Касбий таълимни ривожлантириш
бўйича бошлиқ
ўринбосари
(Қорақалпоғистон Республикасида вазир ўринбосари) ва 3-5 штат бирлигидан иборат
бўлган
Касб-ҳунарни ривожлантириш бўлимлари
ташкил этилсин;
Касб-ҳунар мактаблари педагоглари ҳамда ишлаб чиқариш усталари касбий
сертификатлансин ҳамда уларнинг ойлик маошлари умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ойлик
маошига тенглаштирилсин;
касб-ҳунар мактаблари битирувчиларига касбга ўқитилганлиги тўғрисидаги сертификатни
project.gov.uz
20.01.2022
7
бериш амалиёти белгилансин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари томонидан ҳудудлардаги йирик саноат ишлаб чиқариш корхоналарига
экскурсияларни ташкил этиш, битирувчиларни ушбу корхоналарда амалиётни ўташи
мувофиқлаштирилсин ҳамда касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг бандлигини
таъминлансин.
15. Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), «Ҳунарманд» уюшмаси (Абдуллаев) 2022
йил 1 июлга қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилган касб-ҳунар мактабларининг
фаолиятини ўрганиб чиқиб, самарали ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб
чиқиб, ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бунда:
бошланғич синфдан бошлаб меҳнат бозорида мавжуд бўлган турли касблар тўғрисида
тушунчалар бериш;
психологик ташхислаш асосида умумтаълим мактабларининг 7-9-синф ўқувчиларини
касбий мойиллигини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқариш саноат корхоналарига танишув
экскурсияларини ташкил этиш;
ҳудуднинг ижтимоий иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда 10-синф ўқувчиларини
мактабда белгилаб берилган касбларга ўргатиш ҳамда “устоз-шогирд” анъаналари асосида касбга
йўналтириш;
олис ва чекка ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида контейнерлардан тайёрланган
махсус жиҳозланган касб-ҳунар амалиёти хоналарини ташкил этиш;
10-11-синфда касбга (тадбиркорлик асослари, молиявий ва ҳуқуқий саводхонлик
иқтисодий асослар ва бошқалар) ўргатиш тизимини жорий қилиш мақсадида ўқув режасига
қўшимча 6 соат ажратиш;
касб-ҳунар мактаблари ишлаб чиқариш усталари учун тоифалар (разряд)лар белгилаш
назарда тутилсин.
16. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Ҳусанов), Иқтисодий тараққиёт ва
камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.Холхўжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А.Тошқулов) 2023 йил 1 январга қадар халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда миллий
анъаналарга асосланган долзарб касбларни ўз ичига олган “Касблар атласи”ни ишлаб чиқсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими
вазирлиги 2022 йилдан бошлаб Республика ўғил болалар ҳамда қиз болалар ўқув-тарбия
муассасаларида тарбияланаётган ўқувчиларда меҳнат кўникмалари ва мустақил ижодий фикрлаш
қобилиятини шакллантириш, уларни касбга йўналтириш ва бўш вақтларини самарали ташкил
этиш чораларини кўрсин.
Бунда:
9-11-синф битирувчиларини ўрта махсус ва олий таълим муассасалари - академик лицей,
ихтисослаштирилган мактаб-интернат, “Темурбеклар мактаби” ва Ички ишлар академияси,
Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга киришида;
муддатли ҳарбий хизматни ўташда;
Do'stlaringiz bilan baham: |