Туркистон”
газетасида кўтарилган мунозарага муносабат билдирилган.
Ўша давр миллий матбуотининг тили ва услуби хусусида равшан
тасаввурга эга бўлиш учун қуйидаги мақолага мурожаат қилиш мумкин. Бу
“Садои Туркистон” газетасининг 1-2-сонларида “Мактаб дўсти” имзоси
остида эълон қилинган “Туркистон мактаблари” сарлавҳаси остидаги
мақоладир. Унда жумладан шундай дейилади: “Бизнинг бу жаридамиз
Туркистон мусулмонларининг аҳволини ислоҳ ва ҳуқуқини мудофаа
13
Дўстқораев Б. Ўзбекистон журналистикаси тарихи (1-қисм. 1870–1917 йил ноябрь). – Т.: Ғафур Ғулом
номидаги нашриѐт-матбаа ижодий уйи, 2009. 22-б.
14
Дўстқораев Б. Ўзбекистон журналистикаси тарихи (1-қисм. 1870–1917 йил ноябрь). – Т.: Ғафур Ғулом
номидаги нашриѐт-матбаа ижодий уйи, 2009. 228-б.
15
Дўстқораев Б. Ўзбекистон журналистикаси тарихи (1-қисм. 1870–1917 йил ноябрь). – Т.: Ғафур Ғулом
номидаги нашриѐт-матбаа ижодий уйи, 2009. 228-б.
11
мақсади-ла чиқарилгонлиги учун бунда энг кўп баҳс қилинадургон масъала
ва энг муҳим саналадургон мақола шул мактаб тўғрисинда бўлур. Ҳар
мамлакат халқининг тараққий ва таназзули, ҳаѐт ва мамоти мактаб
масъаласига боғлидир. Қайси миллатнинг мактаби тартиб ва низомли бўлса,
ул миллатнинг истиқболи умидли ва дунѐда яшамакка истеъдод ва
қобилиятли саналур. Агарда тартибсиз ва низомсиз бўлса, истиқболи ҳам
қўрқинчли ва миллий қавмлар қошида эътиборсиз, хор ва залил ҳисоб
ўлинур”
16
.
Гувоҳи бўлганимиздек, мақолада миллий тил имкониятларидан иложи
борича ижодий фойдаланишга ҳаракат қилинган. Араб тилидан ўзбек тилига
кириб келган “жарида”, “ислоҳ”, “залил”, “таназзул”, “мамот”, “қавм” каби
сўзлар кенг қўлланилган. Имло масаласида ҳам бир қанча жиҳатларни
кўришимиз мумкин. Феъллар ва сифатдошларнинг ишлатилиши айни ўша
давр жонли тилига мувофиқ тарзда акс этган. Буни “чиқарилгон”,
“қилинадургон”, “саналадургон”, “бўлур”, “яшамак”, “ҳисоб ўлинур”
сўзларида учратамиз. Шунингдек, “масала” сўзи араб тили қоидаларига
мувофиқ
“масъала”
шаклида
(ҳамза
билан)
ѐзилган.
Кўрсатиш
олмошларининг ишлатилишида ҳам муайян фарқлар кузатилади, жумладан,
“у” олмоши “ул”, “шу” олмоши “шул” шаклида берилган.
Миллий матбуотнинг тили ва услубига оид илғор жиҳатлар собиқ
Иттифоқ даврида ҳам кўплаб курашлардан омон чиқа олди, дейиш мумкин.
Чунки, ўша даврда яратилган бир қанча асарларни кузатганимизда бунга яна
бир бор ишонч ҳосил қиламиз. Ҳабибий, Ҳазиний, Ғайратий, Мулло
Йўлдошхўжа Доғий, Дадахон қори Суҳайлий каби (буларнинг айримлари
ҳали илмий жамоатчиликка унча яхши таниш бўлмаган) ўнлаб ижодкорлар
ўша тил ва услубни сақлаб қолган ҳолда самарали ижод қилишди.
Шунингдек, Ўрта Осиѐ ва Қозоғистон диний бошқармасининг даврий
нашри “Совет Шарқи мусулмонлари” журнали ҳам 1956 йилдан бошлаб чоп
16
Дўстқораев Б. Ўзбекистон журналистикаси тарихи (1-қисм. 1870–1917 йил ноябрь). – Т.: Ғафур Ғулом
номидаги нашриѐт-матбаа ижодий уйи, 2009. 210-б.
12
этилиб келдики, унда ҳам диний-маърифий нашрларнинг тили ва услубига
оид хусусиятлар, қолаверса, миллий матбуотимизнинг кўп йиллик
анъаналарининг изчил давомини кузатишимиз мумкин.
Бугунги кунда ушбу анъаналарни юртимизда фаолият юритаѐтган юзлаб
ОАВ қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг даврий нашрлари
саналган ҳамда бевосита ушбу соҳанинг диний-маърифий матбуотини
ташкил этувчи “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетаси ҳам самарали
давом эттириб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |