48
тайёрланган ва оптималлаштиргач, каттик дисда компакт диск шархи ёки виртуал компакт
дискни олинади. Охирида барча керакли текширувлар
утказилади ва диск шархини
яратиш жараёни бошланади
Диск шархини яратиш жараёни мохиятан каттик дискда дастлабки ахборотларнинг
нотулик парчаларини йигишни ифодалайди. Дискнинг ракамли шархини ёки олдиндан
шаклга олинган каттик дискга ёки бошка бир ахборот ташувчи турига, масалан,
магнит
тасмасига ёзиш мумкин. Агар компакт дисклар учун ёзиш курилмаси булса, унинг
ёрдамида диск шархини магнитли ташувчидан ягона компакт дискка кучириш мумкин ва
уни кейинги нусхаларини купайтириш учун нусха тайёрловчи фирмага берса булади.
Диск намунасини тайёрлаш учун Dataware Technоlogies,
Optical Media International
ёки шунга ухшаш фирмалар томонидан ишлаб чикилган дастурий таъминотдан
фойдаланилади. Бунинг учун мазкур жараён бир неча соатлик компьютер ишлашини
талаб килади. Бу дастурлар асосан фойдаланиладиган файл хажмлари, ШК учун компакт
дисклар ёзиш курилмаси ва нархи билан ажралиб туради.
Назорат саволлари:
1.
Тезкор туплагичли CD-ROM ишлаш принцпини тушунтиринг.
2. Тармокда CD-ROM билан ишлаш қандай бажарилади?
3. CD-I технологиясини тушунтиринг.
4. Виртуал компакт дискни қандай тайёрланади?
49
12-мавзу. Мультимедиа воситаларининг қўлланилиш сохалари.
Режа:
1.
Мультимедианинг
ўзига
хосликларини
ўрганиш.
Мультимедиа
–
ахборотларини қидириш, йиғиш ва қайта ишлаш методларини ўрганиш.
2.
Ўқитишнинг педагогик сценарийлари. Лойихалаш методлари. Мисолларни
тақдим этиш услублари.
3.
Мультимедиа ва ўргатувчи ўйинлар. Мультимедиа воситалари ёрдамида иш ва
дидактик ўйинлар ўтказиш.
4.
Мустақил ишда мультимедиа. Мустақил ишда
фойдаланилувчи мультимедиа
технологиялари ва воситалари.
Калит сўз ва иборалар: Нималар мультимедиатехнологияларини актив ўрганишга
ҳизмат қилади, мультимедиа тизимини кундалик хаётга жорий этишда қандай
муаммолар мавжуд, мультимедиа-агентлар хизматини ташкил этиш қандай амалга
оширилади, тақдимотларда мультимедиани қўллаш усуллари
Таълим ва ўқитиш сохаларида мультимедианинг кулланилиши (Computer Based
Training-CBT) шахсий фойдаланиш хамда бизнес ишларини йулга куйиш учун
мулжалланган. Мультимедиани ушбу сохаларида куллаш кулами кундан кунга янада
ортиб бормокда. Бугунги усиш даражаси, айникса, техника сохасида доимо янгиланишини
талаб килади. Шу боис ракобатга асосланган корхона уз
фаолиятида анча мосланувчан
булиши лозим. Бу оддий ходимлар учун хам, рахбарлар учун хам бирдай хакконий йул.
Компьютерлардан фойдаланган холда ўқитиш учун маълум тизим керак, лекин бундай
тизимни ишлаб чикариш учун бунга ихтисослашган фирмага буюртма бериш керак. Шу
кунга кадар компьютерлар ёрдамида ургатиш ходимни ўқитиш ва
малакасини ошириш
учун нисбатан ишлаб чикариш сохасида купрок кулланилар эди. Opel фирмаси ходимлари
жамоа булиб ўқитишнинг янги усулини илгари сурмокдалар. IBM фирмаси хам локал
тармоклар ишини намойиш килиш учун компьютерлардан фойдаланилган холда ўқитиш
усулини кулламокда.
70-йилларда ўқитиш учун илк бор компьютерлардан фойдаланиш анча самарасиз
бўлди. Чунки уша пайтлардаги техникавий ва дастурий воситаларни ишлаб чикариш
сифати унча юкори булмаган.
Бундан ташкари, дастурлар етарли даражада мосланувчан
эмас эди.
Бугунги кунда эса ўқитиш дастурлари шундай тузилганки, фойдаланувчи
ўқитишнинг турли вариантларидан фойдаланиши мумкин. Яъни, у
укув материалларини
ўзлаштириш давомида ўқитиш тезлигини, материал хажмини ва унинг мураккаблик
даражасини узи белгилайди.
Кўпгина тадкикотлар компьютерлардан фойдаланган холда ўқитиш тизимининг
муваффакиятларини эътироф этмокда. Эски анъанавий таълим
усуллари билан объектив
таккослаш жуда кийин, аммо, мультимедиа базасида узгарувчи интерактив дастур билан
эътибор икки баравар кучайди. Аник бир материални урганиш учун вактни тежаш
анъанавий таълим усулларига нисбатан уртача 30% ни ташкил киляпти, узлаштирилган
билим эса хотирада анча узок сакланади.
Do'stlaringiz bilan baham: