project.gov.uz
11.02.2022
1
ЕДИНАЯ ЭЛЕКТРОННАЯ СИСТЕМА РАЗРАБОТКИ И
СОГЛАСОВАНИЯ ПРОЕКТОВ НОРМАТИВНО-
ПРАВОВЫХ АКТОВ
Проект
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРИ
Профессионал таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан ислоҳотларни
жадаллаштириш ва касбий кўникмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
PQL-190/22-2
Ўзбекистон Республикасининг
“Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ
ўрта бўғин
мутахассисларини тайёрлашнинг
халқаро стандартларга
мос келувчи профессионал таълим
тизими яратилди.
Мазкур тизимдаги таълим муассасаларни замон талаблари асосидаги янги қиёфасини
яратиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тизим ходимларининг ижтимоий ҳимоясини
кучайтириш бўйича зарур чораларни кўриш мақсадида:
1. Тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган
вазирлик
ва идораларга
2022 йил 1 майдан
қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
а) профессионал таълим муассасаларининг таълим жараёнидан бўш бўлган ўқув хоналари,
ишлаб чиқариш
устахоналари
(асбоб-ускуналари билан бирга), бошқа бино ва иншоотларини ўзини ўзи банд қилган шахслар
ҳамда тадбиркорлик субъектларига:
касб-ҳунар, хорижий тиллар ёки тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курсларини ташкил
этиш учун 5 йилгача бўлган муддатга;
маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун 5 йилгача бўлган муддатга ижарага
бериш;
б) профессионал таълим муассасаларидаги бўш
турган ер участкалари, бино ва
иншоотларида таълим муассасасининг тайёрлов йўналишларига мос келадиган ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш бўйича таълим муассасаси таъсисчилигидаги маъсулияти чекланган жамиятлар
ташкил этиш;
в) профессионал таълим муассасасининг ўқув-амалиёти жараёнида ишлаб чиқарилган
ярим тайёр, тайёр маҳсулотларни (товар, иш, хизматларни) намойиш қилиш ва
сотиш;
г) ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни сотишдан ҳамда бўш турган бино, иншоотлар, ўқув-
тажриба майдонлари ва ер участкаларини ижарага беришдан тушган маблағларни ўқув жараёни
учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини, хорижий адабиёт ва ўқув
қўлланмаларни харид қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни рағбатлантириш,
ўқувчиларга стипендия тўлаш учун мустақил сарфлаш ҳуқуқи берилсин.
2. Белгилансинки:
а) профессионал таълим муассасаларининг бино, иншоотлари, ўқув-тажриба майдонлари
ва ер участкаларининг бўш турган қисми ушбу муассасада ўқитилаётган
касб ва
мутахассисликларга мос бўлган фаолият билан шуғулланаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар