16
қабристони орқали узил-кесил исботланган
40
. Қабрларда митти остадонлар
пайдо бўла бошлайди. Н.Аванесова томонидан қабристоннинг ўзидан бир
нечта кремация қўраси топилган. Уларнинг яқинида
эса куйдириб дафн
этилган жасадлар топилган. Жасадларнинг бошини жанубий-ғарбга, аксарият
ҳолларда ғарбга қаратиб ѐтқизиш оммавий тус олган. Чунки, ибтидоий
аждодларимиз диний тасаввурида одамзод ўлими қуѐшнинг ботиши билан
боғлаб келинган.
“Чорвадор жамоаларнинг дафн маросимлари”
деб номланган
тадқиқотнинг иккинчи бандида Бишкент маданиятига тегишли Илк Тулхор
қабристони ҳақида маълумотлар берилади. Бу ѐдгорликда 75 та қабр очилган
бўлиб, уларнинг учтасида жасадлар тош қутиларга солиб дафн этилган.
Қабрлар орасида 9 та жасад куйдириб, сўнг дафн этилган. 9 та мозорда жуфт
кўмилган скелетлар топилган. Иккита кремацияли қабрларда (№ 63,64)
Евроосиѐ дашт минтақаларининг чорвадор Андроново қабилаларида
учрайдиган рамзий белги – свастиканинг тошдан териб ишланган шакли
учрайди. Илк Тулхор қабрларининг деярли барчасида кул ва кўмир
парчалари мавжуд ва марҳумнинг бош қисми атрофига кул сепиб чиқилган.
Бу олов билан боғлиқ диний қарашларининг рамзий белгиси бўлса керак. Қия
зинали қабрларнинг митти ўчоқлари кул ва куйган одам суякларига тўла.
Кангурттут қабристонида 91 та қабр очиб ўрганилган. Уларнинг 3 таси
одатдагидек (№ 53, 65, 74), қолганлари кенотаф қабрларни ташкил этади.
Фақат, иккита (№ 23, 53) қабрда ҳайвон суяклари учрайди. Кангурттут
қабрлари ашѐвий далиллари ва тузилишига кўра,
Сополлитепа, Жарқўтон,
Бўстон, Шимолий Афғонистоннинг Дашли
41
, Мурғоб воҳасининг Гонур,
Аучинтепа, Тохирбой 3, Тўғолоқ 1, Тўғолоқ 21
42
ѐдгорликларига яқиндир.
1961-1967
йилларда
Вахш
ва
Қизилсу
дарѐлари
атрофида
Б.А.Литвинский сўнгги бронза даврига тегишли 5 та ѐдгорликда (Вахш,
Тигровая Балка, Ойкўл, Жаркўл ва Макони-мор қабристонлари) изланишлар
олиб боради
43
. Қабрларнинг асосий қисмини кенотаф мозорлар ташкил
қилади. Уларда дафн маросимлари билан боғлиқ ашѐвий
далиллар деярли
учрамайди. Баъзиларида биттадан сирти нақшланган идиш учратилиб,
уларнинг даврий санаси мил.авв. ХII-Х асрлар билан белгиланган. Қабрлар
тузилишига кўра, айвонли лаҳад шаклида бўлиб, уларнинг таг қисмига тош
териб чиқилган
44
. Уларнинг энг йириги “Тигровая Балка” қабристони бўлиб,
Т.Пьянкова ушбу қабристондаги 116 та мозорни очиб ўрганади. Шулардан 82
40
Аванесова Н., Ташпулатова Н.
Символика огня в погребальной практике Сапаллинской культуры //
ИМКУ. – 1999. – № 30. – С. 27-36;
Аванесова Н.
К проблеме относительной хронологии и периодизации
Сапаллинской культуры // Ўзбекистон археологияси. – 2010. – № 1. – С. 119-127.
41
Сарианиди В.И.
Исследования памятников Даштлинского оазиса // Древняя Бактрия. – М., 1976. – С. 77;
Ўша муаллиф. Древние земледельцы Афганистана. – М., 1977.
42
Массон В.М.
Древнеземледельческая культура Маргианы. – М., –Л., 1959; Сарианиди В.И. В
поисках
страны Маргуш. – М., 1993.
43
Литвинский Б.А.
Таджикистан и Индия (примеры древних связей и контактов). Индия в древности. – М.,
1964.
44
Ионесов В.
Становление и развитие раннеклассовых отношений в оседлоземледельческом обществе
Северной Бактрии.
Автореф. дис. ... канд. ист. наук. – Самарканд, 1990. – С. 35.
17
тасида жасадлар бўлган, қолганлари (29,2% ) кенотаф қабрларни ташкил
этган.
“Шимолий Бақтрияга кириб келган чорвадор дашт қабилаларининг дафн
маросимлари” деб номланган учинчи бандида сўнгги
бронза даврида
жанубий-ғарбий
Тожикистон
ҳудудларига
Андроново
маданияти
қабилаларининг кириб келиши кузатилади. Ҳисор водийсидаги Қумсой
қабристонини қазиш жараѐнида 21 та скелетли қабр ва 1 та кенотаф қабр
очиб ўрганилган
45
. Қабрлар асосан айвонли лаҳад тузилишида бўлиб,
уларнинг лаҳадга кириш тешиги катта тошлар билан беркитилган.
Қабрлардан топилган идишлар Сополли маданиятининг Мўлали, Бўстон 6 ва
Жарқўтон
4с
қабристонларида,
ҳамда
Жанубий
Тожикистондаги
деҳқончилик маданияти ѐдгорлиги – Тандирйўл қабристонидан ҳам
топилган.
Андроново маданиятига тегишли кейинги манзилгоҳ собиқ Киров номли
совхоз ҳудудидан топилган
46
. Ёдгорлик Вахш дарѐсининг юқори оқимида
Қўрғонтепадан 12 км узоқликда жойлашган. Унинг умумий майдони 130 кв.м
бўлиб, бу ердан 6 та қабр очилган. Қабрлардан
топилган сопол идишлар
сирти тароқсимон чекма нақшлардан иборат бўлиб, бу хилдаги идишлар
Андроново маданиятининг Фѐдоров босқичи учун характерли ҳисобланади.
Диссертациянинг учинчи боби
Do'stlaringiz bilan baham: