5. Халқаро мехнат таксимоти моҳияти.
Халқаро иқтисодий муносабатлар моҳияти,
маъносини курсатувчи асосий
курсаткичлардан бири халқаро мехнат таксимотидир. Дунѐнинг барча мамлакатлари у ѐки
бу жихатдан ХМТга кушилган. Унинг чукурлашуви ИТИнинг катта таъсири остида
булган ишлаб чикариш кучларининг ривожланишидан келиб чикади.
Халқаро мехнат таксимотида иштирок этиш давлатларга кушимча иқтисодий самара
бериб, уз эхтиѐжларини энг кам харажатлар билан туликрок кондириш имконини беради.
Мехнат таксимоти - бу тарихан белгиланган ижтимоий мехнат тизимидир. У жамият
ривожланиши жараѐнида фаолиятнинг сифат жихатдан дифференциацияси натижасида
келиб чикади.
Мехнат таксимоти турли шаклларда булади. Халқаро иқтисодий
муносабатлар
курсида халқаро мехнат таксимоти урганилади.
Халқаро мехнат таксимоти моҳияти ишлаб чикариш жараѐни мехнат фаолияти турли
шаклларининг ихтисослашуви ва уларнинг кооперациялашуви, узаро хамкорлигида
намоѐн булади. Мехнат таксимоти факат ажратиш жараѐни сифатида эмас, балки, айникса
жаҳон микѐсида мехнатни бирлаштириш йули сифатида чикади.
Халқаро мехнат таксимоти давлатлар уртасида
мехнатнинг ижтимоий-худудий
таксимотининг даражаси хисобланиади. У алохида давлатлар ишлаб чикаришларининг
ихтисослашувига асосланади.
ХМТ ривожланишига таъсир килувчи омиллар:
Биринчи навбатда ишлаб чикариш унумдорлигини ошириш,
ишлаб чикариш
самарадорлигини ошириш, ишлаб чикариш харажатларини камайтиришга интилиш
зарурияти.
Халқаро мехнат таксимоти ривожланиши жараѐнида асосий нарса бу шу жараѐннинг
хар бир иштирокчиси ўзининг ХМТдаги иштирокидан иқтисодий фойда кидириши ва
топишидир.
Хар кандай давлатнинг халқаро алмашув жараѐнида халқаро мехнат таксимотининг
устунликларини амалга ошириши кулай шароитларда:
биринчидан, экспорт килинаѐтган
товар ва хизматларнинг ташки ва ички бозор нархларидаги фаркни олиш; иккинчидан,
арзонрок булган импортдан фойдаланиб миллий ишлаб
чикаришдан воз кечган холда
ички харажатларни камайтириш имконини беради.
Жаҳон хўжалигини тизим сифатида куриб чикканда ХМТни бу тизимни ташкил
килган бирлаштирувчи асос деб тасдиклаш мумкин.
Саноати ривожланган давлатларнинг ишлаб чикариши куп холатда ташки
истеъмолчиларга, ички талаб импортга йуналган булади деб тахмин килинмокда.
Ривожланаѐтган давлатларда
ички бозорнинг нисбатан тез, лекин экстенсив кенгайиши
тахмин килиняпти.
Сунгги ун йилликларда жаҳонда мисли курилмаган иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий
жараѐнлар руй берди. Улар халқаро мехнат таксимотига сезиларли таъсир курсатди.