Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Ўзбекистон нефть-газ саноати илмий– тадқИҚот ва лойихалаш институти, тошкент давлат



Download 302,2 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/31
Sana25.02.2022
Hajmi302,2 Kb.
#463469
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Karshiev

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. 
Мазкур 
тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VIII. «Ер 
тўғрисидаги фанлар (геология, геофизика, сейсмология ва минерал хом 
ашёларни қайта ишлаш)» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
. Шу кунгача бажарилган 
сейсморазведка ишлари ва чуқур бурғулаш натижасида Бухоро-Хива 
ҳудудининг (БХҲ) жануби-шарқий қисмини чуқур геологик тузилиши 
ўрганилган. БХҲнинг жануби-шарқий қисмидаги юра ётқизиқларининг 
геологик тузилиши ва нефтгазлилиги А.М. Акромхўжаев, М.Х. Арифджанов, 
В.П. Алексеев, Ғ.С. Абдуллаев, П.У. Ахмедов, А.А. Абидов, А.А. Бакиров, 
А.Г. Бабаев, Т.Л. Бабаджанов, Р.А. Габрильян, Ш.Д. Давлятов,
Ф.Г. Долгополов, Г.Б. Евсеева, С.Н. Зуев, З.С. Ибрагимов, А.Г. Ибрагимов,
Х.К. Исматуллаев, В.Д. Ильин, Ю.В. Каеш, А.В. Киршин, Х.Х. Миркамалов, 
А.К. Мальцева, Т.Д. Мамадалиев, Ф.Э. Меглиев, А.Х. Нугманов,
С. Р. Рамазанов, Т.С. Раубходжаева, Ю.В. Станкевич, К.А. Сотириади,
Б.Б. Ситдиков, С.К. Салямова, Л.Н. Сафонова, Б.Б. Таль-Вирский,
В.И. Троицкий, З.С. Убайходжаева, А.Р. Ходжаев, М.Э. Эгамбердиев ва 
бошқа кўплаб олимларнинг тадқиқот объекти бўлган. Бу тадқиқотларнинг 
асосий натижалари сифатида бу регионда юра карбонат формациясини 
саноат аҳамиятига эга нефтгазлилигини биринчилардан бўлиб тасдиқлаган 
Шўртан, Қамаши, Бешкент ва Гирсан каби газконденсат конларининг 
очилиши бўлди.
Умуман, ўрганилаётган районда бажарилган турли геологик ва геофизик 
ишлар натижасида унинг геологик тузилиши ўрганилган, нефтгазли 
мажмуалар ажратилган ва юра даврининг карбонат формациясида 40 дан 
ортиқ углеводород конлари очилган. Деярли барча аниқланган конлар 
шимолий-шарқ йўналишидаги тектоник узилмалар билан боғлиқ. 
Чўлқувар, Қамаши, Бешкент, Шимолий Нишан, Чароғон, Чоргумбаз 
каби структуралар излов бурғилашига тайёрланганда шимолий қисми 
тектоник узилмалар билан мураккаблашган шимолий-шарқ йўналишидаги 
антиклинал структура сифатида қабул қилинган. Бурғилаш маълумотлари эса 
Чўлқувар, Бешкент, Шимолий Нишон, Зафар, Эрназар ва Таваккал конларида 
маҳсулдор горизонт узилма томонга моноклинал кўтарилганлигини 
кўрсатди. 
Шундай қилиб, карбонат ва туз-ангидрит формациялари геологик 
тузилиши ва улардаги узилмали бузилишларнинг углеводород уюмларини 
шаклланишига таъсири етарлича ўрганилмаганлиги маълум бўлди. Шу билан 
бирга, қатор ўрганилаётган майдонлар ва алоҳида объектлар структура 



планлари мавҳумлиги сақланиб қолмоқда. Натижада ҳозирги кундаги мавжуд 
аниқланган структуралар фонди билан нефт ва газ конлари заҳиралари 
ўсишини таъминлашда муаммолар кузатиляпти. 

Download 302,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish