Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


-расм  Меҳнат турларининг гуруҳ белгилари бўйича моделлари



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

1.1-расм 
Меҳнат турларининг гуруҳ белгилари бўйича моделлари 
Меҳнат турларининг гуруҳ белгилари бўйича таснифи 
Меҳнат табиати ва 
мазмуни бўйича 
Меҳнат предмети ва 
маҳсули бўйича 
Меҳнат воситаси ва 
усули бўйича 
Меҳнатнинг 
шароити 
бўйича 
Ёлланма ва 
хусусий, якка ва 
жамоа, хоҳиш, 
зарурий ва 
мажбурият бўйича, 
жисмоний ва 
ақлий, такрорий ва 
ижодий, мураккаб 
таркибли меҳнат 
Илмий муҳан-
дислик, бошқа-
рувчилик, ишлаб 
чиқарувчи, 
тадбиркорлик, 
инновация; саноат,
қишлоқ, транспорт 
ва коммуникация 
меҳнати 
Қўл, механизациялаш-
тирилган ва авто-
матлаштирилган, қуйи, 
ўрта ва юқори 
техноло-
гиялаштирилган; инсон 
иштироки турлича 
даражада бўлган меҳнат 
Турғун ва кўчма ер 
усти ва ер ости, 
енгил, ўрта ва оғир, 
ѐқимли ва ѐқимсиз; 
эркин ва ҳар хил 
даражадаги чега-
раланган меҳнат 
Меҳнат мазмунига қараб бир-биридан фарқланади. 
1. Оддий ва мураккаб меҳнат. Оддий меҳнат ривожланиш даражаси билан 
ажралиб турмайди, ҳар қандай кишининг тана организми ўрта ҳисобда эга 
бўлган ишчи кучининг сарфланиши билан белгиланади. Бу ходимдан махсус 
касбий тайѐргарлик талаб қилмайдиган, малакасиз меҳнатдир. Даража олган ѐки 
кўпайтирилган меҳнатгина мураккаб меҳнат ҳисобланади. Мураккаб меҳнат 
бир соатида, оддий меҳнатнинг бир неча соатини жамловчи меҳнат бирлиги 
билан белгиланади. Шу сабабли ҳам малакали ходимлар вақт бирлиги 
мобайнида малакасиз ходимларга нисбатан кўпроқ маҳсулот ва қиймат 
яратадилар. 
2. Репродуктив ва ижодий меҳнат. Репродуктив меҳнат - такроран 
қилинган, олдиндан маълум бўлган, ижодий жиҳатлари бўлмаган меҳнат. 
Ижодий меҳнат эса бунѐдкор меҳнат бўлиб, унда инсон сифат жиҳатидан янги, 
бетакрор, ўзига хос, ноѐб нарсалар яратади. Ижодий меҳнатнинг натижалари 
инсоннинг қобилияти, ишга берилганлиги, унинг муҳимлиги, шарт-
шароитларига ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади. 
3. Функционал ва профессионал меҳнат. Функционал белги бўйича меҳнат 
қандай мақсадга қаратилганлигига, сарфланиш соҳасига ва хўжалик 
фаолиятининг иқтисодий давридаги функционал ролига қараб турларга 
бўлинади. 
Масалан, илмий ходимнинг меҳнати қуйидагича таърифланиши мумкин: 
ақлий, ижодий, ўта мураккаб, юқори малакали, индивидуал, илмий, 
инновацион, техника билан қуролланган, юқори технологик, муҳим, ўртача 
оғирликдаги, 
жозибали, 
мустақил, 
регламентсиз 
меҳнат. 
Ишчилар 
бригадасининг меҳнати аксарият ҳолларда жисмоний, ғайриижодий, ўртача 


мураккаб, малакали, жамоа, ишлаб чиқариш билан боғлиқ, қурувчилик, техника 
билан қуролланган, ўртача технологик, ҳаракатчан, ўртача оғирликдаги, 
жозибали, ѐлланма, регламентланган бўлади.
Ҳар бир ходимга ва жамоага мос ҳолда меҳнатни ҳар томонлама 
таърифлаш мазкур меҳнат корхона ѐки шахснинг ижтимоий ва иқтисодий 
вазифаларини ҳал қилишда меҳнат қилишнинг мақсадларидан келиб чиқадиган 
талабларга мос келиш-келмаслигини баҳолаш учун зарур асос бўлиб хизмат 
қилиши керак. 
Ҳар бир корхонанинг ишлаб чиқаришдаги ўрнига қараб ва бажарадиган 
функцияларига мувофиқ равишда ходимлар гуруҳлари ташкил қилинади. Ҳар 
бир функция корхонанинг меъѐрида ишлаши учун зарур бўлган фаолиятнинг у 
ѐки бу томони билан боғлиқ бўлади. Ҳар бир функционал гуруҳ ҳал қиладиган 
вазифалар учун ўзига хос вазифалар бўлади. Бундай тартибда ташкил этилган 
меҳнатни функционал меҳнат деб номлаш мумкин. Функционал меҳнат 
бажариладиган ходимларнинг таркиби ўз хусусиятлари билан бир-биридан 
фарқланадиган меҳнатдир (масалан, ишлаб чиқаришда, бошқарув меҳнати, 
илмий меҳнат ва ҳоказо). Ҳар бир гуруҳнинг ичида меҳнат алоҳида касб ва 
ихтисослар бўйича фарқланади. Бунга муҳандис-технолог, муҳандис-
конструктор, муҳандис-ташкилотчи, муҳандис-меъѐрловчи касбларнинг 
фарқланиши мисол бўла олади. 
4. Ақлий ва жисмоний меҳнат. Ақлий меҳнат интеллектуал фаолиятни ѐки 
асосан асабий-руҳий тусдаги ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган 
фаолиятни назарда тутади, жисмоний меҳнатга эга жисмоний ишлар хос.
Ақлий меҳнат шундай ифодаланадики, инсон миясида у ѐки бу ғоялар 
пайдо бўлиб, инсон ушбу ғояларни рўѐбга чиқариш режасини пухта ўйлаб 
кўради, ўз режасининг жисмоний меҳнат жараѐнида юзага чиқиб боришини 
кузатади. Меҳнатнинг ақлий ва жисмоний меҳнатга бўлиниши ғоят шартли 
тусга эга. Ушбу шартлилик иқтисод илмининг отахони С.Г. Струмилин 
томонидан меҳнатнинг иккита турини: жисмоний ва ақлий меҳнатни бир-
бирига қарама-қарши қўямиз. Физиология эса ўзининг берган таърифи билан 
бизга шуни маълум қиладики, бундай қарама-қарши қўйиш учун етарлича асос 
йўқ. Меҳнат – бир бутун асаб-мушак жараѐнидир, ҳеч қандай мушак иши асаб-
мия йўллари ва марказларининг тегишли фаолиятисиз амалга оша олмайди ва 
аксинча, ҳар қандай мавҳум ақлий меҳнат ҳам ақлли, ғоят суст, тўхтаб 
қолаѐзган рефлекслар тарзида бўлса-да, муқаррар равишда мушак фаолияти 
билан биргаликда кечади, деб асосланади. Шу сабабли, гап меҳнатнинг ақлий 
ѐки жисмоний функциялари кўпроқлиги тўғрисидагина бориши мумкин. 
Ижодий меҳнат бир қолипдаги меҳнатдан аниқ вазиятларни таҳлил қилиш 
ва фаолиятнинг турли соҳаларида янги ечимларни излаш, фан, техника ва 
технология, санъат ва маданият асарларини яратиш билан боғлиқлиги туфайли 
ажралиб туради. Бир қолипдаги меҳнат ишни бажаришнинг бир маротаба 
белгилаб қўйилган тартибини ўзгартиришга уринмаган ҳолда, уни ўйламай-
нетмай такрорлайверишга асосланади. 
Меҳнатнинг 
нуфузлилиги 
даражаси – аҳамиятлилиги, 
муҳимлиги, 
оммабоплиги, жозибалилиги билан ҳам тавсифланиши мумкин. Меҳнат бундай 


сифатларга тўлиқ даражада эга бўлса, у нуфузли ҳисобланади ва аксинча, 
буларга тўлиқ эга бўлмаса, нуфузли ҳисобланмайди. Меҳнатнинг 
нуфузлилигини баҳолаш, кўпинча, субъектив тусли бўлади, шунингдек
конъюнктуравий шароитлар таъсирида бўлади. Масалан, бундан 15-20 йил 
олдин бухгалтер ва нотариуснинг меҳнати нуфузли ҳисобланмас ва унга кам 
ҳақ тўланар эди, ҳозирги даврда эса бозор муносабатларининг ривожланиб 
бориши билан, у яхши ҳақ тўланадиган, анча нуфузли, шу боис ғоят оммабоп 
бўлган меҳнатдир. 
Меҳнатнинг оғирлик, тиғизлик, зарарлик ҳолати унинг муҳим 
хусусиятлари сирасига киради. Ушбу мезонга қараб меҳнатга ҳақ тўлаш 
масалаларини ҳал қилишда меҳнат меъѐрий оғирликдаги, тиғизликдаги 
меҳнатга, қулай шароитлардаги меҳнатга; оғир, тиғиз, зарарли меҳнатга; 
алоҳида оғир, алоҳида зарарли ва алоҳида тиғиз меҳнатга ажратилади. 
Меҳнатни ушбу тоифалардан бирига киритиш учун физиологик ва санитария-
гигиена меъѐрлари мавжуддир. 
Гап меҳнатнинг характери тўғрисида борганида, масала қийинроқ кечади. 
Шўролар давридаги ижтимоий-иқтисодий адабиѐтларда «меҳнатнинг 
характери» категорияси орқали меҳнат ижтимоий табиатининг ривожланганлик 
даражасини ва ушбу табиат қай тариқа – бевосита йўсинда ѐки билвосита 
боғланишлар ѐрдамида намоѐн бўлишини акс эттирадиган меҳнат характери 
белгиланар, бунинг устига, ушбу боғланишлар орасида меҳнаткашларнинг 
ишлаб чиқариш воситаларига қандай муносабатда бўлишлари ҳамда у ѐки бу 
ижтимоий-иқтисодий формациядаги меҳнатни тавсифлайдиган баъзи бошқа 
боғланишлар энг муҳимлари деб ҳисобланар эди. Асосан эксплуататорлик, 
антагонистик жамиятлардаги меҳнат ва «инсонни инсон эксплуатация қилиш» 
мавжуд бўлмаган ноантагонистик жамиятлардаги меҳнат таҳлил қилинар эди. 
Ноантагонистик жамиятлар сирасига «социалистик лагер» мамлакатлари 
киритилар эди. Ушбу маънода «меҳнат характери» категорияси бошқа 
мафкурага хизмат қилар ва нохослик, мойиллик тусда бўлар эди. 
Ҳақиқатан ҳам, айтайлик, инглиз кончиси меҳнатининг характери шўро 
кончиси меҳнатининг характеридан моҳиятан кескин фарқ қилар эди. Англияда 
улар кўпроқ иш ҳақи олганликларидан ташқари катта меҳнат эркинлигига эга 
эди.
Меҳнатнинг характери меҳнат қандай намоѐн бўлишини, унинг 
жиҳатлари, белгилари, алоҳида хоссалари ва хусусиятлари қандайлигини 
кўрсатади. У ходимнинг ишлаб чиқариш воситалари билан бирлашишига 
боғлиқ бўлиб, меҳнатнинг ижтимоий табиатини белгилайди. Бозор иқтисодиѐти 
амал 
қилаѐтган 
бугунги 
кунда 
ишлаб 
чиқариш 
муносабатлари 
такомиллашаѐтгани, бошқарув иқтисодий усулларининг амал қилиш соҳаси 
кенгайиб бораѐтгани, самарадорлик ва сифатига, ходимларнинг ҳақиқий 
моддий ва маънавий манфаатдорлигига, уларнинг чинакам хўжайинларга 
айланишига йўналтирувчи хўжалик юритишнинг янги шакллари, яъни хусусий 
корхона ва тадбиркорлик ривожи туфайли меҳнат табиатида ўзгаришлар рўй 
бермоқда. Айни пайтнинг ўзида мазкур меҳнат мазмуни ва функцияларидаги 
чуқур ижтимоий-иқтисодий тафовутлар, бир қолипдаги, зерикарли, малакасиз, 


оғир қўл меҳнати мавжудлиги, унинг зарарли шароитлари ҳали узоқ вақт 
давомида меҳнаткашлар анча қисмининг ижодий қобилиятлари намоѐн 
бўлишига тўсқинлик қилади, шахснинг уйғун ривожланишига, меҳнатга онгли 
ва ижодий муносабатни тарбиялашга ҳалақит беради. 
Меҳнат ўз табиатига қараб конкрет ва мавҳум меҳнат, ѐлланма меҳнат, 
якка тартибдаги ва жамоа меҳнати, хусусий ва ижтимоий меҳнатга бўлинади ва 
улар бир-биридан фарқланади. 
1. Конкрет ва мавҳум меҳнат. Инсоннинг эҳтиѐжларини қондириш учун 
табиат буюмларини шаклан ўзгартириш ва мослаштиришга йўналтирилган 
инсоннинг алоҳида мақсадга мувофиқ фаолияти бўлган меҳнат муайян фойдали 
шаклда намоѐн бўлади ва турли истеъмол қийматлари яратилиши унинг якуни 
бўлади. Уларни яратишга қаратилган меҳнат конкрет меҳнат деб номланади. 
Меҳнатнинг ҳар хил аниқ турларини бир хилдаги ва бир хил ўлчовли 
кўринишга келтириш сифат хусусиятларидан фикран четга чиқиб, меҳнатнинг 
айрим турларини ишчи кучининг оддий сарфларига, физиологик маънодаги 
меҳнат сарфларига - жисмоний, асабий ва бошқа хил куч-қувват сарфларига 
келтиришни тақозо этади. Ушбу бир хиллаштирилган, бир хилдаги ва бир хил 
ўлчовли меҳнат мавҳум меҳнат дейилади. Конкрет меҳнат истеъмол қиймати, 
мавҳум меҳнат эса товар қийматини яратади. 
2. Ёлланма меҳнат ва ўз-ўзини ѐллаш. Ёлланма меҳнат – ишлаб чиқариш 
воситаларининг эгалари билан шахсан озод бўлмасалар-да, ишлаб чиқариш 
воситаларига эга бўлмаган ва ўз меҳнатини ўрнига ўрин иш ҳақи кўринишидаги 
муайян қийматни олиш учун сотадиган ходимлар ўртасида юзага келадиган 
муносабатдир. Ёлланма меҳнат ўзидан бегоналаштирилган меҳнатдир, чунки у 
яратган бойлик бегона бойлик сифатида намоѐн бўлади. Шу билан бирга
ѐлланма ходим ўз ишчи кучининг эгасидир. Ушбу ишчи кучи ривожланган 
сайин ишчи ва унинг оиласи ривожланиб бориши учун зарур бўлган шахсий 
мулкларининг кўпайиб бориши билан боғлиқ. Айни пайтда ўз ишини очган 
тадбиркор ўз меҳнатини ишга солиш имконини ҳам яратади ва бу билан у ўз-
ўзини ѐллайди. Айни шундай меҳнат инсоннинг ташаббуси ривожланиши учун 
имконият беради, мулкка, мустақиллик, тадбиркорлик каби сифатларни 
шакллантиришга ҳамда ижобий қобилиятларни намоѐн этишга миришкорлик 
билан муносабатда бўлишга кўмаклашади. 
3. Якка тартибдаги ва жамоа меҳнати – булар меҳнатни ташкил этишнинг 
ўзига хос шаклларидир. Меҳнат тақсимоти инсон фаолиятининг айрим турлари 
алоҳидаланишига, айрим ишлаб чиқарувчиларнинг алоҳидаланишига олиб 
келади. Якка тартибдаги меҳнат – айрим ходимлар ѐки мустақил ишлаб 
чиқарувчилар якка тартибдаги тадбиркорларнинг меҳнати. Меҳнат тақсимоти 
бирор-бир маҳсулот тайѐрлаш бўйича қисман бажариладиган ишларнинг 
алоҳидаланишига олиб келиб, биргаликдаги куч-ҳаракатлари тайѐр маҳсулот 
яратишга олиб келиши мақсадида ходимларнинг меҳнат фаолиятини 
бирлаштириш заруратини келтириб чиқаради. Жамоа меҳнати шундай 
меҳнатки, бунда кишилар алоҳида эмас, биргалашиб, меҳнат жамоаларида 
бўлим, лаборатория, цех, участка, бригадага бирлашиб ишлайдилар, бунинг 
устига, жамоанинг катта-кичиклиги аҳамиятга эга бўлмайди. 


4. Хусусий ва ижтимоий меҳнат. Айрим ишлаб чиқарувчилар муайян 
товарларни тайѐрлаб берадиган товар ишлаб чиқаришида якка тартибдаги 
меҳнат ишлаб чиқариш воситалари эгаларининг фарқлангани хўжалик, ишлаб 
чиқариш ва юридик жиҳатлардан алоҳидаланганлиги туфайли хусусий меҳнат 
сифатида намоѐн бўлади. Ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз эҳтиѐжларини қондириш 
учун зарур бўлган маҳсулотларнинг барчасини ҳам ишлаб чиқаравермай, 
уларнинг бир қисминигина тайѐрлаб чиқаришга ихтисослашади. Шу сабабли 
ҳар қандай жамиятда хусусий меҳнат ҳамиша ижтимоий меҳнатнинг бир қисми 
сифатида намоѐн бўлади ва ижтимоий табиатга эга бўлади, ушбу ижтимоийлик 
бозорда товарларнинг бир-бирига тенглаштириб, алмаштирилиши орқали, 
қиймат орқали намоѐн бўлади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish